Изланувчилар online илмий-амалий


ФОРОБИЙНИНГ МАЪНАВИЙ МЕРОСИ ВА ШАХС КАМОЛОТИ



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

ФОРОБИЙНИНГ МАЪНАВИЙ МЕРОСИ ВА ШАХС КАМОЛОТИ
А.Ҳакимов 
“Ижтимоий фанлар”кафедраси ўқитувчиси 
Марказий Осиёда яшаган, ижод қилган ва авлодларга ўзларининг нодир 
маънавий меросларини қолдирган алломалар қайси йўналишда фаолият 
кўрсатмасинлар, улардан қолган маънавий меросда энг аввало жамият, оила, 
оила тарбияси ва шахсни соғлом муносабатлар муҳитида тарбиялашнинг 
аҳамиятига бағишланган қарашлар ўз ифодасини топгандир. 


503 
Улуғ донишманд ва мутафаккир бўлган Абу Наср Форобий асарларида 
шахс камолоти, жамият ва шахс масалалари алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг 
асарлари тасниф этилганда, сиёсат илми, яъни “Илми ал-маданий”-“Шахар 
ҳақидаги илм, шарқни бошқариш илми”, юриспруденция (фиқҳ) ва мусулмон 
теологияси (илмий калом) ҳусусида билдирган фикрлари ҳам ўз даврига 
нисбатан илғор қарашлардан иборат эди. Бинобарин, унинг ижтимоий-сиёсий 
таълимоти ижтимоий-ахлоқий масалаларини рационалистик позициядан 
туриб тушунтириши, мантиқий далиллаши, изчиллиги билан ажралиб 
туради. 
У ўз давридаги инсон жамоалари ва жамиятнинг пайдо бўлиши ҳамда 
ривожланиши ҳақида қотиб қолган, бир ёқлама қарашларни рад этиб, жамият 
бўлишининг табиий-ижтимоий сабабларини очиб берди. “Ҳар бир инсон ўз 
табиат билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка 
эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай нар саларни 
қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж 
туғилади”, деб ёзади у “Фозил шахар аҳлларининг фикрлари” рисоласида. 
Олим бахт-саодатга эришув шахс камолотининг пировард мақсади 
эканини таъкидлар экан, бунинг учун мантиқий-қиёсий таҳлилларга тез-тез 
мурожаат қилади. Жумладан, мавқе ва манфаат учун кураш табиатда, ёввойи 
ҳайвонлар орасида ҳам мавжуд. Табиатдаги ана шу куч жиҳатдан устун 
турларнинг кучсизлари устидан шафқатсизларча ҳукмронлик қилиши, олим 
фикрича, маърифати паст шахар ҳаётини эслатади. Бундан кўринадики, 
маърифати ривож топмаган мазкур шахар жамоаси чинакам инсонлик 
даражасига кўтарила олмаган ҳамда маърифатсиз шахар ахолиси орасида 
мавжуд бўлган яшаш учун уришиб, ҳужум қилиб туриш керак, деган ёвуз 
фикр ҳайвоний фикрдан ўзга нарса эмас.
Файласуф тасаввур этган фозил шаҳарда эса низо-жанжал, адоват, 
ҳусумат, ихтилоф, келишмовчиликлар содир бўлмайди, содир бўлган чоғда 
ҳам ақл-идрокка суянган фозил одамлар уни бартараф этиш чора-
тадбирларини қўллай биладилар. Инсоний фазилатларга эга бўлган шаҳар 
аҳолиси фазилатсиз шаҳар иллатларидан тамомила ҳоли, у тўлиғича ижобий 
ҳислатларга эга, инсонлар интилган барча сифатлар фозил шаҳарда юзага 
чиқарилган бўлади. Бу шаҳар фазилатларининг юксаклиги, беқиёслиги, қусур 
ва хатолардан холилигининг сабаби шундаки, унда энг асосий нарса – 
аҳлоқий етукликка, инсоний фазилатларга интилиш бош мақсад қилиб 
олинганлиги учун, бу шаҳарда инсон ўзининг табиий истакларига етишган 
бўлади. 
Олим жамиятда келиб чиқиши мумкин бўлган ихтилофлар, уларнинг 
сабаблари ва бартараф этиш йўл-йўриқлари ҳақида ҳам ўз қарашларини баён 


504 
этади. Унинг фикрича, етуклик ва мукаммалликка эришиш жамиятдаги 
мавжуд диний таълимотларнинг турига ёки қайси диннинг кўпроқ тарғиб 
этилишига боғлиқ эмас. Фазилатли ва етук шаҳарлар бир хил бахт ва бир хил 
мақсад сари интилсалар ҳам, турли диний эътиқодга эга бўлишлари мумкин. 
Кўриниб турибдики, файласуф олимнинг бу мулоҳазаларида диний 
эътиқод эркинлиги масаласига бағрикенглик билан ёндашилаётир. Ўша 
замонда ҳам, ундан олдинги замонларда ҳам жамиятнинг тинч, осойишта 
ҳаётини ичдан емирувчи куч диний таълимотлараро ихтилофлар эканини 
файласуф теран англаб етди ва ўз асарларида диний чегараланиш ва 
маҳдудлик, диний биқиқликни инкор этди, жамиятнинг ва инсонларнинг 
маънавий жиҳатдан камолотга етишувида, аҳлоқий етукликнинг юзага 
келишида диний урф-одатлар ҳал қилувчи омил бўла олмаслигини 
таъкидлади. 
Форобий таълимотида шаҳар (яъни давлат)ни бошқариш билан аҳолини 
бошқариш масаласига ҳам алоҳида-алоҳида ёндашилиб, улар орасидаги 
тафовутлар кўрсатиб ўтилади. Унинг фикрича, аҳолини бошқариш икки ҳил 
бўлади: 
Бири - шундай хулқ одоб, турмуш усуллари, аҳлоқ қоидаларини 
мустахкамлашга қаратилганки, улар хақиқий бахт-саодатга олиб боради. 
Шундай бошқаришга асосланган шахар яхши, фозил шахардир, унга 
асосланиб иш олиб борувчи халқ эса - яхши, фозил халқдир. 
Иккинчиси - шундай хулқ-одоб, ахлоқ қоидаларини жорий этишга 
қаратилганки, гарчи бахт-саодатга олиб борадиган бўлиб кўринсада, аслида 
кишиларни адаштиради, нотўғри йўлга бошлайди. Бунга асосланган 
шахарлар жохил , оми шахарлардир, унга амал қилган халқлар эса оми,
жохил халқлардир. Шуниси диққатга сазоворки, Фаробий ҳар қандай 
оқилона бошқариш замирида гўзал хулқ-одоб , ахлоқ қоидалари ва уни 
мустахкамлашга қаратилган фаолиятни кўради. Бундай фаолиятнинг 
бирламчи талаби шуки, тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлмоғи керак. 
Бошқарувда иштирок этаётган лавозим эгаси ҳам ёши, жинси, қайси табақа 
вакили эканлиги эмас, аввало хулқ-атвори бенуқсон, тарбия кўрган, 
билимли, маданиятли, бир сўз билан айтганда, фозил инсон бўлиши талаб 
этилади. Бошқача айтганда, ахолини бошқаришда иштирок этувчи шахс 
ахлоқий меъёрларни назар-писанд этмайдиган, уларни менсимайдиган инсон 
бўлса, бу унинг тарбия кўрмаганлигидан далолат бўлиб, ахолини ҳақиқий 
бахт-саодатга олиб бора олмайди. Негаки, уларнинг ҳақиқий қиёфаси 
барибир бир кун халқ олдида намоён бўлиб, ниқоб остидаги асл юзи фош 
бўлади, қалбаки ишлари ошкор бўлади. 


505 
Жамият нима, инсон қндай мавжудот, жамиятдаги инсон қандай 
мавқега эга бўлмоғи лозим, деган саволларга мантиқий жавоб излаган олим 
ижтимоий-сиёсий илм масаласига алохида тўхталади. Жумладан, “Бахт-
саодатга эришув ҳақида” асарида бу хусусда алохида мулохаза юритиб
осмон, табий ҳосисалар, ўсимлик ва ҳайвонот олами ҳақидаги илмлардан 
сўнг инсонни, унинг моҳияти ва ҳусусиятларини ўрганувчи илм келади, деб 
таъкидлайди. Инсон ва унинг моҳиятини ўрганувчи мазкур илм ижтимоий 
илм деб аталиб, унинг таркибида бахт-саодат нима, унинг сохта ва ҳақиқий 
кўринишлари ҳақида, бахтли шахар ва халқларнинг бахтсиз шахар ва 
халқлардан ўзаро фарқлари, афзалликлари ҳақидаги саволларга жавоб 
берилади. “Шахар, аниқроғи жамоа ҳақидаги билим, - деб ёзади у “Шахар 
илми ” рисоласида, онгли иш- ҳаракатлар, турмуш йўл-йўриқлари ҳамда 
одат-малакалари, ахлоқ, характер ва мойиллик ҳислатларини ўрганади. 
Чунки онгли иш-ҳаракат ва турмуш йўл-йўриқлари ана шулардан ташкил 
топади”. 
Олим ушбу асарида яхши тарбия кўрмаган ва турмушда тажриба 
орттирмаган одамда учраб турадиган танқидга сазовор айрим ҳусусиятларга 
изох беради. Жумладан, инсон яхши тарбия олмаган ва хеч қандай ҳаётий 
тажрибага эга бўлмаса у илм-фан сохасига оид мавжуд билимларни назарига 
илмайди ва ҳатто улардан жирканади. Чунки, бохабар бўлмаган нарсалари 
унга ноўрин шубхали кўринади. Билим ва тажрибага эга бўлгандан сўнг 
фикри ўзгаради, ноўрин бўлиб кўринган нарсалари зарурий бўлиб чиққанига 
ишонч хосил қилади.
Юқоридаги мушохадаларнинг мантиқий давоми бўлган “Ақл 
тўғрисида”ги рисоласида ёзади: “Ақлли деб шундай кишига айтамизки, унда 
ўткир зехн-идрок бўлиши билан бирга, фазилатли ҳам бўлсин. Бундай киши 
ўзининг бутун қобилияти ва идрокини яхши ишларни амалга оширишга, 
ёмон ишлардан ўзини сақлашга ва тортишга қаратилган бўлмоғи лозим 
шундай одамнигина ақлли ва тўғри фикр юритувчи деб аташ мумкин”. 
Булардан маълум бўладики, Форобий ижтимоий-сиёсий илмларнинг 
предмети ва вазифаларини ниҳоятда кенг талқин этади. Олим фикр -
мулохазаларига кўра ижтимоий-сиёсий илм шундай илмки, у давлатчилик, 
ҳуқуқшунослик, этика, педагогика, сиёсатшунослик каби сохаларни ўз ичига 
қамраб олади. Бу фанлар мантиқан ўзаро бирикиб, бир бутунликни ташкил 
этади ва уларни пировард мақсади - инсонга бахт-саодатга эришувидан 
иборат камолот йўлини кўрсатади. 


506 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish