Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet20/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Шарль Луи Монтескьё (1689-1775) ўзининг Женевада яширин тарзда нашр этилган «Қонунлар руҳи ҳақида» номли асарида Франциядаги мутлақ режимни танқид қилди ва мустабидликнинг озодлик билан бирга яшай ол-маслигини кўрсатди. У устунликка интилувчи кучларни мувозанатга келти-ришга ўринди. Мазкур мувозанатни у подшоҳнинг мутлақ ҳокимиятини бир-бирини ўзаро жиловлаб туриши лозим бўлган уч тармоққа — қонун чиқарув-чи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиш орқали амалга ошириш мумкин-лигини исботлашга интилди.
Ш. Монтескьё хукмронликнинг асоси деб қонунларни ҳисоблайди. Олий суд қонун чиқаришни ҳам, қонунларнинг бажарилишини ҳам назорат қили-ши лозим. У ўз асарида «эркинлик қонунлар рухсат берган ишларни қилиш ҳуқуқидир», деб ёзган эди.
Ш. Монтескьёнинг фикрига кўра, давлат бошқаруви шакллари унинг ҳудудининг ўлчамларига боғлиқ: худуди унча катта бўлмаган давлатлар дес-
34
потия бўлишлари керак. Бунда у агар федерация тарзида ташкил этилса, ул-кан худудларда ҳам республика яратиш мумкин, деб ҳисоблаган.
111. Монтескьё оптимист эди, у тараққиётга ишонар ва уни сиёсий эр-кинликлар билан боғлиқ деб биларди. Унинг фикрига кўра, сиёсий эркин-ликлар иқтисодиёт, саноат ва савдо-сотиқнинг ривожланишига хизмат қила-ди. Инсонпарварлик ҳақида инсоннинг биринчи қонуни сифатидаги мулоҳа-заларига ҳам, зўравонликдан, бир халқнинг бошқа халқ томонидан асоратга солинишидан воз кечиш ҳақидаги даъватлари ҳам ўзига хосдир.
111. Монтескьёнинг фикрича, иклим, замин ва замин усти ҳолати халқ-лар рухининг шаклланиши ҳамда ижтимоий тараққиёт табиатини белгилаб беради. У мустабид феодал сиёсий ҳукмронлик тизимини аёвсиз танқид қила-ди. Католик черковининг дунёвий ҳукмронлик қилишга уринишини қоралай-ди. 111у билан бирга, диннинг асосий вазифаларини кўрсатиб беради. Табиий қонунлар жамият вужудга келишидан аввал мавжуд бўлган, қонунлар дав-латнинг тури (республика, монархия, деспотия)га боғлиқ, бошқарувни эса ижтимоий-иқгисодий, географик ва иклим каби омиллар белгилайди. «Агар қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар бир шахсда ёки бир ташки-лотда мужассамлашса, эркинлик бўлмайди. Негаки, бу монарх ёки сенат зо-лим қонунлар яратиб, уларни зулм қилиш учун қўллаши мумкинлиги хавфи мавжуд бўлади. Эркинлик суд ҳокимияти, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан ажратилмаганда ҳам бўлмайди. Агар бирор шахс ёки бирор ташкилот шу уччала ҳокимиятни якка ўзида тўпласа, ҳамма нарса ҳалок бўлар эди...»
Германиялик черков тарғиботчиси Томас Мюнцер (1490-1525) Ер юзида синфсиз, зиддиятлардан холи бўлган, хусусий мулкчилик тугатилган алоҳида давлат ҳокимиятини илгари суради. У ўзининг «Ҳукмдорлар олдида таршбот» асарида сиёсий ҳокимият халқ оммаси номидан ва унинг манфаатлари йўли-да амалга оширилгандагина қонуний ҳамда хуқуқий хисобланиши мумкин, дейди. У қўзғолонга раҳбарлик қилгани учун қатл қилинади.
Инглиз ёзувчиси ва давлат арбоби Томас Мор (1478-1535) ўзининг «Уто-пия» китобида хаёлий Орол аҳолиси яратган тузум ижтимоий-сиёсий режим-лардан энг афзали, энг инсонпарвари, энг демократлашган, энг аклли, ин-тизом ва эркинлик, тартибот, ташаббускорлик, меҳнат ва роҳат жамиятини тасвирлайди. Хусусий мулкчиликни тенгсизлик ва адолатсизликнинг асосий сабабчиси сифатида инкор этади. У эрксевар руҳи учун қатл этилади.
Ушбу даврда яшаб ўтган яна бир кўзга кўринган мутафаккир, италия-лик файласуф, шоир, сиёсий арбоб Томаззо Кампанелла (1568-1639) бўлиб, у ўзининг «Қуёш шаҳри» китобида коммунистик жамиятни тарғиб қилади. Бу фикрларни у «Мессия подшолиги» асарида янада ривожлантиради. Диний под-шолик муқаррарлиги хаёли билан бойитилади... Меҳнат қилиш барча учун баробар ва 4 соатдан ошмаслиги лозим дейди.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish