Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet32/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Зардушт пандлари
Доно ўз аклу фаросати билан нодон қалбини ёритмоғи лозим. Доно ўзгаларни ўз билимидан баҳраманд этмоғи зарур. Эй мардум! Шундай киши гапига қулоқ тутингки, у донишманд ва ростлик тарафдори бўлсин.
Ким фаросатли, оқил ва тўғри бўлса, парвардигори олам унинг ҳомийсидир.
Кексалар гапига қулоқ солинг ва андиша билан мулоҳаза юри-тиб, яхши билан ёмонни ўзингиз ажратиб олинг. Жаҳонга ҳақорат кўзи билан қарайдигаи кишилар поктийнатлик-дан йироқцирлар.
Пок хулкли юрт ҳамиша юксалиш ва тараққиётда бўлади. Кишилар яхши хулқ билан камолот ва мангуликка эришадилар. Яхшилик одамни мангулик кишвари — жаннатга элтади. Яхши устозлар тангрига яқин одамлардирлар. Нодоннинг ибодат пайтида рақсга тушгиси келади. Одамларга яхшилик қилмоқ дунёдаги энг мўътабар одатдир. Рост сўз сендан қоладиган энг қутлуғ ёдгорликдир. Рост амалдан бошқа ҳеч нарса билан шуғулланманг. Ҳамма яхшилик тилайдиган одамларга яхшилик етсин. Тоғ жилғаларидан биттасини қуритган одам, Тангри душманидир. Дўстлик ришталарини поклик билан маҳкам тут. Ер юзининг яхшилари адоғсиз дарёдирлар. Ким ёлғон сўзга оғиз очса, бахт қуши ундан қочади. Соғлиқ — энг яхши дўст, касаллик — даҳшатли душман.
Манба: Бобоев Ҳ., Мирҳамидов М., Ҳасанов С. Узбекистонда сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи. Т., 2005.
51
Марказий Осиёда кенг тарқалган буддавийлик дини дунёдаги энг кўп та-рқалган динлардан бўлиб, мил. авв. 6-5 асрларда Ҳиндистонда пайдо бўлди. Бу таълимот Марказий Осиё орқали жанубий-шарқий Осиё мамлакатларига ва Узоқ Шарққача кенг тарқалди. Мазкур диний таълимотга Синддҳартҳа Гаута-ма асос солган бўлиб, у бошқа динлардан фаркли равишда, дунёдаги ҳеч бир нарса, ҳатто худолар ҳам ўзгармас эмас, каби ғояларни илгари суради. Унда Нирванага етишиш учун ахлоқий баркамолликка интилиш ғояси ҳамда Буд-да, Дҳарма, Сангхага эътиқод ғояси муҳим аҳамият касб этади.
Марказий Осиёда Будда дини катта мавқега эга бўлганлигини Ўзбекис-тон жанубида жойлашган Кушон подшолиги маркази Далварзинтепада то-пилган ашёвий далиллар мисолида ҳам асослаш мумкин. Шунингдек, ундан кейинги даврда кенг тарқалган зардуштийлик ва христианлик динлари хусу-сиятларини ўзида мужассам этган монийлик таъшмоти ҳам ўзига хос из қол-дирганлигини кузатиш мумкин.
Дунёда кенг тарқалган учта асосий диний таълимотдан бири сифатида христианлик динига милоднинг бошларида Исо пайғамбар томонидан асос солинган бўлиб, унга кўра, худо ягонадир, аммо у муқаддас учлик (Троица)-да намоён бўлади. Унинг ақидалари, эътиқод талаблари ва хуқуқий ҳам ахло-қий меъёрлари Библия китобида ўз аксини топган.
Шунингдек, христианлик Рим империяси давридан дастлаб икки оқим-га, яъни католик ва православга ажралган бўлса, кейинчалик Европада 16 асрда амалга оширилган реформистик ҳаракат натижасида учинчи оқим — протесташяик ҳам вужудга келди.
Христианликнинг диний таълимот сифатида Бақгрия ва Марв худудида кенг тарқалганлигини таъкидлаш жоиздир. Самарқанд вилояти Ургут тума-нида сакланиб келаётган христиан монастри ва черкови кўринишидаги то-пилмалар мисолида ҳам бу таълимотнинг ислом динига қадар кенг тарқал-ганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.
Ўрта Осиё халклари сиёсий-хуқуқий таълимотларни ривожлантиришда катта муваффақиятларга эришдилар. У-У1 асрларда Ўрта Осиё ҳудудида кўта-рилган халқ кўзғолони йўлбошчиси Маздак ва унинг таълимоти диққатга сазовордир. Унинг барча одамларнинг тенг хуқуклилиги тўғрисидаги таъли-моти кенг тарқалган эди.
Умуман, Исломгача бўлган даврда Марказий Осиёда сиёсий-хуқуқий қарашларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёни узоқ даврни ўз ичига ол-ган бўлиб, унда турли диний таълимотларнинг кириб келиши ва, шунингдек, миссионерлик ҳаракатлари ҳам катта рол ўйнаганлигини таъкидлаш жоиз.
Арабларнинг 7 асрдан бошлаб Марказий Осиёга фаол кириб келиши бошқа диний таълимотларга барҳам бериш билан бирга Марказий Осиё хал-клари маънавий-маърифий ҳаётининг асосий илдизларидан бири сифатида унинг давлат тузилиши ва бошқарув ишларида катта аҳамият касб этганлиги-ни кўриш мумкин.
Маълум маънода таъкидлаш жоизки, бадавий турмуш тарзига эга бўлган араблар томонидан ислом динининг минтақамизга тарқалиши ягона диний таълимот шаклланиши билан минтақа туб халклари тараққиётига ката ҳисса
52
қўшган бўлса-да, унинг маънавий моҳияти, ҳадис илми ва диний таълимот сифатидаги бугунги дунёвий қиёфаси улуғ бобоклонларимиз, ислом илми пешволари Исмоил Бухорий, Баҳовиддин Нақшбандий, Абдухолиқ Ғижду-воний, Имом ат-Термизий, Ахмад Яссавий каби алломалар томонидан қайта кашф этилди яъни дунёвий дин сифатида тақцим этилди.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish