“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил
9
www.iqtisodiyot.uz
Меҳнат функциясини бажаришга масъул бўлган ходим, ўз лавозимидаги
меҳнат функциясини бажариши лозим. Бундай ҳолат, ходимларнинг лавозим
бўйича меҳнат функцияларига кирмайдиган ишларни қилмаслик ва унга жавоб
бермасликни юзага келтиради ҳамда пировардида лавозим меҳнат
функцияларидаги мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаб беради.
Тадқиқотларимиз натижасида таснифланган мажбурият таснифи
корхонадаги лавозим меҳнат мажбуриятини ифода этади. Шундай қилиб,
ходимлар меҳнат фаолиятидаги лавозим талабларига жавоб бериши,
шунингдек, мавжуд лавозим ҳам персоналга мос келмоғи керак. Бу албатта
корхонага ходимларни лавозимга тайинлаш ва сифатли меҳнат функцияларини
бажариш учун ходимни қўшимча ўқитиш, семинар-тренинг ёки малакасини
оширишга сарфланадиган вақт ҳамда молиявий харажатларни тежаш имконини
беради.
Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш натижаларидан корхона
раҳбарияти нафақат персонал меҳнат сифатини балки мазкур лавозимга
ходимнинг мос келишини ҳам аниқлаш мумкин. Ходим ўз мажбурият
даражасида юқори меҳнат натижаларини кўрсатса, демак меҳнат лавозимига
муносиб ҳисобланади.
Юқорида келтирилган коэффициентлардан фойдаланиб мезонлар
ҳисоблаб топилади ва уларни лавозим бўйича мажбурият даражаларини
қиёслаш асосида персонал меҳнат самарадорлигини аниқлаш мумкин. Агар
меҳнат натижаси лавозим бўйича персонал мажбурият даражасига мувофиқ
келса, ходимлар самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётганлигини англатади.
Меҳнат натижаси мажбурият даражасига мос келмаса, унда раҳбарият
томонидан бажарадиган функцияни қайта кўриб чиқиши, меҳнат функцияси
миқдорини ошириши ёки қисқартириши эвазига меҳнат самарадорлигини
ошириши мумкин.
Хулоса қилиб қайд этиш мумкинки, мезонли кўрсаткичлар асосида
меҳнат самарадорлигини баҳолаш:
биринчидан,
ходимларнинг лавозимга
мувофиқлик даражасини ифода этади;
иккинчидан,
белгиланган меҳнат
функциясини
бажаришда
ходимнинг
меҳнат
самарадорлиги,
унинг
профессионал касб ва мажбурият даражаларига эга эканлигини аниқлаш
имконини беради.
Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолашда мезонли кўрсаткичлар
асосида аниқлаш самарали ҳисобланади, агар фойдаланилаётган мезонлар
объектив, коэффициентда ифода этилган ва асосланган бўлса. Баҳолашда
мезонли кўрсаткич услубидан фойдаланиб аниқлаш амалий аҳамиятга эга
ҳисобланади, чунки кўрсаткичлар ҳар бир ходим бўйича меҳнат стандартини
аниқламасдан, балки унинг меҳнат темпини намоён этади. Бу ҳар қандай ҳолат
(вақт)да ҳам баҳолаш ходимнинг меҳнатини ёки бажарадиган меҳнат
функциясини коррекция қилиш мумкинлигини англатади ва бу корхонада
персонал меҳнат самарадорлиги янада ошириш имкониятини кенгайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: