Маъруза мавзулари.
№
|
Ўқув режаси
|
Соат
|
1
|
Жамиятдаги иқтисодий муаммолар ва уларни ҳал этишда Микроиқтисодиёт фанининг ўрни
|
4
|
2
|
Талаб ва таклиф назариясининг асослари
|
2
|
3
|
Талаб ва таклиф эластиклиги
|
2
|
4
|
Истеъмолчи хулқи. Бюджет эгри чизиғи
|
4
|
5
|
Ишлаб чиқариш назарияси
|
2
|
6
|
Ишлаб чиқариш омиллари бозори
|
2
|
7
|
Ишлаб чиқариш харажатлари
|
2
|
8
|
Корхона фойдаси, рентабеллиги ва уни ошириш
|
4
|
9
|
Мукаммал рақобатлашган бозорда корхона ҳаракати
|
2
|
10
|
Рақобатлашмаган бозор турлари
|
2
|
11
|
Нархларни мувофиқлаштириш ва монополияга қарши қонун
|
2
|
12
|
Ноаниқлик шароитида таваккалчилик
|
2
|
13
|
Иқтисодий самарадорлик ва умумий мувозанат
|
2
|
14
|
Жамият фаровонлиги ва бозор иқтисодиётида давлатнинг роли
|
2
|
15
|
Бозор иқтисодиётида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
|
4
|
|
Жами:
|
38
|
1 – Мавзу: Жамиятдаги иқтисодий муаммолар ва уларни ҳал этишда «Микроиқтисодиёт» фанининг ўрни.
Режа:
Эҳтиёжнинг чексизлиги ва ресурсларнинг чекланганлиги.
Ишлаб чиқариш имкониятлари.
«Микроиқтисодиёт»фанининг ўрни ва вазифаси.
Иқтисодий эҳтиёж – шахсни, корхонани ёки жамиятни фаолият кўрсатишини ва ривожланишини таъминлаб туриш учун зарур бўлган нарса.
Иқтисодий эҳтиёжни икки турга бўлиш мумкин: бирламчи эҳтиёж (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой,) иккиламчи эҳтиёж (дам олиш, саёҳат қилиш, ўқиш ва ҳоказо). Демак, инсон билан табиат ўртасидаги муносабат яъни ишлаб чиқариш жараёнини маҳсули бўлган неьматлар орқали қондирилади.
Иқтисодий неъмат – бу эҳтиёжни қондириш учун яроқли бўлган воситалар, яъни товар ва хизматлар тушунилади.
Неъматлар чекланган ва чекланмаган бўлиши мумкин. Чекланган неъматларга товарлар, хизматлар ва ресурслар киради. Чекланмаган неьматларга мисол тариқасида ҳаво ва сув кириши мумкин.
Бир – бирини ўрнини босувчи неьматлар – бу бир хил эҳтиёжни қондирувчи неьматлардир. Масалан, шахснинг гўшт маҳсулотига бўлган эҳтиёжини мол гўшти, қўй гўшти ёки парранда гўшти билан қондириш мумкин.
Ўзаро бир – бирини тўлдирувчи неъматлар – бу шахсни ёки ишлаб чиқариш эҳтиёжини мажмуавий қондирадиган неьматлардир. Масалан, енгил автомобилга талаб ошса, бензинга, гаражларга ҳам талаб ошади.
Иқтисодий ресурслар бу иқтисодий неъматларни ишлаб чиқаришда қатнашадиган элементлар бўлиб, ер, меҳнат, капитал, тадбиркорлик қобилияти ва ахборотдан иборат ишлаб чиқариш омилларидир.
Тадбиркорлик қобилияти дегнда, ўзига хос бўлган шундай инсон ресурси тушуниладики, у ўзидан бошқа ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдалана олиш қобилиятини мужасамлаштиради. Демак, барча ресурсларни икки турга бўлиш мумкин:
Моддий ресурслар – ер, хом-ашё материаллари, капитал;
Инсоний ресурслар – меҳнат ва тадбиркорлик лаёқати.
Иқтисодий ресурслар ёки ишлаб чиқариш омиллари ноёб ва чекланган ҳажмда бўлади. Демак, ресурсларнинг чекланганлиги натижасида ишлаб чиқариш ҳажми ҳам чеклангандир. Шу сабабли биз ҳамма эҳтиёжларни тўлиқ қондира олмаймиз. Шунинг учун қандай товар ва хизматларни ишлаб чиқариш, қайсиларидан маълум шароитларда воз кечим зарурлиги хал қилишга тўғри келади. Бу эса иқтисодиётнинг асосий муаммоси ҳисобланган, чекланган ресурсларни иқтисодий субъектлар ўртасида рационал тақсимлаш муаммосини вужудга келтиради. Бу муаммони ечиш учун ҳар қандай жамият қуйидаги учта иқтисодий саволга жавоб бериши керак:
Нима ишлаб чиқариш керак?
Қандай ишлаб чиқариш керак?
Кимга ишлаб чиқариш керак?
Демак, 1 – савол қайси маҳсулотларни олдинроқ қайсиларини кейинроқ ишлаб чиқаришни, қайсиларидан умуман воз кечишни таклаб олмоқ зарурлигини, яъни истеъмолни қандай қондириш масаласини ҳал этади. 2 – савол эса ким, қандай ресурслардан қандай технологиялар ёрдамида маҳсулотлар ишлаб чиқариш лозимлигини, яъни танлаш муаммосини ҳал этади. 3 – савол ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар чекланганлиги сабабли уларни тақсимлаш муаммосини юзага келтиради.
Иқтисодий фаолиятни схематик кўринишини қуйдагича белгилаймиз:
Эҳтиёж (нима ишлаб чиқариш керак?) ресурслар (меҳнат, меҳнат предметлари, меҳнат воситалари) технология (қандай ишлаб чиқариш керак?) маҳсулот тайёр маҳсулотни истеьмол қилиш (кимга ишлаб чиқариш керак?) эҳтиёж ёки янги эҳтиёж.
Бу схемада эҳтиёждан эҳтиёжга ўтиш оддий такрор ишлаб чиқаришни кўрсатса, эҳтиёждан янги эҳтиёжга ўтиш эса кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни кўрсатади. Иқтисодий ўсиш кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш натижасидир. Эҳтиёж ишлаб чиқариш даражасига, аҳолининг ўсишига, технологияга, яшаш шароитига боғлиқ. Эҳтиёж ўзгарувчан ва чексиздир. Лекин ресурслар чегараланганлиги сабабли биз ҳамма эҳтиёжларни тўлиқ қондира олмаймиз. Бу жамият олдига иқтисодий нуқтаи назаридан энг мақбул миқдорда товар ва хизматларни ишлаб чиқариш муаммосини кўндаланг қилиб қўяди.
Ишлаб чиқариш имконияти – берилган технологик ривожланишда ва барча мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланган ҳолда жамиятнинг иқтисодий неъматлар ишлаб чиқариш қобилиятларидир.
Мисол учун корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятлари доирасини кўрайлик (1-расм).
АВСД эгри чизиғи корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятини, яъни мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш натижасини ифодалайди.
Ув А
В Е
Ус F C
0 Хв Хс Х-маҳсулот
1 – расм. Корхона ишлаб чиқариш имкониятлари.
В нуқта Ув ва Хв комбинацияларини, яъни У-маҳсулот кўпроқ Х-маҳсулот эса камроқ ишлаб чиқарилганини, С-нуқтада эса имконият акси ифода этилади. F-нуқта эса имкониятлар доираси ичида бўлиб, мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланмаганлигини ва аксинча Е нуқтага корхона ҳар қанча ҳаракат қилмасин, мавжуд имкониятлар унга эришишга имкон бермайди. АВСД – имкониятлар доирасидагина турли хил мақбул вариантларни танлашимиз мумкин. Эгри чизиқда ётувчи нуқталар маҳсулотлар ишлаб чиқаришни мумкин бўлган альтернатив нисбатларини акс эттиради. Бир маҳсулот ҳажмини ишлаб чиқариш учун воз кечилган иккинчи маҳсулот ҳажмини альтернатив ёки қўлдан бой берилган имкониятлар харажатлари деб атаймиз.
Демак, чегараланган ресурслар доирасида ҳамма эҳтиёжларни бир вақтнинг ўзида, бир йўла қондириб бўлмаганидан ишлаб чиқариш имконига қараб, у ёки бу эҳтиёжларни қондиришнинг оптимал даражасини танлаб олиш керак бўлади.
Жамиятда иқтисодий муаммоларни ҳал этишда, корхона, фирмаларда чекланган ресурслардан мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланилган ҳолда кишилар эҳтиёжи учун зарур бўлган моддий неьматларни кўпайтиришни ташкил этишда «Микроиқтисодиёт» фани муҳим роль ўйнайди.
Иқтисодий жараёнларни таҳлил этиш икки даражада, яъни микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиёт даражасида ўрганилади.
Макроиқтисодиёт турли соҳалар, тармоқлар мажмуидан иборат яхлит иқтисодиётдир.
Микроиқтисодиёт эса айрим корхона, хўжалик ёки оила даражасидаги иқтисодиётдир. Микроиқтисодий даражадаги таҳлилда аниқ маҳсулотнинг баҳоси, корхона маҳсулотининг таннархи, корхона фойдаси каби кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Ҳозирги вақтда замонавий иқтисодиёт фанининг асоси микроиқтисодиёт бўлиб, у ҳал этадиган асосий вазифа истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг нимага интилишлари, қандай асосда қарор қабул қилишлари ва ўзларини қандай тутишлари кераклигини аниқлашдир.
Саволлар ва топшириқлар:
Иқтисодий эҳтиж нима?
Неъмат тушунчаси ва турларини айтиб берин.
Иқтисодиётнинг асосий муаммосини нима ташкил этади ва унинг ечими нимадан иборат?
Иқтисодий фаолиятнинг схематик кўринишини тасвирлаб беринг.
Имконият эгри чизиғини мисол орқали тушунтиринг.
2-Мавзу: Талаб ва таклиф назарияси асослари.
Режа:
Талаб қонуни, талаб тушунчаси, талаб функцияси.
Таклиф қонуни, таклиф тушунчаси, таклиф функцияси.
Мувозанат нарх тушунчаси.
Товарнинг максимум ва минимум баҳоси.
Талаб ва таклиф эластиклиги.
Жамиятнинг ҳаракатланувчи кучларидан бири бу маҳсулотга бўлган талаб ҳисобланади. Талабнинг зарурлиги харидорнинг маблағига боғлиқ.
Талаб қонуни бозордаги талаб товарларининг нархига нисбатан тескари мутаносибликда ўзгаришини билдиради:
ТБ=(1/Тн)хТм
ТБ-талаб
Тн-товарнинг нархи
Тм-товар миқдори
Талаб пул миқдорига, нарх-навога, жинсига, ёшига, мансабига, дид-таъбига боғлиқ.
Талаб хусусий (якка) ва умумий (бозор) талаби кўринишда мавжуд. Демак, нарх (баҳо) нинг ошиши талабни камайтиради:
Талабнинг ўзгариш (2-расм)да
Р1 да нархга боғлиқ бўлмаган ўзгаришида Q1 миқдор Q2 миқдорга силжийди.
Р2 да нархга боғлиқ ўзгаришида Q1 миқдор ўзгармайди. Р1 нарх Р2 ўзгаради.
Д3
Д2
Д
2-расм. Талабнинг ўзгариши.
Функция - боғлиқ ўзгарувчи билан эркин ўзгарувчилар ўртасидаги миқдорий боғлиқликни ифодалайди.
Y=f(x)-бир ўзгарувчили функция
Y=f(x1,...,xn) – n ўзгарувчили функция.
Qд =f(P) –Нархга боғлиқ 1-омилли талаб функцияси.
Мисол: Бозордаги картошкалар баҳоси билан унга бўлган талабнинг ўзаро боғлиқлигини қуйидаги жадвалда кўрамиз:
1-жадвал
Картошка баҳоси билан унга бўлган талабнинг ўзаро боғлиқлиги
Ҳолат
|
1кг картошка баҳоси Р сўм
|
Харидор хоҳиши QД, кг
|
1
|
200
|
10
|
2
|
180
|
20
|
3
|
150
|
30
|
4
|
130
|
50
|
5
|
100
|
70
|
3-расм. Тўғри чизиқли талаб функцияси.
Чизиқли бир ўзгарувчили талаб функцияси қуйидагича ёзилади:
Нарх арзон бўлса харидор хохиши яъни бозор талаби ортади. Жадвал кўринишини графикда тасвирласак талаб функцияси графиги тўғри чизиқдан иборат бўлади (3-расм).
Q
(-) – нархга тескари
д =а-вР
бу ерда: Qд 0. Р0
а ва в параметрлар статистик маълумотлар асосида ҳисобланади. Р=0 да а=Q, Q=0 да а/в=Р бўлади.
Кўп омилли талаб функцияси қуйидагича ёзилади:
Qд=f(P,R,Z,W,Py,Pком,N,B)
– бу ерда:
R-даромад;
Z – истеъмолчи диди;
W – кутиш (нарх ошиши хавфи бўлса, талаб кўпаяди);
P,Py,Pком, - нарх, œрнини босувчи, мажмуага кирувчи;
N – харидорлар сони;
B – бошқа омиллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |