515
Биринчидан, мавжуд вазиятни, яқин истиқболимизнинг ривожланиш
тамойилларини, керак бўлса, ундаги салбий ҳолатларнинг ижтимоий
сабабларини ҳолис ўрганадиган нодавлат-нотижорат
ташкилотлар
фаолиятини
такомиллаштириш,
уларнинг
имкониятларидан тўла
фойдаланиш зарур. Бу борадаги камчиликларни Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида атрофлича
таъкидлаб ўтди.
Иккинчидан, шиддатли суръатларда ўзгараётган, тўхтовсиз
янгиланаётган замон, ҳаётимизда муттасил равишда рўй бериб турган воқеа,
ҳодиса ва жараёнлар, Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ижтимоий-
иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий-маънавий заминларини бундан-да
мустаҳкамлаш ва барқарорлаштиришга бўлган талаб ва эҳтиёжлар маънавий,
маърифий-мафкуравий
ишларни янада жадаллаштириш, умумий мақсад
йўлида сафарбар этиш.
Учинчидан, миллий ғоянинг кучи бир томондан маънавий тарғибот
ишлари, унинг самарадорлигига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан ёшларнинг
кундалик ҳаётда дуч келаётган муаммоларнинг тушунишлари, уларнинг
муносабатларига фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя билан жавоб бера
олишлари, уни қандай ҳал этаётганликларига бевосита боғлиқдир.
Мустақиллик моҳияти ва аҳамиятини сарҳисоб қиладиган бўлсак, бу
ижтимоий ўзгаришда ёшларнинг ўрни муҳим. Мустақиллик туфайли
ёшларнинг дунёқараши ўзгарди. Уларнинг ғурур, орият,
шаън ва номус
туйғулари кучаймоқда. Ҳаётга ва меҳнатга муносабати, Ватанга, она заминга
меҳри, эгалик ва масъулият ҳисси кучайди. Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган,
юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз
тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш қелмайдиган инсонлар бўлиб камол
топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва
имкониятларини сафарбар этамиз”
18
, - деган сўзлари ёшлар учун қанот
бўлмоғи лозим. Бир сўз билан айтганда ёшлар ўзлигини англай бошлади.
Қандай заминда яшаётганимизни ҳис қилиш, умуминсоний қадр иятларга
интилиш барчанинг дилидан ўрин ола бошлади. Миллий анъаналаримиз ва
удумларимизни тиклаш ва ривожлантириш тамойили кучайди.
Ислом
динимизни қадрлаш маънавиятимизни янги маънолар билан тўлдиришга
олиб келди.
Мустақилликнинг дастлабки давридаги энг катта ютуғимиз
ўзлигимизни англаб етиш бўлди. Ўзлигини англаб етган тафаккурнинг
биринчи белгиси миллий ғоя, миллий мафкурадан баҳраманд бўлишдир.
18
Мирзиёев.Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз, 14 -бет.
Тошкент – 2017 йил.
516
Ёшлар онги ва тафаккурида ўзгариш кучайган экан, улар ўз ҳаёти ва
истиқболини миллат ҳамда мамлакат истиқболи билан боғлиқ эканлигини
чуқур ҳис қила бошлаганини англатади. Ҳар бир соҳада ўзгаришлар, ютуқ ва
муваффақиятлар кун сайин кўпайиб, кенгайиб бораётган экан, мафкура
соҳасида энди иш қолмайди, ҳамма нарса ўйлаганимиздай
давом этиб
бораверади, дейиш нотўғри бўлади. Негаки, дунёда муаллақ бир ҳудудда
яшамаётганимиз, атрофимизда турли тизим ва тузумдаги халқлар ва
мамлакатлар мавжудлиги, мафкурадек нозик маънавий жараённинг узлуксиз
ўсиш ва ўзгаришда бўлишини тақозо этади. “Дунёда ёшлар онги ва қалбини
эгаллашга” урунишлар сақланиб қолмоқда. Айниқса, ёшларимиз тафаккури,
дунёқарашини шакллантириш масалаларига бефарқ бўлмаслик кер аклигини
назарда тутмай илож йўқ.
Миллий ғоя, миллий тафаккур ва миллий мафкура йўлида ёшлар
қанчалик бирлашса, жипслашса жаҳон халқлари кўз ўнгида кучимиз,
мавқеимиз ва ўрнимиз шунчалик баланд кўтарилади. Биз бошқа давлатларга
суяниб, бошқа давлатларни паноҳ тутиб, уларнинг этагидан ушлаб юрадиган
давлат, халқ эмасмиз. Мустақил сиёсат, мустақил тафаккур ва мустақил
ҳаракатларгина доимо бошқаларда ҳурмат ва эътибор уйғотган. Мутеълик,
тобеълик меваси ҳар қандай шароитда миллатнинг ривожланишига йўл
бермайди. Ўзимизнинг кучимиз, қудратимиз, ўзимизнинг маслагимиз ва
ўзимизнинг онгимиз туфайли биз буюк давлатга эришамиз. Ҳозирги
шароитда кимда ким ўз мустақил Ватани, ўз мустақил фикри, мустаҳкам
эътиқоди бўлсагина тенглар ичида тенг бўлади.
XXI асрда яшаётган бугунги ёшларимизнинг маънавияти кенг ва чуқур,
соф ва беғубор бўлмоғи даркор. Тўғри, маънавиятдек,
инсон ва жамият
ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олувчи тушунчанинг аниқ ва мутлақ
фалсафий мезонини белгилаш қийин. Лекин, бу деган сўз маънавиятнинг
шаклланиш ва юксалиш меъёрларини кўриб бўлмайди, деган гап эмас. Бутун
жамият миқёсида олиб борилаётган, инсон руҳиятини поклантириш била н
боғлиқ барча ишлар унинг қанчалик катта натижалар бераётганидан далолат
беради. Мустақилликкача бўлган тушунча, тасаввур ва дунёқарашимиздан
бугунги кундаги руҳиятимиз, маънавиятимиз нақадар катта фарқ қилиши
ҳаммага аён. Буни ҳар ким ўзига ўзи берадиган “Кеча ким эдигу бугун ким
бўлдик?” деган жавобдан англаб олса бўлади.
Ёшлар маънавиятини ошириш масалаларининг бирламчи ёки
иккиламчи вазифалари йўқ. Уларнинг барчаси бир йўла ҳамда доимий
диққат-эътибор ва ҳушёрлик марказида турмоғи керак. Шунинг учун таълим-
тарбия, билим ва дунёқарашга катта аҳамият берилмоқда. Бола тарбияси
бешикдан бошлаганидек, маънавий баркамоллик ибтидосини ҳам оила,
боғча, мактаб, олий ўқув юртларидан бошланади. У кечиктирилса, эгри
кўчатни синдирмасдан тўғрилаш қанчалик қийин бўлса,
маънавий
камолалтга эришиш ҳам шунчалик кечикади, ё оғир кечади.
Миллат тараққиёти, маънавияти ва маълумоти юксак билимли ёшларга
боғлиқ. Акс ҳолда ёшларнинг манқуртлик ва фақат пулга сажда қилувчи
517
арзон ишчи кучига айланиб қолиш хавфи туғилади. Миллатнинг истиқболи
арзон-гаровга ўз кучини сотадиганлар эвазига эмас, аксинча, моддий ва
маънавий меҳнати, салоҳияти юксак қадрланадиган кишилар, ўз ҳаётини
ижодий ва жамият тараққиётида ижобий роль ўйнайдиган меҳнат асосида
қурган ёшларга боғлиқ.
Шуни таъкидлаш жоизки, давлатимиз томонидан олиб борилаётган
ёшлар сиёсати юртимиз ёшларининг эртанги осойишта ва фаровон турмуши,
уларнинг барча соҳалардаги ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати бўлиб
хизмат қилади. Ишонамизки, бу борада, авваламбор, ёшларимизнинг ўзлари
ташаббускор бўлишади.
Do'stlaringiz bilan baham: