Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet40/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Махтумқули (ХУП-ХУШ асрлар) яшаб ижод этган даврда адолатсиз-лик, жаҳолат авж олган эди. Ўзбошимча беклар, тўралар, оқсоқоллар ўзла-рининг шахсий манфаатлари йўлида меҳнаткаш халқни шафқатсиз эзар эди. Мазлум халқ уч томонлама таъқиб қилинар эди. Бир томондан, Эрон шоҳи-нинг босқинчилик сиёсати меҳнаткаш халқнинг тинкасини қуритса, иккин-чи томондан, Бухоро хонлигининг талончилик мақсадидаги юришлари мам-лакатни ниҳоятда қашшоклаштирган, Хива хонлигининг даҳшатли зулми оддий халқни хонавайрон қилган эди. Ўз тақцирини жафокаш халқ тақцири билан чамбарчас боғлаган Махтумқули мана шу феодал тузумга бефарқ қараб туролмади. У ўз асарларида феодал ижтимоий-иқгисодий тузумни аямасдан танқид қилди. Золим беклар, инсофсиз бойлар, босқинчи хонларга нисбатан ўзининг ғазаб туйғуларини ифода этиб асарлар яратди.
Махтумқулининг ижтимоий-сиёсий қарашларида ахлоқий масалалар ҳам катта ўрин тутади. Унинг панд-насиҳатли шеърлари, золимликни, адолатсиз-ликни, такаббурлик ва мақганчокликни, номардлик ва иккиюзламачилик-ни қаттиқ қоралаган, юксак инсоний ахлоқни улуғлаган. Шу сабабли, истеъ-додли шоирнинг ижтимоий мазмундаги асарлари узоқ замонлардан бери Мар-казий Осиё халклари, шоир ва бахшиларининг дилидан чуқур жой олган, уларга жўшқин илҳом бериб келган.
Қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Бердақ (1827-1900) ўз сиёсий қараш-ларида Хива хонлиги маъмурий сиёсий идора усулини фош қилди. Хива хон-лиги феодал монархиядан иборат бўлиб, давлат тепасида қўнғирот уруғига мансуб бўлган хон туради. Хон чекланмаган ҳокимиятга эга бўлиб, давлат бошқаруви отадан болага мерос бўлиб ўтаверади. Олий давлат бошқаруви, маъмурий лавозимдагилар хоннинг қариндош-уруғлари эди, у судлов ишла-
63
рида қонунсизликни кўрди. Аҳоли тирикчилиги — ер билан, лекин ер — хон қўлида, амалдорларга қарашли. Хоннинг солиқ сиёсати даҳшатли, ўлпонлар-нинг 25 га яқин тури бор. Ана шу ижтимоий адолатсизликни қоралади. Булар-ни ўзининг «Аҳмоқ подшо» достонида битди. 1998 йил декабрида қорақалпоқ мумтоз шоири Бердақ таваллудининг 170 йиллиги кенг нишонланди.
Мумтоз ўзбек адабиётининг оташқалб шоири Огаҳий (1809-1874) ўзи-нинг сиёсий қарашларини бадиий таржима ва асарлари орқали баён этган. У 19 асарни форс тилидан ўзбекчага таржима қилган. «Юсуф ва Зулайҳо», «Шоҳу гадо» достонлари шулар жумласидандир. Огаҳийнинг сиёсий қарашла-рида 2 тенденция мавжуд бўлиб, у, бир томондан, давлатни бошқариш ма-саласида маърифатпарварлик, инсонпарварлик, демократик қарашларни илгари сурган бўлса, иккинчи томондан, масалани бир томонлама ҳал қилиб, топиш қийин бўлган идеал маърифатпарвар шахс ролига баҳо беради.
1999 йил декабрида Урганч шаҳрида Огаҳийнинг 190 йиллиги кенг ни-шонланди.
Яна бир ўзбек шоири Сатторхон (1843-1902) хонлик тизимини ўзбо-шимчаликда, қонунсизлик ва порахўрликда, мамлакат фаровонлиги, илм-фан ривожи ҳақида ғамхўрлик қилмасликда айблади. Шу сабабли, ҳам мамла-кат қолоқ, дейди у. Сатторхоннинг фикрича, жамият тараққиётининг асоси-ни илм-фан, маърифат ташкил қилади. У маърифатни жамият фаровонлиги-нинг гарови, деб билган.
Фурқат (1858—1909 йй. ) — XIX асрнинг иккинчи ярмида ўзбек адаби-ётининг мумтоз вакили бўлиб, бу даврдаги ижтимоий-сиёсий воқеалар ада-биётда ҳам акс этди. Фурқат феодал-хонлик тартибларини қаттиқ танқид қилди. Фурқат маърифат, ижтимоий адолат ва халқ фаровонлигини таъмин-ловчи тартиблар ўрнатиш зарур, деб таъкилади. Фурқат бошқа маърифат-парвар шоирлар — Сатторхон, Муқимий, Завқий каби ижтимоий тараққиёт жамият аъзоларининг чуқур билимга эга бўлишига боғлиқ, деб тушунди. Фурқатнинг фикрича, нодонлик — жамият учун, инсон учун ҳақиқий офат-дир. Фан эса — кишига йўл кўрсатувчи, теварак-атрофдаги дунё ҳақида би-лим берувчи чироқцир, «дилнинг муроди, кўнгилларнинг сурури, кўзлар-нинг нури илмдир», дейди у. Фурқат фан ва санъат ривожлансагина, халқ-нинг фаровон яшаши ва маърифатли бўлишига ғамхўрлик қилинсагина, мамлакат тараққий қилади, жамият аъзоларининг орзу-умидлари рўёбга чи-кдци, дейди.
Фурқат Бухоро ва Хива ҳукмдорлари ҳокимиятининг дахлсизлигига шубҳа билан қаради, чоризмнинг мустамлакачилик сиёсатига қарши чиқци. У фанни нодонлик ва жоҳилликка қарши курашда асосий куч деб ҳисоблаб, унинг ютуқ-ларини мадҳ этди, феодал урушлар ва к^билавий низолардан воз кечишга ча-қирди. Фурқат хонлик тартибларининг тугатилиши, диннинг давлатдан ажра-тилиши ва халқни маданиятга яқинлаштиришни мамлакат тараққиётини, халқ фаровонлигини оширишнинг асосий шарти, деб ҳисоблади.
Ўзбек демократик фикрининг XIX-XX асрлар чегарасида яшаган яна бир буюк вакили Муқимий (1850-1903) бўлиб, у фақат феодал тартибларни эмас, балки янги пайдо бўлган эксплуататор-капиталистларни, Туркистон-
64
даги рус маъмуриятини қаттиқтанқид қилиб чиқци. Фурқатдан фаркли ўлароқ, Муқимий юқоридан амалга ошириладиган ислоҳотларга умид боғламади. У мавжуд давлат ҳокимияти тўлалигича бойларга қарам, у ҳеч қачон халқ манфаатларини хисобга олмаган ва олмайди ҳам, деб ҳисоблар эди.
Муқимий ҳам илм-фан жамият ривожини белгиловчи кучдир, деган фикрни баён қилди ва уни ташвиқ қилишга катта ҳисса қўшди.
Бошқа маърифатпарварлар қатори Муқимий ҳам тарихни, мамлакат-нинг тараққиёт йўлларини белгилашда илм-фан асосий кучдир деган тушун-чага асосланди. Улар мамлакат қолоқлигининг асосий сабаби феодал-хонлик ижтимоий тартибларида деб билиб, уни танқид остига олдилар.
Шунингдек, XIX асрнинг охири — XX асарнинг бошларида Туркистон аҳолисининг сиёсий, хуқуқий, маданий, маърифий савиясини оширишда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Сатторхон, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абду-рауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон каби халқимизнинг асл фарзандлари жонбозлик кўрсатдилар ва давлатни идора қилиш, жамиятни бошқариш тўғрисида ўзларининг қимматли ғояларини халқ ичига тарғиб қилдилар.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish