Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet26/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Гарольд Лассуэл (1902-1978) сиёсий фан доирасидага тадқиқотларга йўнал-тирилган ва сиёсий хулқ-атворни ўрганишда ижтимоий психология таҳлили-дан кенг фойдаланадиган интеграциялашган сиёсий билимни яратишга ин-тилди.
Г. Лассуэл индивиднинг сиёсатта муносабатини тақозо этувчи асосий омил шахсиятнинг психологик механизмидир, деб хисобловчи сиёсий руҳшунос-лик таҳлили (психоанализ) назариясини шакллантирди. Ана шу назарияга мувофиқ у сиёсий шахслар типологиясини ишлаб чиқци. Г. Лассуэл шахснинг у ёки бу сиёсий ролни танлашга мойиллига мезонидан келиб чиққан ҳолда, сиёсатчиларнинг учта асосий типини ажратиб кўрсатди:

  • маъмуриятчи;

  • тарғиботчи;

  • назариётчи.

Г. Лассуэл сиёсатчиларнинг юқорида кўрсатилган типларини тавсифлар экан, уларнинг ижобий ва салбий хусусиятларини қайд этган ҳолда, аралаш тип деб хисоблади.
Ўзининг «Сиёсат: ким нимани қачон ва қандай олади?» деб номланган тадқиқотида Г. Лассуэл жамиятдаги қадриятларни тақсимлаш ҳақидаги маса-лани тадқиқ этишни сиёсий фаннинг асосий вазифаси деб қаради, зеро, сиё-сий фаолиятнинг ўзига хослиги шу масалага келиб тақалади. Агар жамият-нинг иқтисодий соҳасида моддий қадриятлар, маданият соҳасида маънавий қадриятлар ишлаб чиқилса, сиёсий соҳада қадриятлар ишлаб чиқарилмай-ди, балки тақсимланади. Қадриятларни ким тақсимласа, ҳокимиятнинг эга-си ҳам ўша бўлади. Ким нимани, қачон ва қандай олади — бу, Г. Лассуэлнинг фикрига кўра, сиёсий жараён ва сиёсий хатти-ҳаракатларни таҳлил қилишда асосий масаладир.
Яна бир машхур америкалик сиёсатшунос Габриэл Алмонд бўлиб, унинг тадқиқотлари доираси сиёсий тизим ва сиёсий маданият масалаларини қам-раб олади.
Г. Алмонд томонидан ишлаб чиқилган сиёсий тизим моделида "кириш" ва "чиқиш" функцияларига кўпроқ эътибор берилган. Америкалик сиёсатшу-носга сиёсий маданиятнинг таркибий қисми бўлмиш сиёсий қарашлар ва сиёсий тизим фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ўртасидаги ўзаро муноса-бат мавжудлигини кўрсатиб берди.
Г. Алмонд замонавий сиёсатшуносликнинг классиклари қаторига кириб, унинг асарлари фақатгина қиёсий сиёсатшунослик ва сиёсий назария эмас, балки умуман сиёсатшунослик фанининг ривожи учун ҳам аҳамиятлидир. Г. Алмонд сиёсатшуносликда энг кўп тилга олинадиган муаллифлардан ва шу кўрсаткич бўйича қиёсий сиёсатшуносликда етакчидир. Алмонднинг концеп-циялари ва амалий хулосалари ушбу қўлланманинг бошқа бўлимларида ҳам ўз аксини топган.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish