Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet22/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Позитивизм фанда мумтоз фалсафий усулларни тобора кўпроқ сиқиб чиқарди, аммо XIX аср охирига келиб, унинг имкониятлари чекланганлиги аён бўлиб қолди. Сиёсий мутафаккирлар яна давлатнинг моҳияти борасидаги «боқий» муаммоларга қайтдилар, сиёсатчилар эса фалсафий методология-нинг энг қимматли ютукларига қайта мурожаат қилдилар. Мазкур даврда ли-берал ғояларни Г, Спенсер (1820-1903) ўзининг «Давлат органик назарияси», Г. Елленик (1851-1911) ўзининг «Давлатнинг дуалистик назарияси» номли асар-лари орқали ривожлантирдилар. Г. Спенсер давлатни биологак организмга ўхша-тиш анъанасини бошлаб берди. У, давлатнинг асосий вазифаси фуқаролар-нинг хуқуқларини ҳимоя қилиш деб ҳисоблади, давлатнинг ижтимоий-иқти-содий жараёнларга аралашувини қоралар экан, тўрачилик (бюрократия)
37
ҳақидаги қизиқ ғояларни илгари сурди, сиесатни тадқиқ этишда тизимли, тузилмавий функционал таҳлил асосларини, аналогия усулларини яратди.
Г. Елленикнинг фикрича, давлат субъектив онг феномени бўлиб, икки-ланган табиатга эга, шу сабабли, у, ҳам социологик, ҳам ҳуқуқий усуллар ёрдамида тадқиқ этилиши мумкин. У сиёсий муносабатларни ҳокимлик қилиш-нинг умумий мақсадлар билан бирлаштирилган ҳукмронлик муносабатлари сифатида қабул қилади. Бу муносабатлар, албатта, ҳуқуқий чегаралар доира-сида амалга оширилиши лозим.
XIX асрнинг иккинчи ярмида сиёсий фикрнинг аксил демократик та-
мойиллари кучайиб борди. Сиёсий институтларнинг пайдо бўлиши ва ривож-
ланишида олий ирқни ҳукмронликка олиб келувчи турли ирклар ўртасидаги
кураш, табиий танланишнинг белгиловчи омиллари, деб ҳисобловчи концеп-
ция пайдо бўлади. Ушбу концепция тарафдорлари «ирқ» атамасини турлича
тушунар эдилар. А. Ҳобино, ҲС. Чемберлен, Л. Вольтман ва бошқа мутафак-
кирлар уни соф биологик маънода талқин қилдилар. Ф. Ницше (1844-1900)
эса бирмунча бошқача талқин этди. Унинг фикрича, олий ирқ — бу энг авва-
ло, жамиятнинг интеллектуал элитаси, энг катта «ҳукмронлик иродасига»
эга бўлган кишилар. Ф. Ницше демократияни ҳукмронлик иродаси заиф ки-
шилар томонидан ўйлаб топилган ва унинг ёрдамида улар ҳукмронлик иро-
даси кучли кишиларни ўзларига бўйсундирадилар; инсониятнинг бутун та-
раққиёти буюк мақсадга эришишнинг — «ўта кучли одам» ирқини шакллан-
тиришнинг воситаси, холос, деб ҳисоблайди.
Мана шу даврнинг ўзида Ф. Ратцель давлат фаолиятининг лидер тамой-или географик макон учун курашдан иборат, деб тасдиклаб, «геосиёсат» кон-цепциясини ёклаб чиқци. Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, XIX асрда инсониятнинг XX асрдаги тараққиётини белгилаб берган сиёсий оқимлар-нинг назарий асослари яратилди.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish