Жаҳон педагогика фани ривожланиш тарихи баёни қадимги Юнонистон ва Рим даврларида таълим-тарбия



Download 93,77 Kb.
bet18/24
Sana24.02.2022
Hajmi93,77 Kb.
#251044
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
7 (2)

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ



  1. Песталоццининг дунёқараши ва уни педагогикада тутган ўрни.

  2. Песталоццининг таълим назариясини изоҳлаб беринг?

3. Песталоццининг педагогикага қўшган (олиб кирган) янги ғояларини изоҳлаб беринг?


ИОГАНН ГЕРБАРТ
(1776—1841)

Иоганн Фридрих Гербарт Германияда туғилди. Гербарт дастлаб лотинча классик мактабда, сўнгра эса Иен университетида ўқиди.


Гербарт университетни тамомлагач, швейцариялик бир аристократ оиласида тарбиячи бўлиб ишлади. 1800 йилда у Песталоццининг Бургдорф институтига борди. Лекин у улуғ педагогнинг демократик қарашларини ўзлаштира олмади.
1802 йилдан бошлаб Гербарт Гёттинген ва Кенигсберг университетларида профессор бўлиб ишлади. Гербарт бу университетларда ўзининг педагоглик фаолиятини кенгайтириб юборди: психология ва педагогикадан лекциялар ўқиди, ўқитувчилар тайёрлаш семинарияларига раҳбарлик қилди. У семинария ҳузурида тажриба мактаби очиб, ўзи бу мактабда математикадан дарс берди.
Гербарт ўзининг “Тарбия мақсадларидан келиб чиққан умумий педагогика” (1806), “Психология дарслиги” (1816), “Психологияни педагогикага татбиқ қилиш тўғрисидаги хатлар” (1831), “Педагогикага доир лекциялар очерки” (1835) деган китобларида педагогикага доир ғояларини кенг баён қилиб берди.
Тарбиянинг моҳияти, мақсади ва вазифалари. Гербарт тарбия мақсадини белгилаб олишга катта аҳамият берди. У тарбиянинг мақсади яхши фазилатли кишини таркиб топтиришдан иборат, деб ҳисоблайди. Гербарт шу мақсадни абадий ва ўзгармас деб ҳисоблаб, одамларни мавжуд муносабатларга мослаша оладиган, ўрнатилган ҳуқуқ тартибини ҳурматлайдиган, шу тартибга итоат қиладиган кишилар қилиб тарбиялашни кўзда тутди.
Педагог ўзи тарбиялаётган боланинг олдига шундай мақсад қўйиши лозимки, бола ҳам ўсиб катта бўлганидан кейин ўз олдига шундай мақсадлар қўя билсин. Мана шу бўлажак мақсадлар: 1) рўёбга чиқиши мумкин бўлган мақсадлар ва 2) зарур мақсадлар деб иккига бўлиниши мумкин.
Одам бир вақти келиб муайян ихтисос соҳасида ўз олдига қўйиши мумкин бўлган мақсадлар рўёбга чиқиши мумкин бўлган мақсадлардир.
Зарур мақсадлар деб шундай мақсадларга айтиладики, бу мақсадлар одамга ўз фаолиятининг ҳар қандай соҳасида керак бўлади.
Тарбия рўёбга чиқиши мумкин бўлган мақсадларни ўз олдига қўйгач, у одамда хилма-хил, ҳар томонлама идрок қилиш қобилиятини ўстириши, қизиқиш доирасини кенгайтириши ва тўлароқ қилиши лозим, мана шунинг ўзи ички эркинлик ғоясига, такомиллик ғоясига мувофиқ бўлиб тушади. Зарур мақсадларга келганда тарбия бўлажак арбобнинг ахлоқини хайрихоҳлик ғояси, ҳуқуқ ва адолат ғояси асосида таркиб топтиришга ёки Гербартнинг сўзи билан айтганда, бу арбобда барқарор ахлоқий характер вужудга келтиришга мажбурдир. Гербарт тарбиянинг моҳияти боланинг кўнглини тасаввурлар билан бойитишдан иборат деб ҳисоблаб, болага фазилатли хулқ ғояларини ва сабабларини сингдиришни ва шу асосда унда ахлоқий характер вужудга келтиришни истайди.
Гербарт тарбия жараёнини бошқариш, ўқитиш ва ахлоқий тарбия бериш, деб уч бўлакка бўлади.
Бошқариш ўз олдига боланинг келажагини эмас, балки ҳозирги вақтнинг ўзида, яъни тарбия жараёнининг ўзида тартиб сақлаб туришни вазифа қилиб қўяди. Гербарт “ёввойи шўхлик” болаларга хос бир нарса деб ҳисоблаб, бошқариш ана шу “ёввойи шўхлик”ни йўқотиши лозим дейди. Бошқариш ташқи тарбияни сақлаб туриши билан тарбияланиш учун шарт-шароит вужудга келтиради. Лекин бошқаришнинг ўзи тарбияламайди, балки тарбиялашнинг мутлақо зарур шартидир, холос, дейди.
Гербарт бошқаришда хилма-хил жазолар системасини батафсил ишлаб чиқди. Жумладан: пўписа ва назорат қилиш, буйруқлар бериш, тақиқлаш ва тан жазоси кабилар.
Гербарт бу методлардан аниқ, тўғри ва адолатли фойдаланилса болалар тарбиясида яхши натижаларга эришиши мумкин, болаларни бошқариш воситалари ичида тан жазоси бериш методи асосий ўринни эгаллайди, деб таъкидлайди.
Гербарт тарбия ишида ақлий таълимга катта аҳамият берди. У таълимни тарбиянинг энг катта ва асосий воситаси деб ҳисоблади. Гербарт педагогикага тарбияловчи таълим терминини киритди. Таълимсиз тарбия бўлмайди, дейди у. Гербарт тарбияламайдиган таълимни тан олмайди. Аммо Гербарт ўзидан олдин ўтган педагогларнинг, жумладан, Песталоццининг тарбияловчи таълим тўғрисидаги қимматли ғоясини такомиллаштирди.
Гербартнинг фикрича, таълим қизиқишларнинг баъзилари теварак-атрофдаги воқеликни билишга, баъзилари ижтимоий ҳаётни билишга интилади.
Гербарт турли қизиқишларни олтита мустақил турга бўлади. У қуйидаги қизиқишларни биринчи гуруҳ қизиқишлар қаторига киритади: империк қизиқиш — фикр юритишга йўллайди; эстетик — қизиқиш бу ҳодисаларга бадиий баҳо беришни таъминлайди. Қуйидаги қизиқишлар иккинчи, гуруҳ қизиқишлар қаторига киради: ёқтирувчи қизиқиш — бу қизиқиш ўз оила аъзоларига ва жуда яқин таниш-билишларига қаратилган қизиқиҳдир; ижтимоий қизиқиш — одамларнинг кенгроқ доирасини, жамиятни, ўз халқини билишга қаратилган қизиқишдир. Гербартнинг фикрича, одамзод ўз тарихининг бошланғич даврида болаларга ва ўспиринларга хос нарсаларга ва фаолият турларига қизиққан. Шу сабабли дейди у, — ўқувчиларга қадимий халқлар тарихи ва адабиёти доирасидан олинган ва тобора мураккаблашиб борадиган гуманитар билимлар бериш керак.
Гербарт қадимий тилларга ва математикага ҳам жуда юксак баҳо берди, шу билан бирга, у математикани асосан тафаккурни ўстириш воситаси деб, “руҳ учун кучли гимнастика” деб ҳисоблайди.
Гербарт мактаб тизими масаласини ўзининг консерватив ижтимоий қарашларига мувофиқ ҳал қилишга уринди. У мактабларнинг қуйидаги типларини: элементар мактаб, шаҳар мактаби ва гимназияни таклиф қилди. Мактабларнинг бу типлари бир-бирига боғлиқ эмас, уларнинг ҳар қайсиси мустақил яшайверади: элементар мактаб ва шаҳар мактабларидан махсус мактабларгагина ўтиш мумкин, гимназиядан эса олий ўқув юртларига ўтиш мумкин. Классик гимназия таълими Гербарт замонидаёқ ўз умрини тугатиб қолган бўлса ҳам, лекин Гербарт бу таълим тизимини қизғин ёқлаб чиқди. Унинг фикрича, савдо-сотиқ, саноат, ҳунар-касб ва ҳаёт учун амалий аҳамияти бўлган бошқа хил ишлар билан шуғулланиши лозим бўлган кишиларгина реал мактабда ўқиб тарбияланиши керак. Ақлий машғулотлар, раҳбарлик ва бошқарув ишлари билан шуғулланиши лозим бўлган кишилар, яъни жамиятнинг интизомли табақалари эса Гербартнинг фикрича, фақат классик гимназияда ўқиб таълим олиши лозим.
Гербарт таълим босқичлари назариясини ишлаб чиқди, бу назария ҳамма мамлакатларнинг педагоглари орасида кенг тарқалди.
Гербарт таълимни тасвирий таълим, аналитик таълим, синтетик таълим деб уч турга бўлди.
Тасвирий таълим чекланган тарзда қўлланилади, лекин ўз чегараси доирасида унинг аҳамияти жуда катта. У боланинг тажрибасини аниқлаб олишни ва бу тажрибани тўлдиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Ўқитувчи материални жонли, образли ҳикоя қилиб бериш йўли билан ўқувчиларнинг билимларини кенгайтиради. Бунда кўрсатмали воситалар катта роль ўйнайди.
Аналитик таълим “айни бир вақтда атрофни ўраб турган” нарсаларни айрим нарсаларга, бу нарсаларни эса таркибий қисмларга, бу таркибий қисмларни ҳам белгиларга бўлиш вазифасини ўз олдига қўяди. Болалар мактабга келганларида уларнинг бошларида жуда кўп тасаввурлар бўлади. Вазифа шуки, ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчиларнинг бу фикрлари бўлакларга ажратилиши, тузатилиши ва такомиллаштирилиши лозим.
Синтетик таълим, асосан, юқори синфларда қўлланилади. Ўқитувчи янги материални баён қилар экан, уни тасвирлаб бериш билан чекланиб қолмайди, балки умумий хулосалар чиқаради, ўқувчиларга бўлак-бўлак ҳолда маълум бўлган, уларнинг онгида бир-биридан алоҳида-алоҳида турган турли тасаввурларни бир бутун ҳолга келтириб, тақриб қилади. Гербарт синтетик таълимга катта аҳамият беради.
Гербартнинг фикрича, тасвир, таҳлил ва тақриб ўқув жараёнида бирин-кетин киритиладиган ва бирининг ўрнини иккинчиси изчиллик билан алмаштириб турадиган, бир-биридан ажратиб қўйиладиган қандайдир таълим методлар эмас. Таълим жараёни таълимнинг шу уч усулида бирлик бўлишини таъминлаши лозим.
Гербарт ахлоқий таълимнинг ниҳоят даражада интеллуктуализм руҳи билан суғорилган тизимини ишлаб чиқди. Унинг педагогика тизимида ўқитувчининг ўқитиш воситаси билан ўқувчи онгига ахлоқий тушунчаларни сингдиришга катта аҳамият берилади.
Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, Гербарт бошқаришни ахлоқий тарбиядан ажратди, у фақат ҳозирги вақт учун тартиб ўрнатиши лозим бўлган бошқаришга нисбатан ахлоқий тарбиянинг принципиал фарқини топишга уринди, лекин бунга озроқ бўлса-да, ишонтирарли далил топа олмади, зотан бундай далил топиш мумкин ҳам эмас эди. Чунки интизом тарбиянинг ҳам шарти, ҳам натижасидир.
Гербарт ахлоқий тарбия принциплари бошқариш принциаларига қарама-қаршидир. Бошқариш боланинг иродаси ва онгини тартибга солиб туради. Ахлоқий тарбия тизимида эса тарбияланувчида мавжуд бўлган яхши белгиларнинг ҳаммаси ахлоқий тарбия методларига таянч бўлиши лозим. Ахлоқий тарбия “тарбияланувчининг яхши хислатларини чуқур маъқуллаш воситаси билан унинг “ўз шахсини” ўзининг назарида улуғлашга” интилиши лозим. Тарбиячи ҳатто йўлдан озган тарбияланувчининг ҳам яхши белгиларини топиши ва бунга дарҳол эриша олмаса, умидсизликка тушиб қолмаслиги зарурдир. Ахлоқий тарбия тизимида “бир учқун шу ондаёқ иккинчи учқунни чақнатиши мумкин”.
Гербарт ахлоқий тарбиянинг ўзига хос воситалари қаторида қуйидагиларни кўрсатиб ўтади.
1. Тарбияланувчини тийиб туриш (болани бошқариш, уни итоаткор бўлишга ўргатиш — бу воситага хизмат қилади). Болалар учун хатти-ҳаракат чегараларини белгилаб қўйиш керак.
2. Болани белгилаб олиш, яъни уни шундай шароитга қўйиш керакки, бу шароитда у “қулоқ солмаслик оғир кечинмаларга олиб келишини” фақат тарбиячининг кўрсатмаларидангина эмас, балки шу билан бирга ўз тажрибасидан ҳам тушуниб оладиган бўлсин.
3. Хулқнинг аниқ қоидаларини белгилаб қўйиш.
4. Тарбияланувчининг кўнглида “осойишталик ва равшанлик” бўлишини таъминлаб туриш, яъни “тарбияланувчида ҳақиқатга нисбатан шубҳа туғилиши” учун асос бермаслик.
5. Маъқуллаш ва сазо бериб туриш йўли билан боланинг кўнглини “тўлқинлантириб” туриш.
6. Болани “хабардор” қилиб туриш, яъни унинг нуқсонларини кўрсатиб ва тузатиб туриш.
Ахлоқий тарбияда жазо чораларини ҳам қўллаш керак, лекин интизом ўрнатиш учун қўлланиладиган жазо чоралари тарбиялаш мақсадида бериладиган жазо чораларидан фарқ қилиниши лозим, тарбиявий жазо чоралари қасос ғояси билан боғланмасдан, балки тарбияланувчига хайрихоҳлик билан қилинаётган огоҳлантириш чоралари бўлиши лозим.
Тарбияланувчининг онгида ҳар қайси нарсани ўзимча мустақил ҳал қила бераман, деган фикрнинг кучайиб кетишига йўл қўйиш жуда хавфлидир. Тарбияланувчининг ҳар қандай одамлар орасида (улфатчиликда) бўлишига жуда эҳтиётлик билан қараш керак, “ижтимоий турмуш оқими болани ўз гирдобига тортмаслиги ва тарбияга қараганда зўрроқ бўлиб кетмаслиги лозим”. Гербарт тарбиячининг обрўсини ниҳоятда даражада юқори кўтаришни талаб қилди, бу обрў тарбияланувчининг назарида “кўпчиликнинг фикридан” ҳамиша устун бўлади деб ҳисоблади, шунинг учун ҳам “тарбиячи жуда зўр обрўга эга бўлиши, тарбияланувчи бундай обрў олдида бошқаларнинг ҳар қандай фикрини назар-эътиборга олмайдиган бўлиши ғоят зарурдир”.
Гербарт ғоялари Германияда, Россияда, Ғарбий Европанинг кўпгина мамлакатларида кенг тарқалди. Америкада ҳам бу ғояга талаб туғилди.
Европа ва АҚШ да классик ўрта мактаблар кўп жиҳатдан Гербарт педагогикасига асосланиб қурилди. Гербартнинг болаларни бошқариш тизими кенг ёйилди. Бу тизим болалар ташаббусини бўғишга ва уларни катталарнинг обрўйига ҳеч сўзсиз бўйсундиришга қаратилган тизим эди.
Гербарт педагогикани илмий фан даражасига кўтариш учун кўп иш қилди. У педагогиканинг ўзига хос тушунчалар тизими борлигини кўрсатди.
Гербартнинг дидактика масалаларини ишлаб чиққанлиги катта аҳамиятга эга бўлди. Унинг кўп томонлама қизиқиш тўғрисида, таълимнинг тизимли бўлиши тўғрисида, қизиқиш ва диққатни ўстириш тўғрисида айтган фикрлари ҳеч шубҳасиз қимматлидир. Гербартнинг таълим билан тарбия ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилаб беришга уринганлигига ижобий баҳо берса арзийди.



Download 93,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish