V. ИШ ВАКТИ ВА УНДАН ФОйДАЛАНИШ Мехнат Кедексининг 118-моддасига мувофик тиббиет ходимларига хафтасига 36 соатлик иш куни жорий килинади.
Ишни бошлаш ва тугатиш хамда дам олиш ва овкатланиш учун танаффус соатлари жадвал асосида белгиланади.
Айрим холларда кундалик ва соатларнинг давомийлиги, шу жумладан кундалик ишнинг бошланиши, тугаш ва дам олиш хамда овкатланиш учун танаффус килиш соатли ишнинг сменасига караб касаба уюшмаси еки ходимларнинг вакиллик органлари билан келишилган холда иш берувчи томонидан тасдикланган жадвал буйича белгиланади.
Согликни саклаш муассасаларида тунги иш соатлари кундузги иш соатларига тенглаштирилади.
Иш бошлангунга кадар хар бир ходим муассасада юритилган кайд дафтарига ишга келишини ва иш куни тугаганда эса - ишдан кайтишини кайд этиши шарт.
Иш берувчи ишга келиш ва ишдан кайтиш хисобини олиб боришни ташкил этиши шарт.
Согликни саклаш муассасаларида бир сменади 12 соатгача ишлагани рухсат берилади. Ходимни категориясига караб икки сменада ишда колдириш ман этилади. Смена буйича ишлаш жадвали одатда ходимга бир ой олдин маълум килинади. Касаба уюшмаси еки ходимларнинг вакиллик органлари билан келишилган холда иш берувчи иш кунини давомийлигини 24 соатгача узайтиришга рухсат этилади. (автотранспорт хайдовчиларидан ташкари) Согликни саклаш Вазирлиги соха касаба уюшма Марказий кумитаси билан келишилган холда автотранспорт ходимлари учун 12 соатгача иш куни жорий килиниши мумкин. Бунда хисобга олинган даврларидаги иш вактининг муддати иш соатларининг нормал микдоридан ошиб кетмаслиги керак.
29. Ишдан ташкари вактда факат ходимнинг розилиги билан жамоа шартномасида назарда тутилган имтиёз ва буйруклар асосида ишга жалб килинади.
Иш вактида куйидагилар таъкикланади;
а) ходимларни бевосита ишдан чалғитиш, жамоат вазифаларини бажариш учун уларни ишдан чакириб олиш;
б) Рахбарнинг рухсатисиз иш жойида булмаслик;
в) Ишга кеч келиш ва ишдан рухсатсиз эрта кетиш;
Ҳар йилги таътилларни навбат билан бериш, кейинги йил бошлангунига кадар касаба уюшмаси кумитаси билан келишув буйича тасдикланган жадвал буйича белгиланади. Таътил бериш вакти хакида бошланишда камида 15 кун олдин хабардор килинади. Ходимнинг аризасига кура унга иш хаки сакланмаган холда таътил берилиши мумкин, унинг муддати ходим билан иш берувчи уртасидаги келишувга биноан белгиланади. Жамоа шартномасида еки ходим билан иш берувчи уртасидаги келишувга биноан мехнат шартномаси бекор килинганда ходимнинг хохишига кура йиллик асосий ва кушимча таътиллар бериб, ундан кейин мехнат муносабатларини бекор килиш холлари назарда тугилиши мумкин.
МЕХНАТ УЧУН ТАКДИРЛАШ. Ходимларга нисбатан ишидаги мувоффакиятлари учун такдирлаш чоралари кулланади. Такдирлаш турлари, уларни куллаш, афзалликлар ва имтиёзлар бериш тартиби жамоа шартномалари, ички мехнат тартиби коидалари ва бошка локал хужжатлар (жамоа битимлари, интизом тўғрисидаги устав ва низомлар) билан белгиланади.
Ходимлар жамият ва давлат олдидаги алохида мехнат хизматлари учун давлат мукофотларига такдим этилишлари мумкин.
ташаккур билдириш, 2) мукофат бериш, 3) кимматли совгалар билан рагбатлантириш, 4) фахрий ерлик билан такдирлаш
Рағбатлантириш буйрук ёки фармойиш билан эълон килинади.
Ходимлар мехнатдаги алохида ютуклари учун рагбатлантириш орден, медал, Фахрий ерлик, кукрак нишонлари, мазкур соханинг хурмат белгиси ва бу соха буйича мехнатда урнак курсатган ходим унвонлиги билан такдирлаш учун юкори ташкилотларга тавсия этилади.
Интизомий жазонинг амал килиш муддати давомида ходимга нисбатан такдирлаш чоралари кулланилмайди
Иш хаки, мукофотлар, кушимча хаклар, устамалар ва мехнатга хак тулаш тизимида кузда тутилган бошка туловлар такдирлаш турларига кирмайди.
МЕХНАТ ИНТИЗОМИ.
Мехнат интизоми халол мехнат килиш учун рагбатлантириш ва такдирлаш усуллари, виждонсиз ходимларга нисбатан жазо чораларини куриш воситасида бир маромли ишлаш учун зарур ташкилий ва иктисодий шарт-шароитни яратиш билан таъминланади.
Мехнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ходимларга нисбатан куйидаги интизомий жазо чораларини куллайди.
хайфсан.
уртача ой лик иш хакининг 30% идан куп булмаган микдорида жарима. Иш берувчи ходимнинг иш хакидан МК сининг 164- моддаси талабларига биноан жарима ушлаб колади.
мехнат шартномасини тухтатиш (100-модда 2-кисмининг 3 ва 4-бандлари).
Ушбу моддада кузда тутилмаган интизомий жазо чораларини куллаш ман этилади.
36. Интизомий жазо чорасини бошқарма бошлиғи қўллайди.
Интизомий жазо қўллангунга кадар ходимдан ёзма тушунтириш талаб килиниши керак. Ходимнинг тушунтириш беришдан буйин товлаши илгари содир этилган ножуя-харакат учун жазо куллашда тусик булиб хизмат килиши мумкин эмас.
Интизомий жазони куллашда содир этилган ножуя харакатнинг огирлиги, уни содир этиш холати, бундан аввалги иш ва ходимнинг хулк-атвори хисобга олинади.
Хар бир ножуя иш учун факат битта интизомий жазо кулланиши мумкин
Интизомий жазо бевосита ножуя иш аникланганда, у аникланган кундан бошлаб купи билан бир ой ичида кулланади, ходимнинг касал булган даври еки унинг таътилда булиш вакти хисобга олинмайди.
Жазо ножуя иш содир этилган кундан бошлаб олти ойдан кейин, молия-хужалик фаолиятини тафтиш килиш еки текшириш натижалари буйича у содир этилган кундан бошлаб икки йил утгандан кейин кулланиши мумкин. Мазкур муддатларга жиноий иш буйича тергов олиб бориш вакти киритилмайди.
Интизомий жазо куллаш турисидаги буйрук (фармойиш) еки карор ходимга эълон килиниб тилхат олинади.
Интизомий жазонинг амал килиш муддати у куллангаи кундан бошлаб бир йилдан ошиши мумкин эмас. Агар ушбу муддат давомида ходим янги интизомий жазога тортилмаса, У интизомий жазога эга эмас деб хисобланади.
Интизомий жазони куллаган иш берувчи йил тугашига кадар уни уз ташаббуси, ходимнинг илтимоси, мехнат жамоаси еки ходимнинг бевосита рахбари илтимосига кура уни бекор килишга хаклидир.
Интзомий жазо хусусида якка тартибдаги мехнат низоларини куриб чикиш учун белгиланган тартибда шикоят килиниши мумкин.
38. Ички мехнат тартиби коидалари кузга куринарли жойга осиб куйилади.