Фукуяма инсоният ўзининг тарихдаги дарбадарлигида ниҳоят ривожланишнинг мукаммал йўлига – либерал демократия ва унга ҳамроҳ бўлган бозорга етиб келди. Ғарбий цивилизация муваффақиятларига умуминсоний қадриятлар мақоми берилмоқда, аммо дунёда ислом, конфуцийчилик, индуизм, япон, православ славян, лотин америка, африка цивилизациялари мавжуд, шунинг учун ғарбий цивилизациянинг ютуқлари автоматик тарзда бошқа цивилизацияларнинг заминига ўтказилиши мумкин эмас. - Фукуяма инсоният ўзининг тарихдаги дарбадарлигида ниҳоят ривожланишнинг мукаммал йўлига – либерал демократия ва унга ҳамроҳ бўлган бозорга етиб келди. Ғарбий цивилизация муваффақиятларига умуминсоний қадриятлар мақоми берилмоқда, аммо дунёда ислом, конфуцийчилик, индуизм, япон, православ славян, лотин америка, африка цивилизациялари мавжуд, шунинг учун ғарбий цивилизациянинг ютуқлари автоматик тарзда бошқа цивилизацияларнинг заминига ўтказилиши мумкин эмас.
Бундан ташқари либерал демократия жиноят, ишсизлик, гиёҳвандлик каби кўплаб инсоний муаммоларни хали хам хал қилмади. Демак, ғарбий цивилизация универсал мақомга эга бўлиши мумкин эмас. ХХ асрнинг охири Ғарбнинг ғалабасига қарамасдан “инсоният мафкуравий эволюциясининг якуни ва либерал демократиянинг хокимиятнинг якуний шакли сифатида универсаллашуви” эмасдир, бундан ўлароқ Осиё Тинч океани минтақаси хали ўзининг хал қилувчи сўзини айтмади. - Бундан ташқари либерал демократия жиноят, ишсизлик, гиёҳвандлик каби кўплаб инсоний муаммоларни хали хам хал қилмади. Демак, ғарбий цивилизация универсал мақомга эга бўлиши мумкин эмас. ХХ асрнинг охири Ғарбнинг ғалабасига қарамасдан “инсоният мафкуравий эволюциясининг якуни ва либерал демократиянинг хокимиятнинг якуний шакли сифатида универсаллашуви” эмасдир, бундан ўлароқ Осиё Тинч океани минтақаси хали ўзининг хал қилувчи сўзини айтмади.
Жаҳон цивилизациянинг «марказий даври”ни ковариант модель деб ҳам аташади, у Карл Ясперснинг (1883-1969) “Хақиқат, озодлик ва тинчлик”, “Даврнинг руҳий вазияти”, “Тарихнинг ибтидоси ва унинг мақсади” асарларида тақдим этилган. Немис файласуфи фикрича тарихий жарён ибтидо ва интиҳоси билан чегараланган, бу чегаралар ичида эса тарих тўртта катта давр – тарихдан олдинги давр, қадимги маданиятлар, «марказий давр” даври ва ҳозирги давримизга мансуб бўлган техника асрига бўлинади. - Жаҳон цивилизациянинг «марказий даври”ни ковариант модель деб ҳам аташади, у Карл Ясперснинг (1883-1969) “Хақиқат, озодлик ва тинчлик”, “Даврнинг руҳий вазияти”, “Тарихнинг ибтидоси ва унинг мақсади” асарларида тақдим этилган. Немис файласуфи фикрича тарихий жарён ибтидо ва интиҳоси билан чегараланган, бу чегаралар ичида эса тарих тўртта катта давр – тарихдан олдинги давр, қадимги маданиятлар, «марказий давр” даври ва ҳозирги давримизга мансуб бўлган техника асрига бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |