Мехнат шартномаси:
Ходимнинг топширилган ишга мувофиклигини текшириш ходим томонидан мехнат шартномаси билан шартланган ишни давом эттириш максадга мувофиклиги тугрисида карор кабул килиниши максадида олдиндан синашни кузда тутилиши мумкин.
Олдиндан синаб куриш шарти мехнат шартномасида айтиб утилиши керак. Бундай айтиб утиш булмаса, ходим олдиндан синаб куришсиз ишга кабул килинди деб хисобланади.
Ишга хомиладор аёллар, уч ёшгача болалари бор аёллар, корхона учун белгиланган квоталар хисобига ишга юборилган шахслар кабул килинганда, шунингдек мехнат шартномаси 6 ойга кадар муддатга тузиладиган ходимлар учун олдиндан синаб куриш татбик этилмайди.
Олдиндан синаб куриш муддати 3 ойдан ошиши мумкин эмас.
Олдиндан синаб куриш муддатига вактинча мехнатга лаёкатсизлик даври ва ходим узрли сабаб билан ишда булмаган бошка даврлар киритилмайди.
Олдиндан синаб куриш даври мехнат стажига киритилади.
Олдиндан синаб куриш муддати тугашига кадар томонларнинг хар бири бошка томонни 3 кун олдин ёзма равишда огохлантирган холда мехнат шартномасини тухтатишга хаклидир. Бу холда иш берувчи синов коникарсиз натижа берган холдагина мехнат шартномасини тухтатиши мумкин.
Томонлар рози булгандагина мехнат шартномасини тухтатиш тугрисида огохлантириш муддати (уч кун) кискартирилиши мумкин. Огохлантириш ёки мехнат шартномаси томонлари келишуви билан белгиланган муддат давомида ходим мехнат муносабатларини тухтатиш тугрисидаги аризани кайтариб олиш хукукига эгадир.
Агар олдиндан синаш муддати тугашига кадар томонларнинг бирортаси мехнат шартномасини тухтатиш тугрисида айтмаган булса, шартноманинг амал килиши давом этади ва у бундан сунг умумий асосларда бекор килиниши мумкин.
Мехнат шартномаси куйидаги холларда бекор килиниши мумкин (97-модда):
томонларнинг келишуви буйича. Ана шу асосга биноан мехнат шартномасининг барча турлари исталган вактда бекор килиниши мумкин,
«томонлардан бирининг ташаббуси буйича;
муддат тугашига биноан;
томонлар хохишига боглик булмаган холатлар буйича;
мехнат шартномасида кузда тутилган асослар буйича.
(Мехнат шартномасида мехнат муносабатларини тухтатиш тугрисидаги шарт, конун томонидан йул куйиладиган холдагина, томонлар томонидан айтиб утилиши мумкин).
Муассасани бир орган тасарруфидан бошкасига бериш мехнат шартномасининг амал килишини тухтатмайди.
Ходим иш берувчини икки хафта олдин ёзма тарзда хабардор килиб, аник вактгача тузилмаган мехнат шартномасини, шунингдек муддатли мехнат шартномасини унинг муддати тугашига кадар бекор килишга хаклидир (99-модда). Огохлантириш муддати тугагандан кейин ходим ишни тухтатишга хакли, иш берувчи эса ходимга мехнат дафтарчасини беришга ва у билан хисоб-китоб килишга мажбур.
Ходим билан иш берувчи уртасидаги битимга биноан мехнат шартномаси огохлантириш муддати тугашига кадар тухтатилиши мумкин.
Огохлантириш муддати (икки хафта) ёки томонлар келишуви билан белгиланган муддат давомида ходим аризасини кайтариб олиш хукукига эга.
Агар огохлантириш муддати тугашига кадар ходим билан мехнат шартномаси тухтатилмаган ва мехнатга оид муносабатлар давом этаётган булса, ходим ташаббусига биноан берилган мехнат шартномасини тухтатиш тугрисидаги ариза уз кучини йукотади, мазкур аризага биноан мехнат шартномасини тухтатишга эса йул куйилмайди
Ходим ташаббусига кура мехнат шартномасини тухтатиш тугрисидаги ариза унинг томонидан ишни давом эттириш мумкин эмаслигини шартлаган холларда (укув юртига кабул килиш, пенсияга чикиш, сайлаб куйиладиган лавозимга сайланиш ва бошка холларда) иш берувчи мехнат шартномасини ходим илтимос килган муддатда тухтатиши керак.
Ноаник муддатга тузилган мехнат шартномаси, шунингдек муддати тугашига кадар муддатли мехнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кура тухтатилиши асосли булиши керак (100-модда).
Мехнат шартномасини тухтатиш асосли булиши учун куйидаги асослардан бири мавжуд булмоги керак:
технология, ишлаб чикариш ва мехнатни ташкил этишдаги узгаришлар, иш хажмларини кискартиришлар, булар ходимлар сони (штати) узгаришига ёки ишлар характерини узгартиришга ёхуд корхонани тугатишга олиб келса;
малака етарли эмаслиги ёки саломатлик ёмонлиги туфайли ходимнинг бажарилаётган ишга мувофик эмаслиги;
ходимнинг уз мехнат мажбуриятларини доимий равишда бузиши. Ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёки унга нисбатан мехнатга доир конун хужжатлари ва бошка меъёрий хужжатларда кузда тутилган мехнат мажбуриятларини аввал бузганлик учун таъсир чоралари курилган кундан бошлаб, бир йил давомида интизомий ножуя- харакатни такрорий содир этгани мехнат мажбуриятларини мунтазам бузиш деб эътироф этилади;
-ходимнинг уз мехнат мажбуриятларини бир маротаба купол равишда бузиши. Ходимнинг мехнат шартномасини тухтатишга олиб келиши мумкин булган мехнат мажбуриятларини бир маротаба купол равишда бузишлар руйхатини куйидагилар белгилайди:
ички мехнат тартиби коидалари (масалан: узрли сабабларсиз ишга чикмагани учун; сабабсиз иш ўрнини ташлаб кетгани учун; 3 (уч) соатдан ортиқ иш жойида бўлмагани учун; иш жойида маст холатда, наркотик ёки токсик сархушлик холатида пайдо булгани учун; иш жойида талон-тарожлар содир этганлик учун; моддий бойликлар тегишлича сакланмагани туфайли камомад юз бергани учун; моддий бойликларни узлаштирганлик учун; ходим томонидан унга ишониб топширилган мол-мулкдан шахсий максадларда фойдаланганлик учун; тарбия функцияларини бажарадиган ходимнинг ушбу ишни бажариш билан боглаб булмайдиган гайри ахлокий харакатни содир этгани ва хакозалар учун);
корхона эгаси билан корхона рахбари уртасидаги мехнат шартномаси;
айрим ходимлар тоифаларига нисбатан интизом тугрисидаги низомлар ва уставлар,
Ходимнинг мехнат мажбуриятларини бузиши купол тусдалиги масаласини хал этиш хар бир аник холда хал этилади, бунда содир этилган ножуя-харакат огирлигидан ва бу коида- бузарлик келтириб чикарган ёки келтириб чикариши мумкин булган окибатлардан келиб чикилади;
уриндош булмаган бошка ходимни кабул килиш муносабати билан, шунингдек мехнат шартлари буйича уриндошликка доир ишни чеклаш окибатида уриндошлар билан мехнат шартномасини тухтатиш;
мулкдорнинг узгариши муносабати билан корхона рахбари билан тузилган мехнат шартномасини тухтатиш.
Мехнатга доир конун хужжатлари ва бошка меъёрий хужжатларда кузда тутилганидек, ходимнинг вактинча мехнатга лаёкатсизлик ва таътилда булиш даврида иш берувчининг ташаббусига биноан мехнат шартномасини тухтатишга йул куйилмайди, корхонани ту лик тугатиш холлари бундан мустасно.
Иш берувчининг ташаббусига кура мехнат шартномасини тухтатишга, корхона тугатилган ва мехнат муносабатлари корхона рахбари томонидан тухтатилган холлардан ташкари, агар бундай розилик жамоа шартномасида кузда тутилган булса, ходимлар ваколатли органининг розилигисиз йул куйилмайди (101-модда).
Ходимларнинг ваколатли органи мехнат шартномасини тухтатиш хукукига эга булган мансабдор шахенинг ёзма такдимномасини олган кундан бошлаб ун кун ичида иш берувчига ходимнинг мехнат шартномасини тухтатишга розилиги масаласида кабул килинган карор тугрисида ёзма шаклда хабар бериши керак.
Иш берувчи мехнат шартномасини ходимларнинг ваколатли органи томонидан ходим билан мехнат шартномасини тухтатишга розилик бериш тугрисида карор кабул килинган кундан бошлаб купи билан бир ой ичида тухтатишга хаклидир.
Иш берувчи томонидан мехнат интизомини бузганлик учун мехнат шартномасининг тухтатилишига (100-модда иккинчи кисмининг 3- ва 4- бандлари) интизомий чоралар куриш учун белгиланган муддатлар тугаши билан йул куйилмайди (182-модда).
Иш берувчи ходимни мехнат шартномасини куйидаги муддатларда (102-модда) тухтатиш тугрисидаги ниятидан ёзма равишда (кул куйдириб) хабардор килиши шарт:
ходимлар сони (штати) узгаришига олиб келган технологиядаги, ишлаб чикариш ва мехнатни ташкил этишдаги узгаришлар, иш хажмлари камайиши ёки иш характерининг узгариши ёхуд корхонани тугатиш муносабати билан мехнат шартномаси тухтатилиши пайтида камида икки ой олдин (100-модда иккинчи кисмининг 1-банди);
малакаси етарли эмаслиги ёки соглигининг ёмонлашгани туфайли ходимнинг бажариладиган ишга мувофик келмаслиги муносабати билан мехнат шартномасини тухтатганда камида икки хафта олдин (100-модца иккинчи кисмининг 2-банди).
Ходим билан иш берувчи уртасидаги келишувга биноан огохлантириш унинг канча давом этишига мувофик келувчи пул компенсацияси билан алмаштирилиши мумкин.
Агар тиббий хулоса мазкур ишни бажариш соглигига тугри келмаслигини курсатса, ходимнинг бажараётган ишига мувофик эмаслиги муносабати билан мехнат шартномасини тухтатиш пайтида огохлантириш килинмайди. Бу холда ходимга икки хафталик иш хаки микдорида компесация туланади.
Ходим айбли харакатлар содир этиши муносабати билан (100-модда иккинчи кисмининг 3- ва 4-бандлари) мехнат шартномаси тухтатилганда иш берувчи беш кун олдин ходимни мехнат муносабатлари тухтатилгани тугрисида хабардор килади ёки унга тегишли микдорда компенсация тулайди.
Огохлантириш муддати давомида, айбли харакатлар содир этиш муносабати билан мехнат муносабатлари тухтатилиши тугрисида огохлантириш мустасно, ходимга бошка иш топиш учун мазкур вактга иш хакини саклаган холда хафтада икки кун ишга чикмаслик хукуки берилади.
Муддатли мехнат шартномасида томонларнинг уни муддатидан олдин бекор килиш пайтида неустойка (айбона) тулаш тугрисида узаро мажбурияти кузда тутилиши мумкин, унга биноан иш берувчи, агар мехнат муносабатлари иш берувчининг ташаббуси билан ходимнинг айбли харакатларига боглик булмаган асослар буйича тухтатилган булса (100- модда иккинчи кисмининг 1,2,5 ва 6-бандлари) ходимга неустойка тулайди, ходим эса агар мехнат муносабатлари ходим ташаббусига кура (99-модда), шунингдек ходимнинг айбли харакатлари билан боглик асослар буйича (100-модда иккин.чи кисмининг 3- ва 4- бандлари) тухтатилган булса, иш берувчига неустойка тулайди.
Муддатли мехнат шартномаси унинг муддати тугаши билан тухтатилади. Агар муддати тугагач мехнат муносабатлари давом этса ва томонларнинг бирортаси хам бир хафта давомида уларни тухтатишни талаб килмаса, шартнома ноаник муддатда давом этади деб хисобланади.
Мехнат шартномаси томонлар хохишига боглик булмаган холатлар буйича куйидаги холларда тухтатилади:
ходим харбий ёки мукобил хизматга чакирилганда;
илгари мазкур ишни бажарган ходим ишга тикланганда;
ходим аввалги ишини давом эттириши учун имконият бермайдиган жазога тортилган суд хукми конуний кучга -кирганда, шунингдек ходим суд карорига биноан ихтисослаштирилган даволаш - профилактика муассасасига юборилганда;
кабул килишнинг белгиланган коидалари бузилиши муносабати билан, агар мазкур коида бузарлик бартараф этилиши мумкин булмаса ва ишни давом эттиришга тускинлик килса;
ходим вафот этиши сабабли;
конунда кузда тутилган бошка холларда.
Мехнат шартномасини тухтатиш ишга кабул килиш хукукига эга булган шахслар томонидан амалга оширилади ва буйрук билан расмийлаштирилади.
Сунги иш куни мехнат шартномасини тухтатиш куни хисобланади.
Иш берувчининг буйругида мехнат шартномасини тухтатиш асослари кодекснинг 87, 89, 97, 99, 100, 105, 106-моддалари ёки кодекс моддаси ёхуд бошка меъёрий хужжатларга хавола килинган холда мехнат шартномаси тухтатишга кушимча асосларни кузда тутувчи бошка меъёрий хужжатлар таърифларига аник керак.
Мехнат шартномаси тухтатилган кунда иш берувчи ходимга унинг мехнат дафтарчасини ва мехнат шартномаси тухтатилгани тугрисида буйрукнинг кучирма нусхасини топшириши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |