Жаҳон педагогика фани ривожланиш тарихи баёни қадимги Юнонистон ва Рим даврларида таълим-тарбия



Download 93,77 Kb.
bet16/24
Sana24.02.2022
Hajmi93,77 Kb.
#251044
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
7 (2)

Ахлоқий тарбия. Песталоцци тарбиянинг асосий вазифаси — келгусида ижтимоий ҳаётда қатнашиб фойда етказа оладиган ва ҳамма жиҳатлари уйғун бўлиб камол топган инсон етиштиришдир, деб билади. Болани бошқаларга фойда келтирадиган ишларда муттасил машқ қилдириш йўли билан унинг ахлоқи вояга етказилади. Песталоццининг фикрича, бола организмининг кундалик эҳтиёжларини қондириш асосида болада онага нисбатан туғилаётган меҳр-муҳаббат ахлоқий тарбиянинг энг оддий элементидир. Боланинг ахлоқи учун оилада негиз солинади. “Ота-онанинг уйи, — дейди Песталоцци, — ахлоқ мактабидир!”. Боланинг онага бўлган муҳаббати аста-секин оиланинг бошқа аъзоларига ҳам ўтади.
Ақлий таълим. Песталоццининг ақлий таълим тўғрисидаги таълимоти бой ва мазмунли таълимотдир. Песталоцци ўзининг инсоннинг ҳамма жиҳатларининг бир-бирига уйғунлашиб камолга етиши тўғрисидаги асосий ғоясига таяниб, ақлий таълимни ахлоқий тарбия билан боғлаб олиб бориш кераклигини кўрсатади ва тарбияловчи таълим олиб боришни талаб қилади.
Ҳар қандай таълим кузатишга ва тажрибага асосланиши ҳамда хулосалар ва умумлашмалар даражасига кўтарилиши лозим, дейди Песталоцци кузатишлар натижасида болада кўриш, эшитиш сезгилари ва бошқа сезгилар ҳосил бўлади, бу сезгилар болада фикрлаш ва сўзлаш эҳтиёжини туғдиради, дейди.
Одамнинг сезги аъзолари ёрдамида ташқи дунё тўғрисида ҳосил қилган тасаввурлари дастлаб равшан ва аниқ бўлмайди. Таълимнинг вазифаси ҳам шундан иборатки, у мана шу тасаввурларни тартибга солиши ва аниқлаши, равшан тушунчалар даражасига етказиши, “тартибсиз тасаввурларни равшан тасаввурларга ва равшан тасаввурларни очиқ кўриниб турган тасаввурларга” айлантириши керак. Таълим, биринчидан, ўқувчида ўзининг сезги аъзолари воситаси билан ҳосил қилган тажрибалар асосида билимлар заҳирасини тўплашга ёрдам беради, иккинчидан, боланинг ақлий қобилиятларини ўстиради.
Песталоцци таълимнинг ҳар босқичи учун махсус равишда танлаб олинган, ҳар бир боланинг ўзига хос ақлий кучларини ҳамда қобилиятларини тинимсиз ва мунтазам равишда ўстириб борадиган тизим воситаси билан болаларга ақлий таълим беришга интилди.
Песталоцци таълимни соддалаштиришга ва психология негизига қуришга интилиб, нарсалар ва буюмлар тўғрисидаги ҳар қандай билимнинг энг оддий элементлари бор, одам шу элементларни ўзлаштира бориб, ўз атрофидаги оламни билиб олади, деган фикрга келди. У сон, шакл ва сўзни мана шундай элементлар деб ҳисоблади. Ўқитиш жараёнида бола ўлчаш йўли билан шаклни, ҳисоблаш ва нутқни ўстиришдан иборат бўлади. Песталоцци ўз замонидаги бошланғич мактабда ўқитишнинг мазмунини тубдан ўзгартиради, ўқитиладиган дарслар қаторига ўқиш, ёзиш, арифметикани ва геометриянинг бошланғич қисмларини, ўлчаш, расм чизиш, ашула, гимнастика, шунингдек, география, тарих ва тиббиётга доир энг зарур билимларни киритди. Шундай қилиб, Песталоцци бошланғич мактабнинг ўқув режасини анча кенгайтирди ва бу мактабда ўқитишнинг янги методикасини вужудга келтирди. Ўқитиш методикаси болаларни билимлар билан бойитишга ҳамда уларнинг ақлий кучларини ва қобилиятларини ўстиришга ёрдам беради.
Песталоцци кўрсатмалилик принципини таълимнинг энг муҳим негизи деб ҳисоблайди. Бу принципни кенг равишда қўлламасдан туриб, теварак-атроф тўғрисида тўғри тасаввур ҳосил қилишга, тафаккурни ва нутқни ўстиришга эришиб бўлмайди.
Песталоцци мактаб болаларининг қобилиятларини ўстириши, уларга билим бериши билан бир қаторда, уларда кўникма ва малакалар тарбиялаши ва лозим, деб ҳисоблади. Кишининг камолга етган ақли ва олийҳиммат қалби талаб қилган нарсаларни рўёбга чиқариш учун ҳаракат қила билишига боғлиқдир.



Download 93,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish