Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet36/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Абу Али ибн Сино (980— 1037) Ғарбда Авиценна номи билан машхур бўлиб, у ҳам Беруний каби Маъмун Академиясининг аъзоси бўлган. Абу Али ибн Сино ҳам Фаробий, Беруний сингари Арасту асарларини зўр қизиқиш билан ўрганди ва уларни Европа аҳли учун қайтадан кашф этди. Олимнинг буюк асари «Тиб қонунлари» араб тилида баён этилган. Абу Али Ибн Сино-нинг «Донишнома» асари эса форс-тожик тилида ёзилган.
Абу Али ибн Сино давлатга бирлашувнинг табиий зарурати сифатида қаради. Ўзининг «Китоб ал-ишорат ват-танбидат» (Кўрсатмалар ва танбеҳлар китоби) номли асарида у шундай деб ёзган эди: «Агар бир одам ҳамма ишни ўзи қиладиган бўлса, унинг зиммасига жуда оғир юк тушган бўлур эди, бино-барин, улар ўртасида келишув бўлмоғи лозим».
Ибн Сино жамиятнинг ҳар бир аъзоси фойдали меҳнат билан шуғулла-надиган, бекорчилик қораланадиган давлатни идеал деб ҳисоблаган. У идеал ижтимоий тартибни ва ижтимоий адолатни таъминлайдиган доно ҳукмдорга катта умид боғлаган. Абу Али ибн Сино жамиятда тенгсизлик тарафдори эди, чунки, унинг фикрича, фақат бойлардан ёки, аксинча, фақат камбағаллар-дан иборат бўлган жамият фаолият кўрсата олмайди. Агар жамиятнинг барча аъзолари бой бўлиб кетсалар, одамларда ҳамдардлик, ўзаро ёрдам ҳисси йўқо-лади. Агар жамиятнинг ҳамма аъзолари камбағал бўлса, бундай халқ қирилиб кетади
Ўрта аср илохиётчи ва ҳуқуқшунос олими Абу Ҳасан ибн Маварди (973-1058) адолатли давлат қурилишининг тарафдори бўлган. У давлат куфр билан туриши мумкин, лекин адолатсизлик билан турмайди, деб ҳисоблар эди. Мавардининг «Ал-аҳком ас-султония» (Султонлик аҳкомлари) деб аталган рисоласи машхур бўлиб, унда муаллифнинг «идеал мусулмон давлати» ҳақида-ги хаёлий тасаввурлари баён қилинган.
Ншомулмулк XI асрда яшаб ижод этган бўлиб, султон Маҳмуд Ғазна-вийнинг бош вазири вазифасини ижро этган. Бизгача «Сиёсатнома» асари етиб келган. Бу асар бошқарув илмига бағишланган бўлиб, сиёсат бобида энг қим-матли асарлардан бири хисобланади. Унда Шарқва Ғарбнинг XI асргача бўлган сиёсат соҳасидаги қимматли фикр-мулоҳазалари жамланган. Асар Соҳибки-рон Амир Темур бобомиз томонидан синчиклаб ўрганилган ва юқори баҳо-ланган. Амир Темур томонидан ёзилган "Темур тузуклари" китоби "Сиёсат-нома" таъсирида ёзилган дейиш мумкин.
Марказий Осиёда ижтимоий-сиёсий ғояларнинг ривожланиш тарихида буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий (1441-1501) мухим ўрин тутади. Навоийнинг давлат ва ахлоқ соҳаларидага идеалининг асосий қоида-лари унинг «Садди Искандарий», «Ҳайрат ул-аброр», «Маҳбуб ул-қулуб» асар-ларида баён қилинган (9-жадвал).
57

9-жадвал Навоийнинг «юксак жамият», «одил шоҳ» ҳақидаги таълимоти

Навоий марказлашган

«Одил подшоҳ кўзгу

«Одил шоҳ» олдига қўйган талаблар:

монархия тизими тараф-дори эди. Аммо у:
• мутлақ ҳуқуқларга эга

ва бу (ёвуз шоҳ) анинг орқасидадир. Ул ёруғ субҳ ва бу қо-

Ўзингга раво кўрмаган нарсани халқингга ҳам раво кўрма; ўз қўшинларингни қийнама, уларни қашшоқ ҳолга ташлама; халқингаи қийнама, акс ҳолда ша-

эмас.

ронғу кечасидир».

рафли номинг булғанади; халқингни талама, уни

• кенгаш билан давэтатни

( Маҳбуб ул-қулуб).

мулкдан бегона қилма; қалбинг тоза бўлсин; адо-

бошқаради.




латли бўл; ҳимматли, олижаноб бўлгин; «мақсадга

• олимлар фикрига тая-




мувофиқ» урушларни амалга оширишда тўхтама; одил, халоскор бўл; худодан нажот тила; ҳақиқатгўй

нади.




бўл; халқпарвар бўл.

Манба: Сиёсатшунослик асослари. Маърузалар тўплами. Т., 2005.
Алишер Навоий мамлакатнинг тарқоклигини, ўзаро урушларни қатьий қоралаган, фаолиятини донишмандлик ва адолат асосига қурган маърифат-ли ҳукмдор бошчилигида марказлашган давлат барпо этишга чақирган Наво-ийнинг фикрига кўра, адолат — ҳукмдор фазилатларининг асосий мезони. «Ко-фир бўлса ҳам одил бўлган шоҳ, — деб ёзади у «Хамса» достонларидан бири-да, — мамлакатни обод қилади, золим эса, гарчи у мусулмон бўлса ҳам, уни вайрон этади».
Ўз асарларида Алишер Навоий ҳатто ҳукмдорни сайлаб қўйиш ва унинг ҳокимият функцияларини чеклаш ғоясини ҳам илгари сурган. Унинг фикри-ча, ҳукмдор бирорта ҳам муҳим давлат масаласини доно маслаҳатчилар би-лан келишмасдан, кенгашмасдан туриб ҳал қилмаслиги керак.
Атокли шоир ва файласуф, асли келиб чиқиши ўзбек уруғидан бўлган ва узоқ вақт Ҳиндистонда яшаган Мирзо Абдулқодир Бедил (1644-1721) давлат-нинг келиб чиқишини ўзига хос тарзда изоҳлаган. У ижтимоий-сиёсий муам-моларга кўп эътибор қаратган. Бедил давлатнинг мавжудлиги азалий эмасли-гидан келиб чиқади. У давлат жамиятнинг бойлар ва камбағалларга, эзувчи-лар ва эзилувчиларга бўлиниши натижасида пайдо бўлган, деб ҳисоблайди. Бойларнинг манфаатпарастлиги ва ҳукмронликка интилиши улар ўртасида урушлар келиб чиқишига ва аввал майда, сўнгра эса, анча қудратли марказ-лашган давлатларнинг ташкил топишига олиб келдики, бу давлатлар бойлар манфаатларини ҳимоя қилиш қуролига айланди. Ўз асарларида Бедил адолат-ли ижтимоий тузум яратиш зарурлигини асослади, мустабидликни қорала-ди, зўравонлик ва ижтимоий адолатсизликка қарши чиқци.
Худди Навоий сингари, Бедил ҳам ижтимоий ҳодисаларни тушунишда идеалист бўлган ва жамиятнинг яхшиланишида ҳукмдорларнинг ақл-идроки ҳамда маънавиятига умид боғлаган.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish