Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Ҳозирги замон сиёсатшунослигининг асосий оқимлари ва янга тамой-



Download 2,58 Mb.
bet25/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

7. Ҳозирги замон сиёсатшунослигининг асосий оқимлари ва янга тамой-иллари.
Сиёсий фикр тарақкиётининг асосий йўналишлари таҳлил этилар экан, ана шу ривожланишни таъминловчи сиёсатшуносликнинг асосий миллий мактаблари ҳақидаги тасаввурларни ҳам кўзда тутиш лозим бўлади.
Бу соҳада ҳозирги даврда олдинги ўринлардан бирида турувчи ва энг кўзга кўрингани АҚШ сиёсатшунослик фаницкр. АҚШ сиёсатшунослик фанининг тараққиётида қуйидаги даврлар алоҳида ажратилади: XIX аср охиридан биринчи жаҳон урушига қадар; Ҳар икки жаҳон урушлари ўртасидаги давр; Иккинчи жаҳон урушидан кейинги давр.
1930-1940 йилларга келиб, Ғарб сиёсатшунослигидан кўра Америка сиё-сатшунослиги тобора устунлик қила бошлади ва унинг таъсири устун бўлиб қолди. Мазкур даврда ижтимоий ва гуманитар фанларнинг ривожланиш мар-кази АҚШга кўчди. Европанинг тоталитар давлатларида бу соҳадаги тадқи-қотлар ўз аҳамиятини йўқотди ёки тўлалигича ҳукмрон режимларнинг ғоявий ва сиёсий-ташвиқот мақсадлари учун хизмат қила бошлади. Тарихда мисли кўрилмаган «ақллиларнинг оқиб кетиши» ва интеллекгуал ҳамда ижодий эли-танинг Европа қитьасидан Америкага кўчиб кетиши ҳодисаси юз берди. На-цизм даврида немис сиёсатшунослиги амалда йўқ қилинди.
1932 йилдан 1938 йилгача олий мактаб ўқитувчиларининг ярмидан кўпроғи ҳамда интеллектуал ва илмий элитанинг кўплаб атокли намояндалари, ма-салан, 3. Фрейд, К. Левин, К. Мангейм, Э. Фромм ва бошқалар Германияни тарк этдилар. Италияда ва бошқа кўпчилик Европа давлатларида ҳам сиёсий фаннинг тақцири шундай бўлди.
Урушдан кейинги даврда Америка сиёсатшунослигининг таъсири фақат Европа қитьасига эмас, балки Лотин Америкаси, Осиё ва Африка мамлакат-ларига ҳам кенг тарқалди. Урушдан кейинги ўн йилликларни сиёсий фан ри-вожида янги босқич сифатида қараш мумкин. Ушбу даврда Европа мамлакат-ларида сиёсий фаннинг қайта тикланиш ва янада ривожланиш жараёни кенг миқёсда авж одди.
Бунда, энг аввало, сиёсий фан доирасининг тўхтовсиз кенгайиб бориши дикқатни жалб этади. У сиёсий тизимлар, сиёсий жараён ва сиёсий ҳаракат-ларни қамраб олди. Методологик муаммоларга, хусусан, Европа сиёсий фа-нида катта эътибор берилди. АҚШда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам сиёсат-
42
нинг турли-туман масалаларига оид улкан адабиётлар оқимининг пайдо бўли-ши, янги илмий марказларнинг яратилиши ва бошқалар Америка сиёсий фанининг гуллаб-яшнаётганидан далолат берар эди.
XX асрнинг 1940-1950 йиллари охирларида дунё сиёсий фанида америка-ликлар муҳим роль ўйнашда давом этдилар. Мазкур даврда америкалик сиё-сатшунослар аста-секин сиёсий жараёнларни қиёсий-тарихий тасвирлашдан уларни ижтимоий жараёнлар билан ўзаро боғликликда ўрганишга ўта бош-ладилар.
Улар айрим кишилар ва ижтимоий гурухлар хулқ-атвори рухий асосла-нишининг жамиятдаги сиёсий жараёнларга таъсирини ўрганишга алоҳида эътибор бердиларки, бу ҳол сиёсий фанга бихевиоризмнинг кириб келишига ва сиёсатшуносликда бихевиористик йўналишнинг шаклланишига олиб кел-ди. 1930-йилларда сиёсий муносабатларнинг шаклий тузилмасини инсоннинг «табиий» моҳиятидан келтириб чиқаришга уринган Ч. Мерриам бошчилиги-даги бир гуруҳ Чикаго университети олимларини бу йўналишнинг асосчила-ри деб ҳисоблайдилар. Бу доктринани янада ривожлантириш устида Гарольд Лассуэл ишлади. 1960-йилларда тадқиқотчи бихевиористлар орасида Д. Истон, Р. Даль ва бошқа кўзга кўринган назариётчилар бор эди.
Ҳозирги пайтда Америка сиёсатшунослигида бу фанга оид тадқиқотлар-нинг асосий йўналишлари қуйидагалардир:

  1. Америка бошқаруви ва сиёсати асосларини — умуммиллий сиёсий
    институтлар, сайлов технологиялари, сиёсий йўлбошчилик, сиёсий хулқ-
    атвор ва бошқаларни ўрганиш;

  2. кўп мамлакатлардаги сиёсий муаммоларни тадқиқ этиш билан боғ-
    лиқ бўлган қиёсий сиёсат;

  3. халқаро муносабатлар ва халқаро сиёсат, уруш ва тинчлик, халқаро
    ижтимоий ҳаракатлар, қуролланиш ва қуролсизланишни назорат қилиш, ха-
    лқаро ташкилотлар фаолиятига оид муаммолар ўрганилади;

  4. сиёсий фалсафа ва сиёсий фан, сиёсий фикрнинг тарихидан бошлаб
    унинг ҳозирги фалсафий талқинларигача қамраб олган муаммоларнинг кенг
    доираси ишлаб чиқилади;

  5. сиёсатни ижтимоий ҳаётнинг муайян соҳаларида — шахс миқёсидан
    ижтимоий гурухлар, ишлаб чиқариш, ишбилармонлик ва бошқа соҳаларда
    фаолият кўрсатишнинг амалий жиҳатларини тадқиқ этувчи амалий сиёсат-
    шуносликнинг мазмун ва усулларини ишлаб чиқиш.

Ҳозирги замон сиёсий фанининг асосчиларидан бири — Чарльз Мерриам (1874-1953). У 17 йил давомида Чикаго университетининиг сиёсий фанлар бўли-мига бошчилик қилди. Ана шу бўлим доирасида сиёсий тадқиқотларнинг Чи-каго мактаби шаклланди. Сиёсий фанни сиёсий хулқ-атвор ҳақидаги фан си-фатида тасаввур қилишни айнан Ч. Мерриам номи билан боғлайдилар.
Ўзининг «Сиёсатнинг янги жиҳатлари» номли тадқиқотида Ч. Мерриам ўтган юз йил давомида сиёсий тадқиқотлар соҳасида эришилган ва катта ил-мий салоҳиятга эга бўлган ютукларни тадқиқ этиб чиқци. Унинг фикрича, уларнинг илмийлиги сиёсий ғоялар, институтлар, жараёнларни сиёсий ўрга-нишга, географик муҳитни, этник ва биологик хусусиятга эга фанларни таҳ-
43

лил қилишга, ижтимоий ва иқтисодий кучларни сиёсий жараёнлар билан боғлиқ равишда ўрганишга, сиёсий ғоялар ва институгларнинг келиб чиқи-шини биологаяда эволюцион назариянинг кашф этилиши билан боғлаб та-дқиқ этишга, сиёсий жараёнларнинг статистик ёки математик таҳлили шак-лидаги сиёсий ҳодисаларнинг миқцорий ўлчовларидан фойдаланишга интил-ганликларида намоён бўлади. «Ўйлайманки, — деб қайд қилган эди у, — сиё-сатни, балки, эҳтимол умуман ижтимоий фанларни тадқиқ этишнинг ми-қёслари ва усулларида юз берадиган муҳим ўзгаришлар арафасида турибмиз»1.
Ч. Мерриам ижтимоий фанлар соҳасида фанлараро тадқиқотлар ўтка-зишга, сиёсий ҳодисаларни таҳлил этишда табиий фанларнинг маълумотла-ридан кенг фойдаланишга даъват этди. «Биология, психология, антрополо-гия, медицина ҳақидаги фанлар ўз тадқиқотлари натижаларидан ижтимоий вазиятларда фойдаланиш йўлидан олға бормоқца. Уларнинг вакиллари ҳамма ерда — Конгрессда, марказларда, судларда бор. Гарчи табиий фанлар билан шуғулланувчи олимларнинг даъволари ва ижтимоий ақидалари кўп бўлса ҳам, сиёсатшунослар уларга беписандлик билан қарамасликлари керак. Муҳими, сиёсатшунослик ва бошқа ижтимоий фанлар бир-бирларига қараб йўнал-моқцалар, жамиятшунослик ва табиатшунослик бир-бирини тўлдирган ҳолда, ўз куч-ғайратларини бирлаштириб, инсоният олдида турган улуғвор вазифа-ни рационал билиш ва одамларнинг хулқ-атворини назорат қилиш вазифа-сини ҳал этмоқцалар»2.
Ч. Мерриам янги фаннинг методологик муаммоларини ҳал қилишдан ташқари, сиёсий ҳокимият ва демократия назарияси масалаларини ўрганди, янги методлар ёрдамида Америка сиёсий партиялар тизимини ва сиёсий ли-дерлик муаммоларини тадқиқ этди.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish