Ж. Ш. Тухтабаев, катта илмий ходим-изланувчи, СамДУ



Download 379,73 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana01.06.2022
Hajmi379,73 Kb.
#627673
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
38 J Tuxtabayev



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz
Ж.Ш. Тухтабаев,
катта илмий ходим-изланувчи, СамДУ 
САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ПЕРСОНАЛ МЕҲНАТ 
САМАРАДОРЛИГИ КЎРСАТКИЧИНИ МЕЗОНЛАР БЎЙИЧА 
БАҲОЛАШ 
 
В этой статье рассмотрены критерии и методика оценки персонала по 
критериальным показателям. А также, исследована эффективности труда 
персонала ООО “Карши таъмирлаш заводи” по критериальным показателям. 
In this article are considered criteria and technique of an estimation of work of 
the personnel by criteria to indicators. And also, it is investigated efficiency of work 
of the personnel of Ltd “Karshi ta’mirlash zavodi” on criteria to parameters. 
Калитли сўзлар:
меҳнат самарадорлиги, меҳнат сифати, мажбурият 
даражаси, ижтимоий самара, сарфлар, иқтисодий самара. 
 
Ҳукуматимиз 
томонидан 
ички 
талабни 
рағбатлантириш 
ва 
рақобатбардош саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, 
иқтисодиёт тармоқларини диверсификация қилиш ва уларнинг молиявий 
барқарорлигини 
оширишга 
қаратилган 
чора-тадбирлар 
қўлланилиши 
натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2015 йилда 8,0 фоизга 
ошиб, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) таркибида саноатнинг улуши 33,5 фоизни 
ташкил этди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 70 фоизидан зиёдини юқори 
қўшимча қийматга эга бўлган тайёр маҳсулотлар ташкил этмоқда. Ушбу 
рақамлардан кўриш мумкинки, мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал 
ривожланишида саноат корхоналарининг ўрни тобора ортиб бормоқда. 
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоғининг жадал ривожланиши 
тармоқда фаолият юритаётган корхоналарнинг юқори натижаларга эришиш 
йўлида меҳнат ресурслари ва технологик ётуқлардан самарали фойдаланиб 
фаолият юритаётганлигига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ислом Каримов “Мамлакатимизни 2015 йилда 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган 
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари”га бағишланган 
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек: “... 
ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш
доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда 
чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация ва 
диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур”[1], 
деб таъкидлаб ўтган эди. 
Саноат корхоналарининг муваффақиятли фаолият юритишида, аввало, 
мавжуд персоналнинг меҳнат салоҳияти ва ундан самарали
фойдаланиш
даражасига боғлиқ. Персоналнинг самарали меҳнат қилиши ва меҳнат 
натижалари (самарадорлиги) корхонанинг стратегик мақсадларига ижобий 
таъсир кўрсатади. Шунинг учун, меҳнат самарадорлигини баҳолашда маълум 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz
бир мезонларга таянган ҳолда амалга ошириш лозим, бу эса ўзаро алоқада 
персонал меҳнат самарадорлигини ўлчаш имконини беради. Бунинг учун 
қуйидаги масалаларни ечиш зарур, деб ҳисоблаймиз: 

персонал меҳнатини баҳолаш; 

персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш учун асосий ҳисоблаш 
мезонларини категорияларга бўлган ҳолда ишлаб чиқиш; 

персонал мажбуриятини мансаб (лавозим) кесимига бўлиб тасниф 
қилиш. 
Персонал меҳнатини баҳолаш – аниқ мақсадга йўналтирилган 
(белгиланган) меҳнат фаолиятида (лавозим, иш жойи) талаб қилинган меҳнат 
сифатини аниқлаш жараёни. Персонал меҳнатини баҳолашнинг асосий мақсади 
кадрларни оқилона тақсимлаш ҳамда уларнинг меҳнатидан самарали 
фойдаланилаётганлигини аниқлашдан иборат[2]. Персонал меҳнатини 
баҳолашнинг асосий мақсадига эришишда меҳнат сифатини баҳолаш тизими 
муҳим аҳамиятга эга. 
Илк бор, меҳнат сифатини баҳолаш АҚШ корхоналарида вужудга келган 
ҳамда “ишга қараб баҳо бериш” деб аталган. Кейинчалик эса бу усулдан 
фойдаланиш бошқа мамлакатларда ҳам урфга кирди. Собиқ маъмурий 
буйруқбозлик тизимида ҳам бу самарали усулдан фойдаланишда ўзига хос 
тажриба мавжуд бўлган, дастлаб саноат соҳасида (60-йилларда) кейинчалик эса 
ишлаб чиқаришдан йироқ бўлган соҳаларда, масалан савдо-сотиқ соҳасида ҳам 
қўлланила бошланган. Шундай қилиб меҳнат сифатини баҳолашни турли 
номлар билан атай бошлашди: “камчиликсиз иш суръати тизими”, “меҳнат 
сифатини бошқариш тизими”, уни ўлчаш мақсадида эса меҳнат фаолияти 
коэффициенти қабул қилинди ва ҳозирги кунда меҳнат самарадорлиги 
коэффициенти дея аталмоқда[3]. Ҳар бир корхона ва унинг бўлимлари ўзига 
хос иш фаолиятига асосланган меҳнат сифати кўрсаткичларини ишлаб чиқади 
ва уларнинг ҳар бири ўзига хос маълум баҳолаш тизимига эга бўлади, улар 
баллар ёки коэффициентлар орқали ифодаланиши мумкин. 
Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат сифатини баҳолаш тизими 
қуйидаги сабабларга кўра қўлланилади: 

ишчининг шахсий имкониятларини ўрганиш; 

малака ошириш ва бунга тайёрлаш орқали ишчиларни қўллаб-
қувватлаш йўли билан уларнинг касбий маҳоратларини ошириш; 

касб поғоналаридан кўтарилиш ҳамда иш жойини ўзгартириш; 

қўшимча ҳақ ва мукофот пулларини ташкил қилиш; 

корхона мақсадларига жавоб бера олмайдиган персонал аъзоларини 
аниқлаш. 
Қоидага биноан, меҳнат сифатини баҳолаш тизимида бир қатор кўрсаткич 
(талаб)лардан фойдаланилади. Кўп миқдордаги кўрсаткичлардан фойдаланиш 
иш ҳисобини ҳамда уни амалда қўллашни қийинлаштиради. Бу кўрсаткичлар 
ишчилар томонидан қабул қилиш учун осон ва иложи борича барча иш 
фаолиятидаги ишчиларни ҳисобга олган ҳолда универсал бўлиши мақсадга 
мувофиқ. Лекин шу билан бирга улар айнан маълум фаолият тури учун 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz
ихтисослашганлигини ҳам ҳисобга олиш зарур. Таъкидлаш керакки, баъзи 
доимий талаблар кўпгина корхоналар томонидан қабул қилинган: бу, маҳорат 
ҳамда ташаббускорлик, иш фаолиятидаги доимийлик (иш фаолиятидаги 
узлуксизлик), иш жараёнидаги қатъий фидоийлик, бир нечта касб 
кўникмаларига эга бўлиш, рационализаторлик, кашфиётчилик қобилиятларига 
эга бўлиш ва ҳ.к. Шу билан бирга, “ходимларни бошқариш, ходимларни излаш, 
танлаб олиш, ёллаш, мослаштириш, ривожлантиришни, уларни касб жиҳатидан 
ўқитиб ўргатиш ва қайта тайёрлашни, иш соҳасида кўтарилишларини 
режалаштириш”[4] каби талаблар ҳам муҳим ҳисобланади. Корхона ишлаб 
чиқариш жараёнида бундай кўрсаткич ва талабларни ўрнатиш ишчиларнинг 
психологик ҳамда физиологик имкониятлари, математик-статистика ва яна бир 
қатор омилларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 
Персонал меҳнатини баҳолаш натижалари объектив ва аниқ (ишончли) 
бўлишлиги учун баҳоланиш мезонларини тўғри танлаш ва қўллаш лозим[5]. 
Мезон асосида белгиланган мансаб меҳнатдан қандай фойдаланилаётгани ёки 
фойдаланиши лозимлиги тўғрисида меҳнат тақсимоти норма бўйича тадқиқ 
қиламиз. Мезонлар корхонада меҳнат фаолиятини олиб бораётган персонал 
раҳбар-ходимларнинг ҳар бир мансаби бўйича ишлаб чиқилади. 
Мансаб бўйича меҳнат тақсимоти ўз ичига асосий меҳнат вазифа ва 
мақсадларни умумлаштиради, бу вазифа ва мақсадлар аниқ меҳнат 
жараёнларида қўлланилиши лозим, бунда баҳолаш мезони ҳар бир вазифа ва 
мақсаднинг корхона талаблари доирасида ижро этилишини аниқлайди[6]. 
Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш маълумотларни туплаш 
(йиғиш) ва таҳлил этишдан иборат бўлган бир-бирига боғлиқ бўлган 
фаолиятларнинг умумий натижаси. Корхона фаолиятининг ўз олдига қўйган 
мақсад ва вазифаларини бажаришда персонал меҳнатининг уч муҳим 
асослардан келиб чиққан ҳолда қанчалик таъсир кўрсатишини аниқлашга кўмак 
бериши ҳамда ишчилар фаолиятини баҳолаб бориш ва сўнгги қарорга келиш 
учун зарур бўлган маълумотларни йиғиб бориш учун фойдалидир. 
Персонал меҳнат самарадорлигининг уч асосий шартлари: 
1) персонал бошқаруви билан шуғулланувчиларнинг меҳнат фаолияти 
жорий этилган талаблар ҳамда аввалдан белгилаб қўйилган мақсад ва 
вазифаларга мос келиши; 
2) ишни оқилона самарали йўллардан фойдаланган ҳолда сифатли 
бажариш; 
3) имкониятлардан (қобилият, билим ва малакадан) янада тўлиқроқ 
фойдаланиш асосида бошқарилаётган ишчиларнинг меҳнат жараёнида инсон 
организми учун қулай ва фойдали таъсир кўрсатилиши таъминланганлиги. 
Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш таърифига кўра, биринчидан, 
инсонлар қандай ишлаётганлиги, иккинчидан, қандай ушбу ҳолатда 
натижаларга эришганлиги ва учинчидан, бунинг барчаси корхона фаолиятига 
қандай ифодаланиши (намоён бўлиши, таъсир кўрсатиши) билан аниқланади. 
Бундан келиб чиққан ҳолда меҳнат самарадорлигини баҳолашнинг 
умумий шаклини 1-расмда ифода этамиз. 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил 

Download 379,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish