Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


-расм. Ёш тадбиркорларнинг ижтимоий иншоотлар қуриш истаги



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

2-расм. Ёш тадбиркорларнинг ижтимоий иншоотлар қуриш истаги


113
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
Иқтисодий муносабатларни уйғунлаштириш учун хайрихоҳлик ва 
ҳамдардлик каби гуманизмнинг қадриятли асослари зарур бўлади. Айни шу
маънода тадбиркорлар қадриятлар тизимини таҳлил қилишда оддий халқ 
учун тадбиркорларнинг қандай ижтимоий иншоотлар қуриб бериши маса-
ласига доир саволга берилган жавоблар ёш тадбиркорлар учун 
маърифатли 
ва билимли бўлиш (29%), эътиқод (20%), таълим (19%), уй жой (12%), 
спорт (11%), анъана ва урф-одатлар (9%) шаклида
ўрин тутиши тадбир-
корларда 
маърифий, диний ва таълимга оид қадриятлар 
кўпроқ муҳим 
аҳамият касб этаётганлигини англатади.
Сўровда қатнашган ёш тадбиркорларнинг фикрига кўра муваффақиятли 
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда 
билим (20,4%), омад (19,4%), 
маблағ (капитал) (17,2%) ва ҳаракат (16,5%) муҳим ўрин
тутиши аниқланди. 
Шу билан бирга, иқтисодий эркинлик (7,8%), давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш (6,9%) сингари расмий ижтимоий омилларни 
2-тоифага
, ота-она, 
қариндошларнинг қўллаб-қувватлаши (5,5%), таниш-билишчилик (3,2) ва 
туғма қобилият (3,2%) сингари жиҳатларни эса 
учинчи тоифага
киритиш мум-
кин (
9-диаграмма
).
20,4
19,4
17,2
16,5
7,8
6,9
5,5
3,2
3,2
0
5
10
15
20
25
Билим
Маблағ (капитал)
Иқтисодий эркинлик
Ота-она, қариндошларнинг қўллаб-

Таниш-билишчилик
Тадбиркорлик ривожланиш омиллари
3-расм. Тадбиркорлик ривожланиш омиллари
Бироқ, иқтисодий ҳаётнинг асосий қадриятлари ҳам, ҳар бир дақиқада 
фойда олишга шаштида бўлган инсон онгида шаклланган қадриятлар 
ҳам ўзгаришга маҳкум бўлиши мумкин. Симпатия, эмпатия, альтруизм 
қадриятли-йўналган онгнинг асосини шакллантиради, унинг муҳим хусусия-
ти ватанпарварлик саналади. Хўжалик ҳаётида ватанпарварлик сингари гума-
нистик тамойил протекционизм шаклида кўзга ташланади. “Иқтисодий фао-
лият тамойили сифатида ватанпарварлик нафақат иқтисодиётнинг маънавий 
пойдевори, шу билан бирга унинг маънавий ҳукмронлигидан ҳам далолат 
беради”. Гуманизм қадриятларига, хусусан ватанпарварликка таянмайдиган 
рационализм ва “иқтисодиётнинг бошқа асосий қадриятлари” иқтисодиётни 


114
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
шакллантиради, унинг бу ҳолатини С. Н. Булгаков бартараф этиш қийин, 
аммо айнан шарт бўлган иқтисодий-материалистик чайқалиш деб номлаган. 
С. Н. Булгаков, фикримизча, иқтисодий фаолият субъектлари томонидан 
кўрсатилган идеал, маънавий, моддий ва ташқи томондан “юқори” бўлган 
хўжаликка бўлган ёндашувни асослаб берган. Агар хўжаликнинг мақсади 
иқтисодиётдан юқори турса, у ҳолда у маънавият соҳасида белгиланади. 
Жамият ҳаётини яхшилашга қаратилган самарали хўжалик юритиш-
га тадбиркор онгидаги “экономизм” тамойилларини инсонпарварлик 
қадриятлари, унинг маданий ва маънавий тараққиёт даражаси билан мутано-
сиб бўлсагина эришиш мумкин. Бу ва бошқа қадрият йўналишларининг ҳам 
энг муваффақиятли намоён бўлиши тадбиркорнинг “иқтисодий онг ва хўжалик 
юритиш тафаккурнинг технологик асослари” даражасига, яъни унинг ақлий 
сифатларига боғлиқ бўлади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish