Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Францияда сиёсий фаннинг шаклланиши



Download 2,58 Mb.
bet30/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Францияда сиёсий фаннинг шаклланиши иккита рамзий сана — Э. Бутли томонидан «Сиёсий фанларнинг эркин мактаби»га асос солинган 1871 йил ҳамда А. Зигфриднинг «Ғарбий Франциянинг Учинчи республика давридага сиёсий харитаси» номли китоби нашр этилган 1913 йил ўртасидаги тахминан ярим аср ичида юз берди. Ушбу икки сана ўртасида Француз сиёсий фанининг асосини ташкил этган кўп тадқиқотлар эълон қилинди.
Франция сиёсатшунослигининг ўзига хос жиҳати — сиёсий фаннинг аста-секин Конституциявий ҳуқуқдан ажралиши ва, асосан, сиёсий институтлар ва муносабатлар, сайлов тизимлари ва сайловлар, ижтимоий бошқарув би-лан боғлиқ масалаларнинг ўрганилишидир. Франция сиёсатшунослари томо-нидан ривожлантирилган институтлар назариясига кўра, сиёсат турли сиё-сий институтлар (давлат, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари) фаолияти-нинг натижасидан иборат. Демак, сиёсатшуносликнинг асосий вазифаси маз-кур жамиятда фаолият кўрсатаётган турли хил институтларни ўрганишдир. Сиёсий ҳокимият эгалари сифатида институтлар тегишли ҳуқуқий меъёрлар билан мустаҳкамлаб қўйилган барқарор тузилмалар сифатида намоён бўлади. Кейинги йилларда Франция сиёсатшунослиги Америка сиёсий фанининг таъ-сири остида институтларнинг амалда фаолият кўрсатиши ва ўзаро таъсирини ўрганишни бошқа ижтимоий омилларни ўрганиш билан боғлаш зарурлиги-ни тобора кўпроқ англаб етмоқца.
Франция сиёсатшуносларининг асосий диққат-эътибори сиёсий ҳоки-мият концепциясига қаратилган. Улар сиёсий ҳокимиятни тарихий жиҳатдан
48
кўриб чиқар эканлар, унинг аста-секинлик билан борган эволюциясига эъти-бор берадилар. Ушбу эволюция ҳокимият шаклларининг аноним шаклидан тортиб, дунёнинг кўп мамлакатларига хос бўлган институциялашган ҳоки-миятгача бўлган ўзгаришларида намоён бўлади.
М. Дюверже (1917 йилда туғилган) «Сиёсий партиялар», «Сиёсат соци-ологаяси: сиёсий фан унсурлари», «Янус. Ғарбнинг икки юзи» каби тадқи-қотларида ҳокимиятнинг иккиюзламачилиги концепциясини баён қилди. Ушбу концепция механик ва узвий бирдамлик назариясидан келиб чиққан эди. Унга кўра, ҳокимият аввал бошдан иккиюзламачидир, чунки сиёсат индивидлар ва гуруҳлар ўртасидага курашдан иборат ва унда ютиб чиққанлар мағлублар хисобига имтиёзлардан фойдаланадилар ҳамда, айни пайтда, давлатнинг бу-тун ресурсларини ўзлари учун фойдали бўлган ижтимоий тартибни ўрнатиш-га йўналтирадилар.
Сиёсий партиялар муаммоларини ўрганиб чиқиб, М. Дюверже ҳозирги замон сиёсий партияларининг ташкил этилиши кўп жиҳатдан демократик тамойилларга мос эмас, деган хулосага келади: сиёсий партияларнинг уму-мий эволюцияси улар билан демократик режим меъёрлари ўртасидаги фарқ-ни кучайтиради. М. Дюверженинг фикрига кўра, сиёсий партиялар эволюция-си парламент фаолиятига жиддий таъсир кўрсатади.
Француз социологи Раймон Арон (1905-1983)нинг «Демократия ва тота-литаризм» тадқиқоти сиёсий режимлар назариясига бағишланган. Р. Арон дав-латни «мафкурадан холи қилиш» концепцияси ва ягона индустриал жамият назариясининг муаллифларидан бири, сиёсий жамиятшуносликка оид тадқ-иқотлар ўтказган олимдир.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish