Самуэл Пуфендрофф (1632-1694) давлатнинг пайдо бўлишини худонинг хоҳиш-иродаси билан боғлайди. Давлатни вужудга келтиришнинг асосий та-шаббускори худодир. Давлат фақат мутлақ хукмронлик шароитида ўз мақсад-ларини амалга ошира олади.
35
Янги даврнинг прогрессив ғояларини америкаликлар ҳам ҳимоя қилди-лар, улар орасида Т. Жеферсон, Т. Пайн ва А. Ҳамильтонларни алоҳида қайд этиш зарур.
Томас Жеферсон (1743-1826) — Америка халқининг демократия учун олиб борган озодлик кураши тарихидаги энг ёрқин шахслардан бири. У ўша давр-нинг буюк инқилобий ҳужжати — Америка Қўшма Штатларининг Мустақил-лик Декларацияси (1776 йил 4 июлда қабул қилинган) муаллифидир. Деклара-циянинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат: барча одамлар туғилишдан тенг яшаш, эркин, мулкдор, бахтли бўлиш ва хавфсизлик ҳуқукларига эга-дирлар; ҳокимият халқ манфаатлари йўлида фаолият кўрсатиши керак, агар у бу манфаатларга зарар етказса, халқ ўзига ёқмаган бундай ҳукуматни ағда-ришга ҳакли; ҳокимиятлар бўлиниши тамоийли амал қилиши лозим. Моҳияти-га кўра, бу хужжат тарихда биринчи Инсон ҳуқуклари декларацияси эди.
Америка инқилоби даврида Томас Пайн (1737-1809) ҳам ўзининг ради-кал сиёсий-хуқуқий қарашлари билан чиқци. «Соглом фикр» номли памфле-тида мустамлакачиларга Буюк Британия Америка халқини қулликда тутиб турганини, улар зўравонликка қарши зўравонлик билан жавоб қилишга ҳакли эканликларини кўрсатиб берди. Мустақиллик учун кураш ҳар бир халқнинг табиий хуқуқидир. У биринчилардан бўлиб давлат ва жамият ўртасидага фар-қни белгилади ва бунда давлат жамиятнинг маҳсули эканлигини, шу сабаб-ли, жамиятдан юқори тура олмаслигини кўрсатиб ўтди. У халқнинг хавфсиз-лигини, унинг хуқуқлари ва эркинликларини энг кўп даражада таъминлайди-ган бошқарувни бошқарувнинг энг яхши шакли деб ҳисоблади.
Александр Ҳамшьтон (1757-1804) қарашлари бутунлай бошқача сиёсий дунёқарашга асосланган. Унинг сиёсий назарияси негизида одамларни «юқори» ва «қуйи» (бой ва камбағал) табақаларга бўлиш ётади. А. Ҳамильтоннинг фик-рича, давлатнинг асосий вазифаси хусусий мулкни халқцан химоя қилишдир. Шу сабабли, у одамларнинг хуқуклари уларнинг мол-мулкига мос равишда тақсимланиши лозим, деб ҳисоблайди. А. Ҳамильтон демократияга қарши эди, у конституциявий монархия учун курашди, талаблари инобатга олинмаган-дан сўнг чекланмаган ваколатга эга бўлган, умрбод сайланадиган президен-тлик ҳокимияти ўрнатиш ғоясини қаттиқ туриб ҳимоя қилди. Унинг таклифи асосида 1787 йилги Конституцияда икки палатали қонун чиқарувчи орган мустаҳкамлаб қўйилди.
XIX асрнинг биринчи ярми — Европанинг лидер мамлакатларида инду-стриал цивилизациянинг узил-кесил шаклланиш даври. Ушбу давр асосий си-ёсий мафкураларнинг узил-кесил шаклланиши, ижтимоий-сиёсий ҳодисалар-ни ўрганишга янги методологик ёндашувларнинг пайдо бўлиши билан ажра-либ туради.
Мазкур даврнинг лидер сиёсий мафкураси либералтм бўлиб қолган эди (Б. Констан, И. Бентам ва бошқалар). Инсон хуқуқи ва эркинликлари, унинг дахлсизлиги, хусусий мулк ва иқтисодий фаолият эркинлиги, давлатнинг иқгисодиётга аралашмаслиги, ҳокимиятнинг бўлиниши ва бошқалар унинг асосий қадриятлари сифатида эълон қилинди. Аста-секин либераллар кон-ституциявий монархия ва ценз билан чекланган сайлов хуқуқини идеал деб
36
тан олишдан янги идеалга — умумий сайлов хуқуқи мавжуд бўлган демокра-тик республикани ёклаб чиқцилар. Уларга ислоҳотларнинг инқилобий усул-ларидан воз кечиш хос бўлиб қолди. Ушбу даврда демократия муаммолари чуқур тадқиқ этилди (А. Токвиль ва бошқалар).
Мана шу даврнинг ўзида сиёсий консерватшм ҳам шаклланди. Унинг мазмунини ташкил этувчи конкрет ғоялар тарихий тараққиёт жараёнида ўзгар-ди, аммо ўша йилларда баён этилган умумий дунёқараш тамойиллари бугун-ги кунга қадар сакланиб келмоқцаки, улар сиёсий ҳаётнинг тарихан таркиб топган шаклларининг сакланиши, давлат манфаатларининг шахсий хуқуклар ва эркинликларга нибатан устуворлиги, одамларнинг тенглигини инкор этиш, демократик институтларнинг рад қилиниши ва бошқалардир. Э. Берк У. Ворд-сворт, С. Колдриж, Ф. Ламенне ва бошқалар мазкур давр консерватизмининг назариётчилари хисобланадилар.
XIX асрнинг биринчи ярмида ижтимоий ҳаётни тадқиқ этишга янги ме-тодологик ёндашув — позитивизм вужудга келади (О. Конт, Ж. Милль ва бош-қалар). Сиёсий ҳодисаларнинг моҳиятини билишдан воз кечиб, позитивизм сиёсий фаннинг вазифаларини уларнинг статистикаси ва динамикасини ўрга-нишдан иборат қилиб қўйди. Ушбу услуб сиёсат соҳасида конкрет ижтимоий тадқиқотларнинг бошланишига туртки берди. Бу усулдан турли сиёсий маф-кураларнинг тарафдорлари бирдек фойдаландилар.
Мана шу даврда социализм (коммунизм) сиёсий мафкурасининг шакл-ланиши ниҳоясига етди (А. Сен-Симон, Ш. Фурье, Р. Оуэн ва бошқалар). Со-циалистик назарияларга бағишланган бой адабиётларнинг мавжудлиги улар-га батафсил тўхталиб ўтишга эҳтиёж қолдирмайди.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Европадаги индустриал жамият ривожла-нишда давом этди ва аста-секин ўз кўринишини ўзгартирди: аср охирига ке-либ иқгисодий жиҳатдан энг кўп ривожланган мамлакатларда эркин рақобат монополиялар ҳукмронлиги билан алмашади. Европа давлатлари оддий иш-чилар томонидан олиб борилган курашлар натижасида ижтимоий қонунчи-лик унсурларини қабул қилдилар. Маҳаллий касаба уюшмалари иқгисодиёт-га, ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларига тобора фаолроқ аралаша бошла-дилар. Либерал ва социалистик сиёсий мафкураларнинг гуркираб ривожлани-ши билан бир қаторда сиёсий фикрда консерватив, антидемократик тамой-иллар ҳам кучайиб борди.
Do'stlaringiz bilan baham: |