Жамият ривожланишининг турли даврларида ўзининг ижобий ва салбий



Download 15,82 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi15,82 Kb.
#210635
Bog'liq
Документ (2)уу


Жамият ривожланишининг турли даврларида ўзининг ижобий ва салбий
томонлари бўлади. Жамиятни ахборотлаштиришнинг турли жиҳатларига мос
равишда, рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши ижобий томонларига Жаҳон
банки ўзининг 2016 йил учун «Рақамли дивидендлар» шарҳида қуйидагиларни
киритади:
 меҳнат унумдорлигининг ўсиши;
 компаниялар рақобатбардошлигининг ортиши;
 ишлаб чиқариш харажатларининг пасайиши;
 янги иш ўринлари яратилиши;
 қашшоқлик ва ижтимоий тенгсизликнинг бартараф қилиниши.
Бу рақамли иқтисодиёт бизнинг ҳаётимизга қандай қилиб ижобий
таъсир этиши, оддий фойдаланувчига кўплаб имкониятлар тақдим этиши ва
шу тариқа бозор имкониятларини кенгайтиришига атиги бир нечта мисол,
холос.
Бироқ, кўп сонли афзалликлар билан бир қаторда рақамли ўзгартириш
маълум бир рисклардан ҳам холи эмас:
 кибер таҳдидлар риски;
 одамлар хулқ-атворини бошқариш учун улар ҳақида маълумотлардан
фойдаланиш;
 ишсизликнинг ўсиши, маълум бир касблар йўқ бўлиб кетиши;
 рақамли таълимда узилиш ва бунинг оқибатида фаровонликда узилиш

Шу сабабли иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар


асосида янгилашни назарда тутадиган рақамли иқтисодиёт миллий
концепциясини ишлаб чиқишимиз керак, деб таъкидлайди Президентимиз
Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида. Шу асосда “Рақамли
Ўзбекистон – 2030” дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур. Натижада
ЯИМни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин камайтириш
имконини беради5
.
Шу сабабли рақамли иқтисодиёт АКТ хизматларининг кириб бориш
даражаси юқори ва қатнашчилар сони кўп бўлган бозорларда энг самарали
фаолият кўрсатади.
Биринчи навбатда, бу е-сегментнинг улуши ЯИМ 10%ини ташкил
қиладиган, бандлик 4%дан юқори бўлган ва бу кўрсаткичлар яққол ўсиш
тенденциясига эга бўлган интернетга қарам тармоқлар (транспорт, савдо,
логистика ва ҳ.к.) билан боғлиқ. Технологик жиҳатдан рақамли иқтисодиётни
тўртта тренд белгилаб беради: мобил технологиялар, бизнес-таҳлили, булутли
ҳисоб натижалари ва ижтимоий медиа; глобал жиҳатдан – Facebook, Youtube,
Тwitter, Instаgrаmm каби ижтимоий тармоқлар.
Бу эса шуни англатадики, миллий сегментни шакллантиришда уларнинг
имкониятларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги кунда дунёда рақамли иқтисодиёт атамасига берилган кўплаб


таърифлар ишлаб чиқилган, шу билан бирга ушбу атама билан боғлиқ бир
қанма тушунчалар ҳам мавжуд: “рақамли иқтисодиёт (digitаl economy)”,
“электрон иқтисодиёт (e-economy)”, “интернет-иқтисодиёт (internet economy)”,
“тармоқ иқтисодиёти (network economy)”, “виртуал иқтисодиёт (virtuаl
economy)”. Моҳиятан уларнинг барчаси синоним ҳисобланади.
Рақамли иқтисодиёт – уларни таҳлил қилиш натижаларидан
фойдаланиш ва катта ҳажмда қайта ишлаш анъанавий хўжалик юритиш
шакллари билан таққослаганда ҳар хил турдаги ишлаб чиқаришлар,
технологиялар, асбоб-ускуналар, товарлар ва хизматларни сақлаш, сотиш ва
етказиб бериш самарадорлигини жиддий равишда оширишга имкон берадиган
рақамли кўринишдаги маълумотлар асосий ишлаб чиқариш омили саналган
хўжалик фаолиятидир.
Бизнинг фикримизча, ушбу таъриф жуда тўғри, лекин фойдаланиш учун
бироз ноқулай. Бир томондан, узил-кесил таърифнинг йўқлиги кўплаб хусусий
ва тор ихтисосли саволларни предметли муҳокама қилиш учун тўсиқ
ҳисобланмайди. Лекин, бошқа томондан, ушбу китобдан мақсад – рақамли
иқтисодиёт феноменини интеграл кўришни шакллантириш эканлиги сабабли
биз ўз таърифларимизни таклиф қилишга жазм этдик.
«Рақамли» иқтисодиёт бу – гибрид дунё шароитларида мавжуд
бўладиган иқтисодиётдир.
Download 15,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish