Жамиятдаги иқтисодий муаммолар ва уларни ҳал этишда Микроиқтисодиёт фанининг ўрни



Download 0,64 Mb.
bet23/25
Sana21.11.2019
Hajmi0,64 Mb.
#26683
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
2 5332650923929896254


Саволлар ва топшириқлар:

  1. Корхона иш фаолияти акс эттирувчи кўрсаткичлар ҳақида тушунча беринг.

  2. Фойданинг тақсимланишини изоҳланг.

  3. Рентабелликнинг иқтисодий моҳияти нима?

  4. Фойда ва рентабелликни ошириш йўлларини кўрсатинг.


9-мавзу. Мукаммал рақобатлашган бозорда корхона харакати
Режа:

  1. Рақобат тушунчаси ва унинг шакллари.

  2. Эркин бозор ва рақобатли бозор.

  3. Такомиллашган рақобатли бозор структураси.

  4. Мукаммал рақобатлашган бозорда корхона харакати.

Иқтисоддаги рақобат кўп қиррали ходиса бўлиб, яхши даромад кўриш ўз қобилиятини тўлароқ ишга солиш, ўзи машғул ишни ривожлантириш, ўз соҳасида имижга эга бўлиш учун курашни билдиради. Рақобат асосий товар ишлаб чиқарувчиларнинг мустақил бўлиши ва ўз манфаати учун курашга интилишидан иборат. Рақобат бозор иқтисодиётининг ҳаракатлантирувчи кучдир, чунки рақобатда ғолиб келиши учун ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, товар сифатини ошириш, товар сотишини харидор учун қулайлаштириш зарур, акс ҳолда товарни пуллаб катта фойда кўриб бўлмайди.

XIX асрнинг ўрталаригача ривожланган мамлакатларга мукаммал (эркин) рақобат хос эди. Бунда корхоналар сони кўп, ҳажми кичик, рақобатчилар сони кўп эди. Аммо XIX асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида вазият ўзгарди. Фан-техника тараққиёти бозорда рақобатнинг ўзгаришига олиб келди. Эркин, мукаммал рақобат билан бирга номукаммал рақобат вужудга келди.

Рақобатнинг тўртта тури мавжуд, булар:


  1. соф рақобат ёки мукаммал рақобат;

  2. монополистик рақобат;

  3. олигополия;

  4. соф монополия.

Ҳозирда соф рақобат ва соф монополия жуда кам ҳолларда учрайди. Ҳар бир рақобат хусусиятлари жадвалда келтирилган.

Мукаммал рақобатга мисол қилиб, бозорда ўз маҳсулотини таклиф қилувчи, мустақил иш юритувчи кўп сонли сотувчиларни олиш мумкин. Масалан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида нарх талаб ва таклиф асосида шаклланади. Мукаммал рақобат деганда кўп миқдордаги фирмалар бир хил маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва сотадиган; хўжалик агентларининг тармоққа кириш ва чиқишлари чекланмаган; харидорлар сони жуда кўп бўлган; барча сотувчи ва харидорлар сотилаётган маҳсулотлар нархи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлган бозор тизими тушунилади. Бундай шартларда ҳеч қайси фирма маҳсулот нархига таъсир кўрсата олувчи бозор улушига эга бўлмайди. Бозордаги бирон-бир фирманинг ишлаб чиқариш ҳажми ортганда, тармоқдаги умумий маҳсулот ҳажми сезиларли даражада ўзгармайди ва бозордаги маҳсулот нархига таъсир кўрсатмайди.



4-жадвал

Рақобат хусусиятлари




Фирма сони ва миқёси

Маҳсулот тури

Тармоққа кириш ва чиқиш шароити

Ахборат олиш

Мукаммал рақобат

Майда фирмалар

Бир хил турдаги маҳсулот

Ҳандай қийинчи-ликларсиз

Ҳамма турдаги ахборотдан фойдаланиш

Монополистик рақобат

Кўп майда фирма

Ҳар хил турдаги ўхшаш маҳсулот

Ҳеч қандай қийин-чиликларсиз

Бир оз қийин

Олигопо-лия

Йирик кўп бўлмаган фирмалар

Стандарт ва табақа-лашган маҳсулот

Айрим тўсиқлар мавжуд

Бир оз чегаралан-ган

Монополия

Битта фирма

Ноёб маҳсулот

Амалий жиҳатдан ўтиб бўл-майдиган тўсиқлар бор

Бир оз чегаралан-ган.

Монополистик рақобатда кўп сонли унчалик йирик бўлмаган, лекин ўхшаш товарлар таклиф қиладилар. Харидорнинг танлаш имконият бор. Сотувчининг ўз товарига жалб қилиш кураши кетади.

Олигополияда кам сонли фирмалар ҳукмронлик қилади. Бу тармоқда стандартлашган ҳамда табақалашган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Стандартлашган маҳсулотларга моддий шакли аниқ маҳсулотлар (пўлат, мис, руҳ, алюминий, қалай, цемент, техник спирт) киради. Табақалашган маҳсулотларга ҳар турли истеьмол буюмлари (автомобиллар, электр маиший асбоблар, сигареталар) киради.

Соф монополияда фақат битта фирма фаолият кўрсатади. Маҳсулот ноёб ҳисобланиб, харидор олдида икки йўл, олиш ёки олмаслик. Унга мисол қилиб уй-жой хизмати соҳаси, алоқа кампаниялари, ҳаво-йўл компаниялари хизмати киради.

Бозор – сотувчи билан харидор ўртасида товарни пулга айрибошлаш муносабати бўлиб ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти – товар-пул муносабатларига асосланган ва уларга хос иқтисодий қонунлар асосида бошқариладиган иқтисодиёт. Бозор тўғрисида фикр юритар эканмиз такомиллашган (эркин) бозор ва рақобатли бозор фарқини билиш керак.

Эркин бозор бир хилдаги маҳсулотга айни бир вақтда бир хилдаги баҳо белгилаши билан характерланади. Бундай бозор бўлиши учун қуйидаги шартлар бўлиши лозим:

а) катта ҳажмдаги ва доимий талаб;

б) хўжалик фаолияти билан шуғулланувчиларнинг чекланмаган миқдорда бўлишлиги;

в) ишлаб чиқариш омилларининг кўплиги;

г) сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги эркин рақобат бўлишлиги;

д) рақобатчиларнинг барчаси учун керакли ахборотнинг бўлишлиги.

Бозор мукаммал рақобатлашган ёки рақобатлашган бозор бўлади, агар унда қуйидаги шартлар бажарилса:


  • сотувчи ва харидорлар бозорда маҳсулот нархи қандай бўлса, шундай қабул қиладилар ва улар нархга таъсир қила олмайдилар;

  • бозорга янги сотувчиларни кириши чекланмаган;

  • сотувчилар биргаликда ҳаракат қилиш стратегиясини ишлаб чиқмайди.

Бундай шартлар бажариладиган бозор мукаммал рақобатлашган бозор, соф рақобатлашган ёки рақобатлашган бозор деб қаралади. Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилаётган корхонанинг рақобатлашувчи корхона деб қаралади. Демак, рақобатлашган бозорда товар нархи бозорда талаб ва таклиф асосида шаклланади ва унга сотувчи ҳам харидор ҳам таъсир қила олмайди, нарх ўзгармас бўлади.

Рақобатлашган бозорда ҳар бир алоҳида сотувчи томонидан сотиладиган товарнинг бозорда сотиладиган умумий товар миқдоридаги улуши жуда оз бўлгани учун ҳам у товар нархини ўзгартира олмайди.

Рақобатлашган бозорни таҳлил қилганимизда бозордаги товарларни бир хил деб, яъни уларнинг сифати бир хил деб қараймиз. (Амалда товарнинг сифатига қараб, уларнинг нархи ҳар хил бўлади, сифатли товарнинг нархи сифати пастроқ товарнинг нархига кўра юқори бўлади).

Такомиллашган рақобат асосида ташкил этилган бозор структураси қуйидаги шартларга риоя қилиниши лозим:



  1. Бозордаги кўп миқдордаги сотувчилар (ишлаб чиқарувчилар) ва харидорлар бўлишлиги лозим.

  2. Бозорга қўйилган товар (маҳсулот) харидорлар нуқтаи назаридан ва барча сотувчилар (ишлаб чиқарувчилар) нуқтаи назаридан бир хилда бўлиши керак. Албатта бу товарларнинг амалда бўлиши жуда кам учрайдиган ҳол. Ҳаттоки сифат жиҳатидан, баҳо жиҳатидан бир хилдаги товарлар ҳам харидорларга турлича кўринади.

Масалан: - бозорни узоқ яқин жойда жойлашганлиги;

- хизмат кўрсатиш даражаси (сотувчининг муомиласи)

- реклама ва ҳоказо.


  1. Бозорга эркин кириш ва ундан чиқиш учун турли хилдаги тўсиқларни бўлмаслиги. Ҳозирги вақтда мана шундай сунъий тўсиқлар ниҳоятда кўп бўлмоқда (йўл харажатлари, кичик корхоналар очиш сарфлари, лицензиялар олиш, хом-ашёни етишмаслиги, кредит системасини такомиллашмаганлиги, инфратузилмани ривожланмаганлиги ва ҳоказо.)

  2. Барча бозордаги ҳолат тўғрисидаги кенг ахборотни бўлишлиги, сотувчи (ишлаб чиқарувчи) ва бозор ҳолати тўғрисида тўлиқ ахборот олишлиги лозим.

  3. Бозордаги барча қатнашувчиларнинг (сотувчилар, харидорлар ва бошқа) мақсадга мувофиқ муносабатда бўлишлиги, улар ўртасида келишилган ҳолдаги салбий ҳаракат бўлмаслиги лозим.

Рақобатли бозорда фирма кундалик нарх орқали бошқарилиб, «прайс-тейкер» сифатида иштирок этади ва бу ҳолатда истеъмолчи танлови горизонтал талаб эгри чизиғи билан характерланади. Шунинг учун фирманинг ўртача даромади (AR) ва меъёрий даромади (MR) бозордаги маҳсулот нархига тенг, ўртача ва меъёрий даромад чизиқлари эса талаб эгри чизиғи билан мос тушади. Умумий даромад сотилаётган маҳсулот сони ортган сари ортиб боради.

Мукаммал рақобатли бозор шартларида фирма фойдани максимал даражада олиш учун у шундай ҳажмда ишлаб чиқариши керакки, бунда меъёрий харажат ва даромад маҳсулот нархига тенг бўлиши керак (MC=MR=P қоидаси). Бундай ҳолатда максимал фойда мусбат иқтисодий фойдани ифодалаши шарт эмас. Агар маҳсулот нархи қисқа муддатли давр оралиғида унинг ўртача харажатларидан катта бўлса, фирма фойда олади. Агар нарх ўртача харажатларига тенг бўлса, у ҳолда фирма харажатларни қопланишини таъминлайди (breakeven). Яъни фирманинг фойдаси нольга тенг булади. Агарда бозордаги маҳсулот нархи ўртача харажатлардан паст бўлса, бундай ҳолларда фирма зарар кўради. Маҳсулот нархи ўртача ўзгарувчи харажатларнинг минимал даражасидан пастга тушиб кетса, ишлаб чиқариш вақтинчалик тўхтатилади (беркитиш нуқтаси).

Фойдани максималлаштиришга йўналтирилган рақобатчи фирманинг таклиф эгри чизиғи қисқа муддатли давр оралиғида ўртача ўзгарувчи харажатларнинг минимум нуқтасининг юқорисида етган меъёрий харажатлар эгри чизиғининг юқори қисми билан мос тушади.

Тармоқда, умуман, бозор нархи ўзгарганда, қисқа муддатли даврда таклиф эгри чизиғи барча фирмалар сотувга таклиф қилган маҳсулот ҳажмининг ўзгаришини ифодалайди. Мувозанат нархи умумий талаб ҳажми умумий таклиф ҳажми билан тенг бўлган нуқтада белгиланади. Бунда ҳар бир индивидуал фирма иқтисодий фойда ёки зарар кўриши мумкин ёки ўз харажатларини қоплайдиган даражада ишлаши (нормал бухгалтерлик фойдасини олиши) мумкин.

Иқтисодий фойда узоқ даврли муддатда тармоққа янги фирмаларни жалб этади, зарар эса фирмаларни тармоқни тарк этишга мажбур этади. Натижада маҳсулотнинг бозордаги нархи типик фирманинг минимал ўртача харажатлари даражасида белгиланади. Тармоқдаги барча фирмалар нолга тенг бўлган иқтисодий фойда кўради ва ҳар бири P=MR=SAC=SMC=LAC=LMC шартлари бажарилган ишлаб чиқариш ҳажмини танлайди.

Мукаммал рақобат иқтисодиётида меъёрий жамият харажатлари (MSC) меъёрий жамият фойдасига (MSB) тенг бўлганда фирма ва тармоқлар орасида хом-ашёларнинг самарали тақсимланишига эришилади.


Саволлар ва топшириқлар:

  1. Рақобат деганда нимани тушунасиз?

  2. Рақобат шаклларига мисол келтиринг.

  3. Эркин бозор ва рақобатли бозор қандай бўлади?

  4. Такомиллашган рақобатли бозор структурасини таърифланг.

  5. Мукаммал рақобатлашган бозорда корхона харакатини тушунтиринг.


10-мавзу. Рақобатлашмаган бозор турлари
Режа:

  1. Монополистик рақобат.

  2. Олигополистик рақобат.

  3. Такомиллашмаган рақобатли бозор структураси.

4. Рақобатлашмаган бозор турлари.
Мукаммал рақобат ва монополиянинг идеал моделлари орасида бозор тузилмаларининг бутун бир спектри жойлашган бўлиб, уларнинг ичида энг катта қизиқиш уйғотадиганлари монополистик рақобат ва олигополиядир.

Монополистик рақобатли бозорларда кўпгина майда фирмаларнинг ҳар бири рақобатчиларидан бироз фарқ қиладиган маҳсулот ишлаб чиқаради; бозорга кириш эркиндир.



Ҳар қандай фирманинг маҳсулотига бўлган талаб эгри чизиқлари камаювчи эгри чизиқ кўринишига эга. Шунинг учун ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларининг нархи устидан бирмунча назоратга эгадирлар. Фирма фойдасини максималлаштирувчи ишлаб чиқариш ҳажми меъёрий харажатлар ва меъёрий даромад эгри чизиқларининг кесишиши орқали аниқланади, нарх эса талаб эгри чизиғи орқали топилади.

Янги ишлаб чиқарувчиларнинг бозорга эркин кириши шунга олиб келадики, узоқ муддатли истиқболда бундай бозорларда мувозонат ўрнатилади, бунда нарх ўртача умумий харажатларга тенг бўлади ва ҳар бир фирма фақатгина нормал фойда олади (иқтисодий фойда нолга тенг). Шунга қарамай, нарх меъёрий харажатлардан ва узоқ муддатда мумкин бўлган минимал ўртача харажатлардан юқори бўлади. Бу шуни англатадики, монополистик рақобатдаги фирмалар ортиқча қувватлар билан фаолият юритадилар.

Олигополистик бозорларда фақатгина бир нечта фирмалар рақобатлашадилар, янги фирмалар учун тармоққа кириш эса жуда қийин ёки умуман иложи йўқ.

Бундай бозор тузилмасининг асосий хусусияти ўзаро олигополистик алоқанинг мавжудлигидир. Олигополия шароитида фаолият юритаётган ҳар бир фирма нархни ёки ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашда ўз рақобатчиларининг мумкин бўлган реакциялари билан ҳисоблашишга мажбур.

Олигополистик ўзаро алоқа турли шаклларда бўлиши мумкин. Олигополистик бозорлардаги нарх урушлари нархларнинг рақобат мувозанати даражасигача тушишига олиб келиши мумкин. Нарх урушларининг даромадга салбий таъсирини бартараф қилиш учун фирмалар ишлаб чиқариш ҳажмини чеклаш ва нархларни белгилаш йўли билан фойдани биргаликда максималлаштириш мақсадида картель тузиш тўғрисида келишиб олишлари мумкин. Амалиётда картеллар кўпинча беқарор бўлади.

Назарияда, фирмалар ўз рақибларининг реакцияларига нисбатан қандай режаларни тузишларига боғлиқ ҳолда олигополиянинг бозордаги хатти-ҳаракатини тушунтириб берувчи бир қатор формал моделлар ишлаб чиқилган. Олигополиянинг умумий назарияси эса мавжуд эмас.

Такомиллашмаган рақобат асосидан ташкил этилган бозор структураси қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин.


  1. Монополия (юнонча сўз бўлиб моно-танхо, полео-сотаман) иқтисодиётнинг бирон соҳасида танҳо ҳукумронликни ифода этади. Монополия ишлаб чиқариш воситалари, иш кучи ва яратилган маҳсулотлар асосий қисмининг озчилик корхоналар, тадбиркор шахслар ёки давлат қўлида тўпланиши натижасида пайдо бўлади. Монополия кўринишлари қадимдан мавжуд.

  2. Моносония (моно-танхо, сония-харидор) танхо харидорнинг маълум товар сотиб олиниши тушунилади. Жумладан, олдинги Совет Иттифоқида корхоналар фақат давлатга ўз маҳсулотларини сотишлари мумкин эди. Агар танхо ишлаб чиқарувчи ва танхо истеъмол қилувчи бўлса, бу икки ёқлама монополия деб аталади.

Олигополия – бир неча сотувчиларни (ишлаб чиқарувчилар) билдиради. Лекин олигополияни такомиллашган рақобатга асосланган бозор структурасига алоқаси йўқ. Чунки олигополияда бир неча сотувчилар (ишлаб чиқарувчилар) келишилган ҳолда турли қарор қабул қилишлари мумкин. Шу билан бир қаторда олигополияда бир неча фирмалар бўлмаганлиги учун тармоқ монополлаштирилмаган бўлиб ҳисобланади.

Монополия шундай бозор тузилмасини ўзида акс эттирадики, унда биргина фирма бозорда яқин ўринбосарлари бўлмаган маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Бу атама маҳсулотнинг ягона сотувчисига ҳам тегишлидир. Тармоққа киришдаги ҳуқуқий ва табиий тўсиқлар янги сотувчилар томонидан бўлиши мумкин бўлган рақобатни бартараф этади ва монополиянинг вужудга келишида асосий омил ҳисобланади.

Монопол корхона маҳсулотига бўлган талаб эгри чизиғи бозор талабининг эгри чизиғи ҳисобланиб, у камаювчи эгри чизиқдир. Шунинг учун ҳам монополист маҳсулот ишлаб чиқарилишини назорат қилиб, нархга таъсир қилиши мумкин.

Оддий монополияда (у нарх дискриминациясини амалга оширмаса) ҳар бир қўшимча маҳсулотни сотиш эвазига олинадиган меъёрий даромад ҳар доим маҳсулот нархидан паст бўлади. Оддий монополияда талабнинг нарх бўйича эластиклиги, умумий даромад ва меъёрий даромадлар орасида ўзаро боғлиқлик мавжуд. Талаб эластик бўлганда меъёрий даромаднинг қиймати мусбат бўлади ва умумий даромад ортади. Талаб ноэластик бўлганда меъёрий даромаднинг қиймати манфий бўлади ва умумий даромад камайиб боради. Ва ниҳоят талаб эластиклиги 1 га тенг бўлганда эса меъёрий даромад 0 га тенг бўлиб, умумий даромад максимал қийматга эришади.

Меъёрий даромадни меъёрий харажатга тенглаштирадиган маҳсулот миқдорини ишлаб чиқариш орқали монопол корхона фойдасини максималлаштиради. Монополист тарафидан маҳсулотга қўйиладиган нарх талаб эгри чизиғининг максимал фойда берадиган нуқтасининг баландлиги орқали аниқланади. Бу нарх ҳар доим меъёрий харажатдан юқори бўлади. Монопол корхона ўз маҳсулотининг миқдорини ҳам, нархини ҳам ўзи хоҳлаганидек белгилай олиши сабабли унинг учун маълум бир таклиф эгри чизиғи мавжуд бўлмайди.

Баъзи ҳолатларда монопол корхона нарх дискриминациясини амалга ошириши, яъни бир маҳсулотга турли харидорлар учун турли нархларни ўрнатиши мумкин. Нарх дискриминацияси турли даражада бўлади. Мутлақ нарх дискриминациясида (ҳар бир сотилаётган маҳсулот бирлиги учун мос талаб нархи ўрнатилади) монополист ўз харидорларининг қўшимча харажатларини ўз фойдасига қайта тақсимлайди. Бунда монополист бозорга рақобатли бозор шароитида қанча бўлса ўшанча ҳажмда маҳсулот таклиф этади.

Монопол корхона бозорни сегментлаш усулидан фойдаланиши, яъни харидорларнинг турли гуруҳлари учун турли нархларни ўрнатиши мумкин. Фақатгина харидорлар гуруҳлари нархнинг ўзгаришига бўлган муносабатлари билан бир-биридан ажралиб турган ҳолдагина нарх дискриминациясининг бу тури корхонанинг фойдасини оширади. Фойдани максималлаштириш учун корхона MR=MC шароитида ишлаб чиқаришни олиб боради ва харидорларнинг ҳар бир гуруҳи учун улар тўлай оладиган максимал нархни ўрнатади.

Рақобатли бозор шароитидан фарқли ўлароқ, фойдани максималлаштираётган монополия маҳсулотни кам миқдорда ишлаб чиқаришга, лекин маҳсулотига мумкин қадар баланд нархни ўрнатишга ҳаракат қилади. Маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг самарали ҳажмидан кам ишлаб чиқариш оқибатида монополиядан келиб чиқадиган зиён жамиятнинг соф йўқотишлари тарзида ифодаланади.

Баъзи тармоқларда монопол корхона ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш шарти билан иш юритади. Бундай тармоқлар табиий монополиялар деб аталиб, улар давлат назорати остида бўлади. Табиий монополияларга нисбатан нархни белгилашни давлат томонидан тартибга солишнинг турли вариантлари қўлланиши мумкин:


  1. Нарх меъёрий харажатларга тенг қилиб ўрнатилади (P=MC).

  2. Нарх ўртача харажатларга тенг қилиб ўрнатилади (P=AC).

  3. «Икки ставкали тариф» ўрнатилади.

Тартибга солишнинг санаб ўтилган барча вариантларининг самарали эканлиги даргумондир.
Саволлар ва топшириқлар:

1. Номукаммал рақобат ва унинг турлари қандай?

2. Монополистик рақобат шакли ҳақида нима биласиз?

3. Олигополия нима?

4. Такомиллашмаган рақобатли бозор структураси қандай кўринишга эга?

5. Монопол корхона харакати ҳақида сўзланг.


11-мавзу. Нархларни мувофиқлаштириш ва монополияга қарши қонун
Режа:

        1. Нарх ва унинг турлари.

        2. Нархларни мувоқфиқлаштириш

        3. Монополияни чеклашга қаратилган қонунлар.

  1. Рақобат курашида реклама ўрни. Банкротлик тушунчаси.

Нарх бозор категорияси бўлиб, товарлар айирбошланганда юз берадиган муносабатларни англатади. Нарх назарий жиҳатдан олганда товар қийматининг пулдаги ифодаси, қийматининг бозордаги кўринишидир.

Иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларидаги ишлаб чиқариш ва сотиш шароитларининг хилма-хиллиги ҳамда бозор муносабатларининг ривожланиши даражасидаги фарқлар нарх турларини фарқлаш заруриятини туғдиради. Иқтисодиётда амал қилиб турган барча нарх турлари нарх тизимини ташкил қилади. Нархлар тизимида уларнинг айрим турларининг иқтисодий мазмунини қисқача қараб чиқамиз.

Улгуржи нархлар. Улгуржи нархлар ишлаб чиқарувчилар ва таъминлаш-сотиш ташкилотлари харажатларини қоплаши ҳамда уларнинг маълум миқдорда фойда кўришини таъминлаши зарур. Улгуржи нархлар товар биржалари ва савдо уйларида ҳам қўлланилади.

Шартнома нархлар. Шартнома нархлар одатда шартнома битими амал қилиб турган даврда ўзгармайди. Мазкур нархлар ҳам миллий ва ҳам халқаро бозорда қўлланилади. У халқаро бозорда қўлланилганда товар (хизмат)ларнинг жаҳон нархларига яқин туради.

Чакана нархлар. Бу нархларда товарлар бевосита истеъмолчиларга сотилади. Чакана нархга товарнинг улгуржи нархи, чакана савдо ташкилотларининг харажатлари ва уларнинг оладиган фойдаси киради. Чакана нарх товарларга бўлган талаб ва таклифни боғловчи ролини ўйнайди ҳамда уларнинг нисбатига қараб юқори ёки паст бўлиши мумкин.

Давлатнинг нархларни тартибга солишлик фаолияти чегараланган (лимитланган) ва дотацияли нархларни вужудга келтиради. Чегераланган нархларда давлат нархларнинг юқори ва қуйи чегарасини белгилайди, улар шу доирада ўзгариши мумкин. Бундай нархлар ёрдамида давлат инфляцияни жиловлайди, нархларни назорат қилади. Дотацияланган нарх — бу давлат бюджети ҳисобидан махсус арзонлаштирилган нархлардир. Бундай нархлардан кам даромадли оилалар, бева-бечоралар, ишсиз ва ногиронларни ҳаётий зарур неъматлар билан энг кам даражада таъминлаб туришда фойдаланилади.



Демпинг нарх. Бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва рақибларини сиқиб чиқариш учун фирмалар махсус нархдан фойдаланадики, улар демпинг нарх ёки бозорга кириб олиш нархи деб аталади. Демпинг нархда расмий нархнинг бир қисмидан кечиб юборилади.

Сотиш ҳажмини ўзгартирмасдан юқори фойда олишга эришиш учун фирмалар нуфузли нархдан фойдаланади. Бу нархни қўллаш учун бозорда рақобат чекланган бўлиб, монопол вазият мавжуд бўлиши зарур. Мазкур вазиятда талаб нархга боғлиқ бўлмайди, шу сабабли нархнинг кўтарилиши товар сотилишини кескин камайтирмайди. Бундан ташқари аҳолининг юқори даромад олувчи қатлами харид қиладиган нуфузли товарлар ҳам мавжудки, улар нуфузли нархларда сотилади.

Ривожланган мамлакатларда юқори даромад олувчи аҳоли қатлами учун дала ҳовлига эга бўлиш, машҳур курортларда дам олиш, охирги нусхадаги кийимлар кийиш, янги моделдаги автомашинада юриш — мартабали ёки обрўталаб истеъмол ҳисобланади. Мартабали истеъмол нуфузли нархларни юзага келтиради. Улар одатдаги нархлардан анча юқори бўлади. Нуфузли нархларни қўллашда товарларни ишлаб чиқариш харажатлари ва рентабеллик даражаси, бозордаги талаб, унинг ўзгариши ва бозордаги рақобатлашув шароити ҳисобга олинади. Шунга қараб, маълум давргача ўзгармайдиган қатъий (стандарт) нархлар ва ўзгарувчан нархлар қўлланилади. Шундай товарлар борки, истеъмолчилар уларнинг нархи ўзгармаслигини афзал кўради. Масалан, коммунал хизмат, транспорт хизмати таърифлари шундай нархлар жумласига киради.

Эркин бозор нархлари — бу талаб ва таклиф асосида вужудга келадиган бозор нархларидир. Маданийлашган бозор шароитларини вужудга келтиришда эркин нархлар жамият ва бозор муносабатлари барча субъектлари манфаатларини энг мақбул тарзда уйғунлаштиришга имкон беради.

Нарх диапазони нархлар оралиғининг пулдаги ифодасидир. Нарх диапазони қуйи, ўрта ва юқори нархларни ўз ичига олади. Нарх диапазони қанчалик катта бўлса, товар муомаласи шунчалик тез юз беради, чунки талаб билан нарх ўзаро боғланади.

Бозор кўлами ҳисобга олинганда ҳудудий (минтақавий), миллий ва халқаро нархлар мавжуд бўлади. Ҳудудий нарх фақат маълум ҳудудий бозорга хос бўлиб, у шу ҳудуд доирасидаги омиллар таъсиридан ҳосил бўлади. Миллий бозор нархи бир мамлакат доирасида амал қилувчи ва уларнинг хусусиятини акс эттирувчи нархлардир. Миллий нарх мамлакат доирасидаги ижтимоий сарф-ҳаражатларни, миллий бозордаги талаб ва таклифни, товар нафлилигини, унинг қанчалик қадрланишини ҳисобга олади.

Жаҳон нархи муайян товарга кетган байналминал ҳаражатларни, товарнинг жаҳон стандарти талабига мос келиш даражасини ва халқаро бозордаги талаб ва таклиф нисбатини ҳисобга олади.

Нарх хилма-хил турлардан иборат бўлсада, улар бир-бири билан ўзаро боғланган, чунки уларда жамиятдаги иқтисодий ресурсларнинг ишлатилиш самараси ўз ифодасини топади. Иқтисодиёт назариясида нарх нисбати деган тушунча бор, у нарх паритети деб ҳам юритилади. Иқтисодиёт ва ундаги жараёнлар бир-бирига боғлиқ бўлганидан нархлар бир-бирини юзага чиқаради. Масалан, руда нархи металл нархига, металл нархи машина нархига, машина нархи кийим нархига киради, чунки бу нархларнинг ҳар бири ўзидан кейинги маҳсулот ҳаражатларини шакллантиради. Бозорга шундай ўзига хос товарлар чиқадики, улар кўпчилик соҳаларда ишлатиладиган энг муҳим иқтисодий ресурслар ҳисобланади. Булар металл, нефть, кўмир, газ, ёғоч, буғдой, пахта каби товарлар бўлиб, улар нархининг ўзгариши бутун нархлар нисбатини ўзгартиради.

Рақобатли бозорда талаб ва таклифнинг ўзгариши баҳолар даражаси ўзгаришига бевосита таъсир этади. Шунинг учун корхоналар бозор талабини ҳамда таклифини чуқур ўрганган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришлари лозим.

Демак, талаб ва таклиф омиллари ҳамда корхоналарнинг мақсадларини эътиборга олган ҳолдагина мувозанатлашган нарх шаклланади. Мувозанатли нарх эса иқтисодий жиҳатдан асосланган ҳисобланади. Маҳсулотга бўлган бозор талабини ҳамда нархнинг шаклланишини эътиборга олган ҳолда белгиланган мувозанатли нархлар хўжалик нуқтаи назаридан қуйидаги вазифаларни бажариши лозим:



  • хўжаликларнинг мақсадга мувофиқ, самарли ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини қоплаш;

  • корхонанинг давр ва молявий харажатларини қоплаш;

  • хўжаликка келажакда ривожланишини таъминлайдиган оптимал миқдорда фойда келтириш.

Мувозанатли нархлар истеъмолчилар ҳамда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларини, даромадларини, фойдаларини тўғри тақсимлаб, уларнинг иқтисодиётини барқарорлаштириш ва ривожлантиришга самарали таъсир кўрсатиши мумкин. Лекин маҳсулот ишлаб чиқарувчилар монополист, сотиб олувчилар олигополист бўлган ҳолда маҳсулот баҳоларининг мутлақ даражаси кескин ўзгариши, бу истеъмолчилар ҳамда ишлаб чиқарувчилар иқтисодиётига турлича таъсир кўрсатиши мумкин.

Рақобат кураш воситалари ва усуллари жиҳатдан халол рақобат ва ғирром рақобатга бўлинади. Халол рақобат қонуний йўл билан олиб борилган беллашувдир. Ғирром рақобат ман этилган воситалар орқали олиб борилади.

Монополия бу якка ҳокимликдир. Бозорда маҳсулот ишлаб чиқаришни чеклайдилар ва юқори баҳони белгилайдилар. Иккинчи томондан уларнинг маҳсулоти юқори сифатли ҳисобланиб, бозорда мутлоқ мавқега эришадилар. Монополистик бирлашмаларнинг икки ёқлама харакатерини инобатга олган ҳолда ривожланган мамлакатларда хукумат рақобатни қўллаб-қувватлаб ва ривожлантириш йўли билан монополизмга таъсир этишга ҳаракат қилади.

Бундай қонунларга 1880 йилда қабул қилинган Шертан қонуни, 1914 йилда қабул қилинган Клейтон қонунларини мисол қилиш мумкин. Ўзбекистонда ҳам 1992 йили монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида қонун қабул қилинган. Қонунда монополистик фаолиятининг олдини олиш, ғирром рақобатни тақиқлаш, бозордаги устунлик мавқеини суистеъмол қилишга йўл қўймаслик, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида қонунга хилоф битимлар тузишни тақиқлаш, рақобатни чеклайдиган ташкилий қайта тузишларни тақиқлаш масалалари кўриб чиқилган ва уни амалга ошириш тадбирлари ишлаб чиқилган.

Рақобатлашув усули қанча самарали бўлса, ғолиб чиқиш имконияти шунчалик кўп бўлади. Ҳозирги рақобат курашида маҳсулот рекламасига алоҳида эътибор берилади. Реклама ахборатига қўйиладиган асосий талаблар:

1) товарнинг хусусиятлари ҳақида тўғри, холис ва халоллик билан ахборат бериш;



    1. ўзгалар товарини ерга ўрмаслик, ёмонламасликдан иборат.

Хўжалик юритиш субъектининг банкрот бўлиши деганда қарздорнинг мажбуриятлари мол-мулкидан ошиб кетганлиги сабабли товарлар (иш ва хизматларга) ҳақ тўлаш юзасидан кредиторларнинг талабларини қондиришига, бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловларни таъминлашга қодир эмаслиги тушунилади.

Банкротликка олиб келадиган сабабларга қўйидагаларни киритиш мумкин:

- банкрот бўлиши хавфини кўра билмаслик;

- бозор талабига яхши мослаша олмаслик;

- ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши;

- товар сифатини пасайиб, нархнинг тушиш;

- харажатларни лшиб кетиши;

- рентабелликнинг пасайиши;

- ўйламай-кетмай қарз олиш ва ҳакозо.

Рақобат стратегиясининг мақсадлари:

- тез кунда фойдани максималлаштириш;

- оз фойда билан қаноат қилган ҳолда ўз бозорини кенгайтириш;

- рақибни бозордан сиқиб чиқариш;

- янги бозорга секин-аста кириб бориш.

Стратегияга қараб кураш тактикаси танланади.

Рақобатда унумдорликни ошириш ва сифатни яхшилашга интилиш иқтисодий ўсишни таьминлайди. Рақобат қизғин жойда иқтисодий ўсиш жадал боради, у сустлашганда иқтисодий турғунлик рўй беради.

Саволлар ва топшириқлар:


  1. Нарх ва унинг турларини қандай?

  2. Нархларни мувофиқлаштириш деганда нима тушунасиз?

  3. Антимонопол ҳаракат тушунчасини таьрифланг.

  4. Рекламанинг рақобатга таьсири қандай?

  5. Банкротликка учраш сабабларини санаб ўтинг.

  6. Рақобат стратегияси ва тактикаси ҳақида сўзланг.


12-мавзу. Ноаниқлик шароитида таваккалчилик
Режа:

1. Таваккалчилик тўғрисида тушунча, унинг ўлчови.

2. Таваккалчиликка бўлган муносабат.

3. Таваккалчиликни пасайтириш йўллари.


Бозор иқтисодиёти даврида тадбиркор киши билан ҳар доим ёнма-ён турадиган ҳаракат бу таваккалчилик бўлиб ҳисобланади. Тадбиркор киши кўпчилик ҳолларда охириги натижани билмаган ҳолда ўз маблағини сарфлайди, яъни маълум таваккалчиликка асосланади. Масалан, сизнинг маблағингиз бор, сиз уни жамғарма банкиги қўясизми ёки бирорта компания акциясини сотиб оласизми? Биринчи ҳолатда пулингиз сақланади, лекин ундан келадиган даромад (%) кам. Иккинчи ҳолатда даромади кўп, лекин бу компания банкрот бўлиши ҳам мумкин. Шу боисдан ҳам энг аввало таваккалчиликни миқдори жиҳатдан аниқлашимиз лозим. Таваккалчиликни миқдор жиҳатдан аниқлаш учун қилинаётган тадбир тўғрисида, унинг барча оқибатлари тўғрисида ахборотга эга бўлишимиз лозим. Масалан, маблағимизни бирортакорхона қурилишига сарфлашдан олдин биз агар бўлажак корхона яхши ишласа корхона қурилишига сарфланган битта акция баҳоси 30 сўмдан 40 сўмга кўтарилиши ёки корхона ёмон ишласа 30 сўмдан 20 сўмга тушиши мумкинлигини билишимиз керак. Демак, келажакда икки хил натижа бўлиши мумкин: 20 ёки 30 сўм. Қайси натижага эришиш мумкинлиги эҳтимоли шу соҳада аввалги йилларда қилинган ишларга ҳам боғлиқ. Масалан: сиз маблағингизни сарфлашни кўзда тутган фирмаларнинг ҳар 100 тасидан 75 таси фойдали корхонага айланган. Бунда сиз сарфланган маблағнинг фойда келтириши имконияти 3:4 қисмга тенг бўлиб ҳисобланади. Агарда бундай йўналишдаги корхона авваллари ташкил қилинмаган бўлса, унда маблағингизни фойда келтириши субъектив омилларга, яъни сизнинг шахсий фикрингиз, ҳисоб-китобингизга асосланади. Бунда қуйидаги тасвирлардан фойдаланамиз.

Тасвирда кўриниб турибдик, даромаднинг ўсиши маҳсулотлардан ҳосил бўладиган қониқиш даражасини ҳам оширади. М: 100,0 сўмдаги қониқиш 10 бирликни ташкил этган бўлса, 200,0 сўмдаги даромад қўшимча равишда 6 бирликдаги қониқишниҳосил қилган. 300,0 сўмдаги даромад бўлса, фақат 2 бирликдаги қониқишни берган.





18 B

D

16


E

14

C



12

A

10


0

100 150 160 200 300 Даромад, минг сўм



17-расм. Даромад ва маҳсулотлар истеъмолидан ҳосил бўладиган қониқиш.

Фараз қилдик, фирма маълум таваккалчилик асосида янги ишни ўзлаштирмоқчи ва ишчига янги иш таклиф этади. Бунда ишчига айтилади, “Сизнинг иш ҳақингиз агар эски жойда ишласангиз 150,0 сўм, агар янги жойга ўтсангиз 100,0 дан 300,0 гача бўлади” яъни яхши натижа берса 300,0 сўмгача ёмон бўлса 100,0 сўмгача тушиши мумкин. Албатта ишчи ўйлайди. Янги жойга ўтиш керакми ёки эски жойда ишлаган маъқулми?

Бунда энг аввало кутилаётган натижани ҳисоблаш лозим. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланамиз:

Е=(n)=(--)*(100,0сўм)+(--) (300,0сўм)= 0,5*10+0,5*18=14

Рақамлар юқоридаги тасвирдан олинди. Яъни 100,0 сўм бўлганда фойдалик (қониқиш) 10 га тенг бўлган. 300,0 сўм бўлганда 18 га тенг бўлган 100,0 ёки 300,0 сўм бўлиши эҳтимоли 0,5 га тенг.

Шундай қилиб кутилаётган фойдалилик (қониқиш) 14 бирликни ташкил этди. Тасвирда 150,0 сўмдаги фойдалилик 13 бирликдан иборат бўлган эди. Яъни кутилаётган қониқиш (фойдалилик) баланд, шунинг учун янги ишга ўтиш мумкин.

Юқоридагиларга асосланиб айтиш мумкинки, кишиларни маълум таваккалчиликка ундайдиган асосий восита шу ишлардан келадиган фойда, қониқиш бўлиб ҳисобланади.

Таваккалчиликни пасайтиришни асосан уч хил йўналиши мавжуд: диверсификация, суғурта қилиш, фаолият натижасидан кўпроқ ахборот олиш.

Фараз қилайлик сиз таваккалчи одамсиз, лекин таваккалчиликни иложи борича камайтиришга ҳаракат қиласиз. Сиз ишга кирсангиз ва олдингизда 2 йўл турибди. 1 чиси сиз кондиционер, 2 чиси электр иситгич сотишингиз мумкин.

Сиз ўзингизни ҳамма вақтингизни кондиционер сотишга ёки электр иситкич сотишга ёки вақтингизни ярмини кондиционер сотишга, ярмини электр иситкич сотишга сарфлашингиз мумкин. Бундан ташқари сиз кейинги йил об-ҳаво қандай бўлишини билмайсиз. Шундай шароитда сиз қандай қилиб вақтни тўғри тақсимлаб таваккалчиликни камайтиришингиз мумкин?

Вақтни тўғри тақсимлаб таваккалчиликни камайтиришни диверсификация(икки ҳар хил товарларнисотиш учун учун вақтни тўғри тақсимлаш) асосида амалга оширилади.

Фараз қиламизки, шу йили ҳаво нисбатан иссиқ бўлиши эҳтимоли 50% га тенг. Худди шундай ҳавони салқин бўлиши ҳам 50% га тенг. Қуйидаги жадвалда кондиционер ва электр иситкичини сотишдан келадиган пул тушуми берилган.

5-жадвал

Ускуналарни сотишдан келадиган пул даромади

Товарлар номи

Иссиқ ҳавода

Салқин ҳавода

Кондиционер

10000 сўм

4000 сўм

Иситкичлар

4000 сўм

10000 сўм

Агар бу товарларни фақат биттасини сотиш вазифа қилиб белгиланса, унда сизнинг даромадингиз ё 4000 сўм ёки 10000 сўм бўлади. Лекин сизнинг кутган даромадингиз 7000 сўм бўлади. Яъни (10000*0,5) + (4000*0,5). Фараз қилайлик сиз диверсификация ўтказиб вақтингизни баравар 2 та товарга бўлдингиз. Унда ҳам сизнинг кутган даромадингиз 7000 сўм бўлади. (10000+4000) * 0,5. Лекин бунда шуни эсда тутиш лозимки ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар сизнинг даромадингиз 7000 сўм бўлади. Демак диверсификация орқали таваккалчиликни камайтирган бўламиз.

Таваккалчиликни хоҳламайдиган кишилар айрим ҳолларда таваккалчиликдан келиши мумкин бўлган зарарни қоплайдиган ҳажмда суғурта қилишади. Масалан: кишининг мол-мулки 50000 сўмлик бўлса ва ўғрилик содир бўлганда у 10000 сўмидан айрилса ва ўғрилик содир бўлиши эҳтимоли 0,1 (10%) бўлса 1000 сўм суғурта тўловини тўлаши мумкин. Бунда унинг қоладиган мол-мулки 49000 сўмлик бўлади.

6-жадвал

Мол-мулкни суғурта қилиш натижаси


Суғурта

Ўғрилик (эҳтимолик 0,1)

Ўғрилик йўқ (эҳтимолик 0,9)

Қоладиган мол-мулк

Қилинмаган

40000

50000

49000 (40000*0,1) +

(50000*0,9)



Қилинган

49000

49000

49000 (49000*0,1) +

(49000*0,9)


Бу жадвалда иккала ҳолатда ҳам қоладиган мол-мулк 49000 сўмни ташкил этади. Лекин суғурта қилинмаганда у ё 50000 сўмни сақлайди ёки 10000 сўм ютқазилади. Суғурта қилинганда бўлса, 1000 сўм кетади, лекин 49000 сўми қолиши кафолатланган. Шу асосда таваккалчилик пасаяди.

Саволлар ва топшириқлар:

1. Таваккалчилик ҳақида тушунча беринг.

2. Таваккалчиликни қандай ўлчаш мумкин?

3. Таваккалчиликка бўлган муносабат қандай шаклланган?

4. Таваккалчиликни пасайтириш йўллари қандай?

5. Таваккалчиликда диверсификация нима?

6. Суғурта қилиш-чи?
13 –мавзу: Иқтисодий самарадорлик ва умумий мувозанат.

Режа:


  1. Самарадорлик тушунчаси. Иқтисодий ва ижтимоий самарадорлик.

  2. Самарадорлик кўрсаткичлари ва уни аниқлаш.

  3. Самарадорликни ошириш йўллари.

  4. Умумий мувозанатлик.

Самарадорлик ишлаб чиқаришда қўлланадиган ресурслар миқдори бирлиги ва бу жараёндан олинадиган маҳсулот ҳажмини характерлайди, яъни «харажат ва ишлаб чиқариш» муаммосини қамраб олади. Харажатлар ўзгармаган ҳолда маҳсулот хажмининг ўсиш самарадорликнинг ўсишидан далолат беради ва аксинча. Ижтимоий самарадорлик ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятининг натижасини ҳамда объектив иқтисодий қонунлардан қандай фойдаланаётганлиги натижасини акс эттиради.

Ишлаб чиқариш самарадорлги энг кам харажат қилиб, энг юқори натижага эришиш, ишлаб чиқариш омилларидан ҳамда ишлаб чиқариш муносабатларидан мағзини ифодаловчи иқтисодий қонунлардан фойдаланиш даражасига боғлиқдир.

Ижтимоий иқтисодий самарадорлик фақат иқтисодий фаолиятнинг натижасини кўрсатишдан ташқари, балки бунга қўшимча равишда ижтимоий алоқаларни ҳам акс эттиради. Ижтимоий иқтисодий самарадорлик иқтисодий самарадорлик тушунчасига нисбатан кенг маънони ифода этади. Масалан: умум таълим самарадорлиги, мактабгача тарбия самарадорлиги ва ҳакозолар.

Иқтисодий самарадорлик ҳар хил даражада аниқланиши мумкин:



  • макроиқтисодиёт миқёсида

  • микроиқтисодиёт миқёсида

  • қишлоқ хўжалик миқёсида

  • айрим тармоқлар миқёсида

  • қишлоқ хўжалигидаги айрим экин турлари бўйича

  • қишлоқ хўжалигидаги айрим тадбирлар самарадорлиги бўйича.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий самарадорликнинг бош меъзони бўлиб ердан моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда кам жонли ва моддийлашган меҳнат сарфлаб, имкони борича кўплаб соф маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат.

Якуний самарадорлик бўлиб, бу ерда сарфланган моддий сарфлар (уруғлик, ем-хашак, ёқилғи мойлаш сарфлари ва ҳакозолар) чегириб ташлангандан кейингина янги даромад ҳисобланади. Иқтисодий самарадорлик ишлаб чиқаришнинг ҳар қайси погонасида халқ хўжалигида, тармоқда, корхона, соҳа ва бўлинмалар даражасида ҳисоблангандагина ижобий натижа беради. Шунинг учун у ҳар қайси погонада ҳисобланади, қиёсий таҳлил қилинади.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий самарадорликни ҳисоблаганда унинг ўзига хос соҳа хусусиятларини: ерни сифат кўрсаткичлари, иқлим, сув билан таъминланиши, меҳнат ресурслари имкониятларини ҳисобга олиш зарур.

Қишлоқ хўжалиги иқтисодий самарадорлигини аниқлашда натура ва қиймат кўрсаткичларидан фойдаланади.



Иқтисодий самарадорликнинг (ИС) муҳим кўрсаткичи бўлиб, яъни маҳсулотни унга сарфланган жонли ва моддийлашган меҳнатга нисбати тушунилади:



Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish