Либерал демократиянинг ўзига хос белгилари:
мулкий ва бошқа чекловларнинг йўклиги;
индивидуализм, индивиднинг давлат қонунларидан устунлиги тан оли-
ниши;
эркинликни ҳар қандай мажбурлаш ва чеклашларнинг бўлмаслиги деб
тушуниш;
давлат фаолияти соҳасини асосан ижтимоий тартибни, ижтимоий тин-
чликни муҳофаза қилиш билан чеклаб қўйиш, унинг фуқаролик жамияти
ишларига аралашмаслиги;
фуқароларнинг бўлиниши;
давлат устидан фуқаролар назорати ўрнатилишининг самарали шакли
сифатида тийиб турувчи ва мувозанат сакловчи тузилмаларнинг яратилиши;
• кўпчиликнинг озчилик устидан ҳукмронлигининг чекланиши ва ҳоказо.
Социалистик демократиянинг ўзига хос жиҳатлари:
жамоавийлик, ижтимоий манфаатларнинг шахсий манфаатлардан ус-
тунлиги;
давлат ишларида фуқароларнинг тенг хуқуқлилиги ва фаол иштироки;
инсон хуқуқларининг кафолатланиши;
сўз ва митинглар ўтказиш эркинликлари;
фуқароларнинг бошқарувда иштирок этишлари учун ижтимоий шарт-
шароитларнинг яратилиши.
• ана шу асосий гурухларнинг демократик тарзда ташкил этилиши.
Демократия унга хос бўлган, унинг ҳаёти ва фаолиятини ҳамда самара-
дорлигани таъмин этувчи ички механизмлар ва воситаларга эга. Ана шу меха-низмларнинг энг мухими демократик давлатнинг хуқуқий табиатидир.
Демократия ўзининг бутун тарихи мобайнида аниқ тамойилларни иш-лаб чиқарган бўлиб, уларсиз мавжуд бўлолмайди. Демократиянинг асосий тамойиллари, асосан, қуйидагилардир:
• Халқ ҳокимияти;
Кўпчилик тамойили, яъни сиёсий қарорларнинг кўпчилик томонидан
қабул қилиниши;
Озчиликнинг мухолифатга ўтиш хуқуқи. Озчилик хуқукларининг химоя
қилиниши;
Асосий инсон хуқукларининг кафолатланиши;
Барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги;
119
Ҳокимиятларнинг тақсимоти;
Сиёсий рақобат ва плюрализм тамойили;
Эркин, даврий, умумхалқ ва яширин сайловлар;
Матбуотда эркишшк ва ошкоралик. Матбуотнинг цензурадан холи бўлиши;
Бағрикенглик, доно прагматизм, ҳамкорлик, муроса-мадора.
Демократия асосий инсон ҳуқукларининг кафолати демакдир. Демокра-
тик жамият кишиларга аосий ҳуқуқларни берибгана қолмай, балки уларни ҳимоя ҳам қилади. Асосий инсон ҳуқуқларига сўз ва матбуот эркинлиги; ди-ний эътикод эркинлиги; мажлислар ва уюшмалар эркинлиги; қонун олдида тенг ҳимоя эркинлиги; қонунга риоя қилиш ва адолатли суд юритиш ҳуқуклари киради. Демократик жамият фуқаролари ғоялар ва қарашларнинг эркин ал-машуви натижасида ҳақиқатни аниклашга ёрдам берадилар. Фикрлар ва ғоялар хилма-хиллиги жамият тараққиёти учун йўл очади. Демократия чекланмаган ғоялар, маълумотлар, қарашлар, фикр-мулоҳазалар учун замин яратади, ўз навбатида, улар ҳам демократиянинг гуллаб-яшнаши учун хизмат қилади.
Демократик жамиятда диний эътиқод эркинлиги ёки виждон эркинлиги ҳам муҳим ўрин тутади. Демократик ҳукумат диний эътикод одамларнинг шахсий иши, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, бирор-бир динга эътикод ёки мансублик ҳеч кимга мажбуран сингдирилмайди. Фуқаролар у ёки бу динни бошқасидан афзал кўрганликлари ва аксинча, бирорта ҳам динга имон кел-тирмаганликлари учун жазога тортилиши ёки жарима тўлашга мажбур эти-лиши мумкин эмас.
Демократик жамият фуқаролари сиёсий жараёнда иштирок этишга маж-бур қилиниши мумкин эмас. Улар турли ташкилотлар, уюшмалар ва кўнгал-ли жамиятларга бирлашиш имкониятларига эгадирлар. Жамият аъзоларининг эркин равишда бирлашуви ва ҳукуматдан айри хилма-хил гуруҳлар ташкил этиш ҳуқуқи демократиянинг пойдевори ҳисобланади.
Демократия фақатгина инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш эмас, балки ана шу ҳуқуклардан келиб чиқувчи бурч ва масъулиятни бажариш ҳам де-макдир. Масалан, демократик жамият фуқаролари сайловларда қатнашган вақгда ким улар номидан ҳукм юритишини ҳал этиш борасида ўз ҳуқуклари, шу билан бирга, масъулиятларини амалга оширадилар. Демак, сайловларда қатнашиш нафақат ўз ҳуқукларидан фойдаланиш, балки зиммадаги масъу-лиятни бажариш хамдир. Шунинг учун, ҳозирги кунда Ғарб мамлакатлари-нинг айримларида сайловларда қатнашиш мажбурийлик даражасига кўтарил-ган. Сайловларда қатнашишдан бўйин товлаган фуқаролар учун турли маъ-мурий жазо чоралари белгиланган. Яна бир мисол ҳарбий хизмат бўлиб, у ҳуқуқ ва бурчларни амалга оширишнинг ёркин намунасидир. Демократик жа-миятнинг аксар фуқароси ўз зиммасига олган мажбуриятни ўтаётганлик ҳисси билан қонунда белгиланган хизмат муддатини адо этади.
Қонун олдида барчанинг тенг хуқуқка эгалиги ҳар қандай адолатпарвар ва демократик жамиятнинг асосини ташкил этади. Демократик жамиятда ҳеч ким қонундан устун турмайди, қонунни эса мажбуран тиқиштириш мумкин эмас, балки халқ томонидан, халқнинг ўзи учун яратилгандир. Демократик жамият фуқаролари қонунга бўйсунади. Халқ бўйсунишга мажбур бўлган
120
қонуннинг айнан халқ томонидан яратилиши ҳам қонун, ҳам демократия манфаатларига хизмат қилади.
Сайловлар демократик жамиятнинг пойдеворини ташкил қилади. Чунки демократик хукуматнинг куч-қудрати фақат идора этилаётганларнинг рози-лигидан келиб чиқади. Мазкур розиликни хукумат ваколатига айлантириш-нинг асосий механизми — эркин ва одил сайловлар ўтказишдир.
Ҳозирги кунда барча демократик жамиятлар даврий сайловлар ўтказа-ди, аммо барча сайловлар ҳам аслида демократик тамойилларга мос кела-вермайди. Ўнг йўналиш дастурлари, марксистик тузумлар ва бир партиявий ҳокимиятлар ҳам ўз ҳукмронлигига қонунийлик тусини бериш ниятида сай-ловлар жараёнини саҳналаштиради. Собиқ Совет Иттифоқи бунга яққол ми-сол бўлади. Бундай «сайловларда» танлаш имкониятидан холи руйхат, яъни бир кишининг номзоди ўртага ташланиши мумкин. Бундай сайловлар асно-сида битта лавозимга бир неча номзод ҳам кўрсатилиши мумкин, аммо қўрқи-тиш ва қаллоблик ёрдамида хукумат маъқуллаган номзод ўтиши муқаррар-дир. Баъзи ҳолларда сайловчилар танлаш хуқуқига эга бўлади, аммо уларнинг ихтиёри ҳукмрон партия номзодлари доираси билан чегараланади. Табиийки, бундай «сайловларни» демократик дейиш мумкин эмас.
Демократик сайловлар даврий бўлади. Демократик давлатларда дикта-торлар ёки президешяар умрбод сайланмайди. Сайланган вакиллар халқ ол-дида ҳисобот беради ва муайян белгиланган муддат ўтгач, сайловчилар ҳузу-рига қайтиб, ўз лавозимларидаги фаолиятларини давом эттириш учун улар-нинг розилигини олиши шарт. Оқибатда, демократик жамият мансабдорлари иккинчи марта сайлана олмаслик хавфи борлигини мунтазам хис этадилар.
Давлат арбобларини сайлаш жараёнида овоз бериш ҳозирги замон де-мократик жамият ҳаётида иштирок этишнинг энг кўзга кўринган ва кенг тарқалган ва, айни пайтда, асосий шаклидир. Эркин ва одил сайлов ўтка-зиш қобилияти жамиятни демократик деб аташ учун асосий мезонлардан биридир.
Инсоният тарихи мобайнида демократиянинг энг фожиали саҳифалари хоҳ ирқий, хоҳ этник, хоҳ диний жиҳатдан камчиликни ташкил этган ёки аёллар каби тақиқланган гурухларнинг тўлиқ фуқаролик хуқуқлари ва, шу жумладан, сайлаш ва сайланиш хуқуқига эга бўлиш учун олиб борган кура-шида намоён бўлади. Биз айни кунда энг демократик тузум деб тан олаётган АҚТТТдя. ҳам 1787 йил Конституцияси қабул қилинганида фақат оқ танли мулк эгалари, шунда ҳам эркакларгина сайлаш ва сайланиш хуқуқига эга бўлган-лар. Сайловчи ва сайланувчиларнинг мулкка эга бўлишлари шарти фақатгана XIX асрнинг бошларида бекор этилган бўлса, аёллар сайлаш хуқуқига фақат 1920 йилдагина эришдилар. Қора танли Америка фуқаролари 1960 йилда Жа-нубий Штатларда фуқаролик курашлари олиб борганликлари натижасида сайлов хуқуқига эга бўлдилар. Ниҳоят, 1971 йили ушбу мамлакатда ёшига қараб сайловларда қатнашиш хуқуқи 21 ёшдан 18 ёшга пасайтирилгач, ёш фуқаролар сайлаш ҳуқуқига эришдилар.
Демократик жамият фуқаролари тенг маромда йиғилиб намойишлар, илтимосномалар тузиш, бойкотлар эълон қилиш, иш ташлаш каби очиқ
121
усуллар ёрдамида ҳукмрон доиралар олиб бораётган сиёсатга қарши ўз норо-зиликларини билдиришга ҳаклидирлар. Бироқ эътироз билдириш турлари қўлланилаётган пайтда энг муҳими жамоат тартибини саклаш, яъни сўз ва йиғинлар эркинлигини ҳимоя қилиш билан бирга қўрқитиш ва зўравонликка йўл қўймаслик муҳим масала ҳисобланади.
Демократик жамиятда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва таъсири ниҳоятда юқори бўлиб, улар қуйидаги икки асосий вазифани бажарадилар:
ахборот бериш ва шу орқали халқнинг маърифатли бўлишига ҳисса
қўшиш;
ҳукумат ёки ўзга ҳукмрон доиралар олиб бораётган сиёсатни назорат
қилиш. Бунда, айниқса, холисона мавқеда турган оммавий ахборот воситала-
ри муҳим аҳамият касб этади. Чунки улар ҳукуматнинг фаолиятини холисона
ёритиш билан бирга мансабдор шахсларнинг ўз хатти-ҳаракатлари юзасидан
хисобот беришини таъминлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |