Жамиятдаги иқтисодий муаммолар ва уларни ҳал этишда Микроиқтисодиёт фанининг ўрни



Download 0,64 Mb.
bet21/25
Sana21.11.2019
Hajmi0,64 Mb.
#26683
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
2 5332650923929896254


Капитал - бу узоқ муддатли оралиқда ишлатиладиган ишлаб чиқариш ресурси бўлиб, унинг ёрдамида узоқ вақт давомида маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Капиталнинг икки хил тури мавжуд: асосий капитал (узоқ муддатда фойдаланиладиган ускуна, технологик линия, бино, қурилма); айланма капитал (ҳар бир ишлаб чиқариш циклида ўз қийматини тайёр маҳсулот қийматига ўтказадиган ишлаб чиқариш ресурслари, хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар ва ҳоказолар).

Асосий капиталдан узоқ муддатда фойдаланилади ва у ўз қайта такрор ишлаб чиқаради, яъни у ишлатилиши давомида ўз қийматини маълум қисмини маҳсулот қийматига ўтказади.

Капиталдан фойдаланиш давомида у ҳам маънавий, ҳам жисмоний эскиради. Жисмоний эскириш - бу капиталнинг вақт ўтиши билан ишга яроқсиз бўлиши бўлса, маънавий эскириш унинг унумдорлигининг камайиши, яъни янги ишлаб чиқарилган замонавий ускуналарга қараганда унумдорлигининг пастлиги, ёки умуман барча кўрсаткичлари бўйича (маҳсулот сифати, фойдаланишга қулайлиги) янги ускунадан орқада қолганлигидир.

Асосий капитал эгаси капитал қийматини ундан фойдаланиш вақти давомида қайта тиклайди. Масалан, ускуна 1000000 сўм бўлиб, ундан фойдаланиш муддати 10 йил бўлса, унинг қиймати 10 йил давомида тенг қийматларда маҳсулот қийматига ўтказилади деб қарайдиган бўлсак, ҳар йилги даромаддан 100000 сўмдан амортизацияга ажратиш керак бўлади.

Айланма капитал бир йил давомида ўзининг бутун қийматини маҳсулот қийматига ўтказиб қайта тикланади.

Капиталнинг қиймати ундан фойдаланиб, келажакда қанча даромад олишга боғлиқдир. Келажакда кўпроқ даромад олиш иштиёқи кўпчиликни бугунги истеъмолининг бир қисмидан воз кечиб, уни жамғаришга ундайди. Жамғарилган маблағ пул кўринишидаги капитал сифатида бирор-бир тадбиркорга маълум муддатга қўшимча қиймат орқали қайтарилиши шарти билан берилиши мумкин. Ушбу олинган қўшимча қийматга капиталга олинган фоиз дейилади.

Ссуда фоизи - капитал эгасига унинг капиталидан маълум муддат оралиҚида фойдаланганлиги учун тўланадиган нархдир.

Лойиҳа деганда, маълум мақсадга эришиш учун қилинадиган ресуслар инвестицияси тушунилади.

Инвестиция - даромад олиш учун қўйиладиган капитал маблаҚ.

Инвестициялаш - бу капитални яратиш ёки капитал заҳирасини тўлдириш жараёнидир. Инвестициялаш деганда, ялпи ва соф инвестициялаш тушунилади.

Ялпи инвестициялаш - капитал заҳирасининг умумий ўсишидир.

Қоплаш - асосий капиталнинг ишдан чиққан қисмини алмаштириш.

Соф инвестиция - ялпи инвестициядан қоплаш учун сарфланадиган маблаҚни ажратгандан кейинги қолган қисми.

Соф инвестиция = Ялпи инвестиция - Қоплаш.

Агар ялпи инвестиция қоплашдан юқори бўлса, соф инвестиция мусбат бўлади (бу ҳолда капитал кўпаяди ва ишлаб чиқариш кенгаяди). Агар ялпи инвестиция қоплашдан кичик бўлса, соф инвестиция манфий бўлади (мавжуд капитал камайиб боради). Ва ниҳоят, ялпи капитал қоплашга тенг бўлса, капитал ҳажми ўзгармайди (бу ҳолда капитал оддий такрор ишлаб чиқарилмайди).

Иқтисодий назарияда ер деганда, унинг табиий ресурслари тушунилади, яъни: ернинг ҳосилдорлиги, ундаги фойдали қазилма бойликлар ва ҳоказолар. Бунда биз ернинг устки қатламини қараймиз, яъни унинг устки қатламидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда ёки қурилишда (уй-жой, мактаб, корхона ва ҳоказо) фойдаланиш мумкин.

Ернинг ўзига хос хусусиятларидан бири, у ҳар доим чекланган ва уни у жойдан бошқа жойга, яъни капитални кўчиргандай кўчириб бўлмайди.



Ер таклифи. Ер таклифига таъсир этувчи асосий омиллар - бу унинг ҳосилдорлиги ва қулай жойлашганлигидир. Маълумки, сифатли ерлар ҳар доим ва ҳар ерда чекланган бўлади. Сифатли, шаҳарларга яқин бўлган ерлар янада кўпроқ чекланган бўлади.

Маълумки, ернинг ҳосилдорлиги ернинг сифатига, об-ҳаво шароитига, сув билан таъминланиши мумкинлигига, унда меҳнат қиладиганларнинг билимига, тажрибасига ва фойдаланиладиган техникага, экиладиган уруҚ сифатига ва ҳоказоларга боҚлиқдир. Юқоридаги омилларнинг кўпчилиги ўзгарувчан бўлиб, уларнинг таъсири ҳам ўзгарувчандир. Лекин, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган капиталнинг ва меҳнатнинг ўзгариши ҳар доим ҳам бир хил содир бўлмайди. Улар одатда маълум муддат ўтгандан кейин ўзгаради.

Ер таклифининг чекланганлиги шуни кўрсатадики, унинг таклиф чизиғи абсолют эластик эмас. Шунинг учун ернинг таклиф чизиғи графикда вертикал кўринишга эга бўлади.

Таклиф чизиғининг аюсолют эластик эмаслигидан шу келиб чиқадики, унинг нархи (бир гектарига) қанчалик ошмасин, ер таклифи ўзгармайди. Ернинг реал нархи қандай бўлишини аниқлаш учун унга бўлган талабни таҳлил қилиш керак бўлади. Таклиф ўзгармаса, бозор нархини ўрнатилишида талаб катта роль ўйнайди.



Ерга талаб. Ерга бўлган талаб икки хил бўлади: қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун бўлган ерга талаб ва ноқишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун бўлган талаб.

D = Dқ/х +Dноқ/х ,

бу ерда D - умумий талаб;



Dқ/х - қишлоқ хўжалиги учун талаб;

Dқ/х - ноқишлоқ хўжалиги талаби.

Бу ерда қишлоқ хўжалиги учун бўлган талаб чизиғи манфий ётиқликка эга. Нега деганда, ер унумдорлигининг камайиш қонунига асосан, мавжуд техника ва технология ўзгармаганда фойдаланиладиган ернинг ортиб бориши, унинг ҳосилдорлигини камайиб боришига олиб келади. Д.Рикардонинг (1772-1823) илмий асарлари ер унумдорлигининг камайиш қонунини кенг тарқалишида муҳим роль ўйнаган.



Иқтисодий рента (абсолют рента) - бу чекланган ресурс учун тўланадиган тўлов.

Ер рентаси - чекланган ер ресурсларидан (бошқа табиий ресурслардан) фойдаланганлик учун тўлов.

Иқтисодий рента ер рентасига кўра кенгроқ маънога эга, буни юқорида кўрган эдик.



Абсолют рента - бу барча ер эгалари томонидан ернинг сифатига боғлиқ бўлмаган ҳолда оладиган рентадир (абсолют рента К.Маркс томонидан киритилган).

Ер рентасини таҳлил қилиш учун қуйидаги шартлар бажарилган деб фараз қилинади:



  • ишлаб чиқарилган барча маҳсулот бозор учун ишлаб чиқарилади;

  • барча ерлар мукаммаллашган бозор шароитида ижарага берилади;

  • барча ерлардан асосий озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланилади;

  • барча ерларнинг унумдорлиги бир хил.

Дифференциал рента. Абсолют рентани қараганимизда, ернинг сифати, жойлашуви бир хил деб фараз қилган эдик. Ҳақиқатда эса ерлар ҳосилдорлиги бўйича ҳамда жойлашувига кўра бир-биридан фарқ қилади.

Фараз қилайлик, табиий ҳосилдорлиги бўйича 3 хил ер бўлсин, яъни, яхши, ўртача ва ёмон ерлар. Бу ерларнинг ҳосилдорлиги ҳар хил бўлганлиги учун, уларнинг тенг ўлчамдаги участкаларига тенг миқдорда капитал ва меҳнат сарфласак, турли хил натижа оламиз. Ўосилдорлиги юқори бўлган ердан, бошқа ерларга нисбатан кўпроқ ҳосил оламиз ва бу ортиқча олинган ҳосил ернинг фақат табиий ҳосилдорлиги билан боғлиқдир. Яхши ҳосилдор ерга рента ўртача ер рентасига кўра юқори, ўртача ер рентаси эса ёмон ер рентасига кўра кўп бўлади, ёмон ер эгаси эса соф иқтисодий (абсолют) рента олади.

Ҳақиқатдан қараганда рента ижарачининг ер эгасига тўлайдиган ижара ҳақининг бир қисми ҳисобланади. Ижара ҳақи таркибига рентадан ташқари ер устидаги иншоотларнинг амортизацияси ҳамда ерга қўйилган капитал фоизи киради. Ер эгаси ер устига қандайдир қурилиш қилган бўлса ёки иншоотлар қурган бўлса, уларнинг қийматини қоплаши керак, худди шундай, агар капитал сарфлаган бўлса, ушбу капиталга фоиз олиши керак. Ер эгаси ушбу капитални банкга қўйиб фоиз олиши мумкин эди.
Саволлар ва топшириқлар:

1. Ишлаб чиқариш омиллари нима?

2. Меҳнат ресурси нима ва унинг бозори қандай шаклланади?

3. Капитал ресурси ва унинг бозори ҳақида нима биласиз?

4. Инвестиция нима ва у қандай оқланади?

5. Ер бозори ҳақида нима биласиз?



7-Мавзу: Ишлаб чиқариш харажатлари.

Режа:


  1. Ишлаб чиқариш харажатлари.

  2. Қисқа ва узоқ муддатли оралиқда корхона харажати.

  3. Xаражатларни камайтиришнинг асосий йўллари.

Ишлаб чиқариш омилларига ёки ресурсларига қилинадиган харажатлар ишлаб чиқариш харажатлари деб аталади. Ишлаб чиқаришнинг энг юқори самарадорлиги ишлаб чиқариш харажатларини энг кам даражада сарфлашдан иборат.



Бой берилган имкониятлар харажати деб, бирор хил ресурсдан фойда олиш мақсадида фойдаланиб, лекин мақбул йўл танланмагани учун бой берилган даромадга айтилади. Мисол учун, тадбиркор ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун 100 минг сўм харажат қилди ва йил охирида 110 минг сўм даромад кўрди, яъни фойда 10 минг сўм бўлди. Тадбиркор 100 минг сўмни жамгарма банкига қўйганда йилига 15% қўшимча олганда, унда 115 минг сўм даромад олиши ва 15 минг сўм фойда кўрарди, яъни бой берилган имконият харажати 5000 сўмни ташкил этди. Демак, ҳар бир шахс олдида иқтисодий муаммоларни ҳал этишда танлаш имконияти муҳим рол ўйнайди. Фирма фаолиятида қисқа ва узоқ муддатли оралиқлар бўлиши мумкин.

Қисқа муддатли оралиқ - бу шундай вақт оралиғики, фирма бу оралиқда ишлаб чиқариш омилларидан камида биттасининг ҳажмини ўзгартира олмайди. Бундай омилга ўзгармас ишлаб чиқариш омили дейилади. Бундай омилларга дастгоҳ, бино-иншоатлар, ускуналар киради.

Узоқ муддатли оралиқ - бу оралиқда фирма ишлаб чиқаришда фойдаланаётган барча ишлаб чиқариш омиллари ҳажмини ўзгартиради. Бундай реcурсларга ўзгарувчан ресурслар дейилади. Бунга хом-ашё материаллар, ёқилғи мойлаш метериаллари киради.

Қисқа муддатли даврдаги фирма фаолияти харажати тўғрисида фикр юритамиз.

1. Умумий харажатлар (ТС) – фирманинг маълум турдаги маҳсулотини ишлаб чиқариш учун қилинган жами харажатидан иборат. Бу икки қисмдан иборат:


  • умумий доимий харажатлар (TFC)

  • умумий ўзгарувчан харажатлар (TVC)

TC=TFC+TVC

Ўртача умумий харажатларни умумий харажатни ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига бўлиш йўли билан аниқлаш мумкин.

AC=TC/Q


ёки ўртача ўзгармас (АFС)ва ўртача ўзгарувчан (АVC) харажатларни қўшиш йўли билан аниқланади:

АС=AFC+AVC

Ўртача умумий харажат билан нарх ўртасидаги фарқ орқали фирманинг олаётган фойдаси ёки зарари аниқланади.



Чекли ёки қўшимча харажат (МС) – ҳар бир қўшимча ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги учун сарфланган харажат ҳисобига умумий харажатнинг ўсган қисми ҳисобланади. Доимий харажат ҳар доим ўзгармас бўлгани учун қўшимча доимий харажат ҳар доим нолга тенг (MFC=0). Қўшимча харажат ҳар доим ўзгарувчан харажатдан иборат бўлади.

MC=TC/Q=(FC+VC)/ Q=VC/Q=MVC

Умумий, ўртача, ўзгарувчан ва қўшимча харажатлар графиклари 13-расмда келтирилган:



TC MC
AC

В

AVC


А

AFC


0 Q

13-расм. АС, AVC, AFC ва MC графикларининг ўзаро жойлашуви.
Қисқа муддатли оралиқда корхона харажатини таҳлил қилайлик. Бунда агар MCАгар МС>AC ва MC>AVC бўлганида АС ва АVС чизиқлари юқорига қараб ўсиб боради. Демак, ўртача харажат (АС) ва ўртача ўзгарувчан харажат (АVС) лар ўзларининг минимал қийматларида МС чизиғини А ва В нуқталарда кесиб ўтадилар. В нуқтада бозор нархи ўртача умумий харажатга тенгдир. Бу нуқта зарарсизлик нуқтаси дейилади.

Агар бозор нархи В нуқтадан пасайса, унда корхоналар ушбу тармоқни алмаштиришлари лозим бўлади. Бу нуқтада фақат янги маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтган корхоналар фаолиятини давом эттириши мумкин. Агар талаб ошиб нархни оширса, у ҳолда корхона ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.

VC


Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish