ОТ ҚАНДАЙ ТЎХТАТИЛДИ?
Баҳорнинг илиқ кунлари бошланган. Париж бу фасл-
да янада гўзаллашади. Айниқса, Сена бўйида ажойиб
манзара ҳукмрон.
Сюзан ўз машинасида дарё соҳилидаги равон йўлдан
кетиб бораркан, олдиндаги дақиқаларни ўйлаб, юраги
орзиқиб кетди. Албатта, машинасида истаган пайтда
истаган жойга бора олади. Аммо, отда сайр қилишнинг
гашти бўлакча. Очиқ осмон остида қадрдон отингни
елдириб кетаверсанг, кетаверсанг... О, бунинг завқини
бош қа нарса билан ўлчаб бўлармиди?
Мана, ниҳоят, у машинасини таниш отчопар дар-
возаси олдида тўхтатиб, ичкари кирди. Мураббий уни
очиқ чеҳра билан кутиб олди.
– Сизнинг ҳафсалангизни пир қиламанми деб қўрқа-
ман? – айбдор қиёфада гапирди мураббий. – Пьерни бу-
гун сизга беролмаймиз. Уни бошқа бир чавандоз олиб
кетганди. Яқинда нуфузли бир мусобақага тайёргарлик
кўряпти.
Сюзаннинг кайфияти тушиб кетса-да, жилмайишга
ҳаракат қилди. Пьер у ҳар доим машғулотларда мина-
67
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
диган отнинг лақаби эди. У олти ойдан бери фақат шу
отда сайр қилар, жониворнинг табиати унга беш қўлдай
маълум эди. Пьер ҳам Сюзанга ўрганиб қолган, аёлнинг
истакларини ич-ичидан сезиб турарди гўё. У бошқа отга
миниб ҳам кўрмаган.
– Унда... бошқа бирор отни бера оласизми?
– Майли, – мураббий манеж четида турган отлардан
бирининг жиловини Сюзаннинг қўлига тутқазаркан. –
Ўзи ювош от, фақат бироз ҳуркович. Эҳтиёт бўласиз.
Сюзан мураббийнинг ёрдами билан бир сакраб от-
нинг эгарига ўрнашиб олди. Кейин секин юрғизиб,
йўлакка олиб чиқди. «Бу ҳам ёмон эмас» ўйлади Сюзан
ва ўзини қўлга олиб, отнинг сағрисига қамчи босди. От
аввал оҳиста йўртиб борди.
Гарчи бу сайр Сюзанга ёқаётган бўлса-да, негадир
кўнгли ғаш тортиб турарди. Барибир Пьер яхши эди-
да! У Сюзанни жуда авайлаб чопарди. Бирданига Сю-
зан олдинга мункиб кетиб, ерга ағанашига оз қолди.
От нимадандир қаттиқ ҳуркиб кетганди. Боя мураббий
айтганди-я! Мана, от уни номаълум тарафга опқочиб
кетяпти. От ҳуркиса ёмон. Ҳар қанча жиловини тортга-
нинг билан тўхтамайди. Бордию, шу пайт отдан йиқи-
либ тушса борми, камида ногирон бўлиб қолади. Энди
нима қилади.
Мураббий ҳам манеж бошида алланималар деб
қичқирар, аммо унинг овози Сюзанга етиб келмасди.
Энди нима қилади? Отни қандай тўхтатиш мумкин? «Си-
налмаган отнинг сиртидан ўтма», деб шуни айтишар-
кан-да?
Қўрқув пайтида мия ҳам фаоллашиб кетади. Шу чоқ
қаердадир ўқиган бир усул лоп этиб эсига тушди. Ҳа,
бошқа чораси қолмаганди. Ишқилиб, наф берсин-да!
Мана, Сюзан ўша усулни қўллади. Мўъжиза юз берди:
ўқдек учиб кетаётган от бирдан тўхтади. Сюзан отдан
пастга тушганида ҳамон тиззалари қалтираб турарди. Бу
Рустам Жабборов
68
вақт ичида мураббий ҳам бошқа от билан унинг орти-
дан етиб келди.
Ўйлаб кўринг-чи, Сюзан отни қай йўсинда тўхтат-
ган бўлиши мумкин?
Ўттиз еттинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |