биринчиси энг қадимий даврлардан ўтроқ ҳолатда шаҳар ва қишлоқларда
яшаб, Ўрта Осиёга эрамизнинг И минг йиллигидан бошлаб узоқ тарихий давр
давомида кўчиб келиб ўтроқлашган, туркий элатлар билан аралашиб кетган
аҳолидир. Уларга ўша даврда “сартлар” деб ном берилган. Сартлар асосан
Фарғона, Тошкент, Хоразм, қисман Зарашон воҳаларида, умуман озми-кўпми
ҳозирги Ўзбекистоннинг ҳамма ерида жойлашган.
Иккинчи субэтнос шайбонийлар келишидан олдин қадимий туркий
элатлар билан турк-мўғул қабилаларининг аралашмасидан келиб чиққан.
Улар ХХ аср бошларигача уруғ-қабилавий анъаналарини сақлаб, сартларга
қўшилмай ярим ўтроқ ҳолда яшаб келганлар ва этногр афия адабиётларида
“турклар” деб номланади. Туб аҳоли ҳисобланган бу турклар асосан
Фарғона водийсида, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида, кўпроқ
Ўзбекистоннинг шарқий қисмида жойлашганлар.
Ўзбекларнинг учинчи йирик этник гуруҳи ХV-ХVI асрларда
Мовароуннаҳрга кўчиб келган Дашти Қипчоқ ўзбекларининг авлодларидир.
Улар ярим кўчманчилик турмуш анъаналарини сақлаб, чорвачилик ҳамда
деҳқончилик хўжалигини бирга олиб борган субэтносдан иборат. Мазкур
субэтноснинг ўзига хослиги ирқий тузилишида монголоид белгиларининг
анча сезиларли эканлиги, тилида “жўқчилар” шеваси кучли ва ўз номини
“ўзбек” деб номлашидир.
Инсониятнинг кичик бирликлари бўлган этнослар ҳам ўз тарқалган
жойлари “макони” га эгадир. Бу шу этносларни яхлит тизим ҳолатига
келтирган она Ватандир. Этноснинг деярли барча вакиллари ўз она ватанлари
номини ёдда сақлайдилар.
ТИЛ-МИЛЛАТ РУҲИНИНГ ҚАНОТИ
1
Равшанжон Мадумаров,
2
Муҳайё Мадумарова
1
ФарПИ кимё технология факультети декан ўринбосари,
2
ФарПИ ўзбек
тили кафедраси ўқитувчиси.
Одам Атонинг насли ер юзига тарқалиб кетгандан кейин,уларнинг тили,
турмуш тарзи,урф одатлари хам ўзгариб бораверди. Ер юзида олти мингдан
ортиқ миллат ва элатлар яшар экан,уларнинг ҳар бирини географик
жойлашуви,урф-одатлари,турмуш тарзига қараб ўзига хос маданияти,
санъати ва ўша миллатни-миллат қилган асоси яни она тили асрлар оша
512
шаклланиб келмоқда. Туркий тилларнинг асоси бўлган бизнинг она
тилимиз,ўзбек тили шулар жумласидандир.
Ўзбек тили XI асрдан бошлаб мустақил тил сифатида шакллана бошлади
ва XIV асрга келиб мустақил ўзбек адабий тили даражасига кўтарилди. Фақат
ушбу даврда туркий тил ёки турк тили каби номлар билан аталиб келган.
Фарғона водийсининг турли ҳудудларидан топилган туркий-рун ёзуви
ёдгорликлари, Тошкент вилояти, Бухоронинг Қизилқум чўлидан топилган
ёзув ёдгорлиги сингари бир қатор туркий ёзув ёдгорликлари милодий VI-VII
асрга мансуб бўлиб, Жанубий Сибирь, Талас водийсидан топилган туркий
ёзувлар билан замондош, ҳатто бир оз олдинроқ деб ҳам айтиш мумкин. Шу
боис Ўзбекистон ҳудудидан топилган тур кий-рун ёзуви ёдгорликлари
ўзбек тилининг тарихий илдизларини далиллашда асосий восита бўлмоғи
керак.
Иккинчи далил – бошқа халқларнинг тарихий манбаларида
қадимги туркий тил ҳақида сақланган маълумотлар, қадимги туркий
тилга оид матн парчалари ҳам ўзбек тилининг тарихий илдизи ҳақида
асосли сўз юритиш учун хизмат қилади. Бу гуруҳга қадимги Хитой
йилномаларида сақланиб қолган қадимги туркийлар аждоди хунларнинг
тилига оид маълумотлар бор.Ушбу манбаларга таянган холда, туркий тил
дунёдаги энг қадимий тиллардан бири эканлигини баралла айта олмиз.
Миллат тарихининг муайян бир босқичида ўзбек тили ва унинг
ривожига баракали ҳисса қўшган сиймолар бўлган. ХI асрнинг буюк
донишманди Юсуф Хос Ҳожиб туркий тилни форс-тожик тили билан пойга
ўйнаётган чопқир улоқчи отга қиёс қилган бўлса, Аҳмад Яссавий бир
ҳикматида оят, ҳадис маънолари туркий бўлиши мақсадга мувофиқ эканини
таъкидлаган. XIV асрга келиб, Ҳайдар Хоразмий “Турк зуҳуридир очунда бу
кун, бошла улуғ йир била туркона ун!” дея фахрланган эди.
Ўзбек тилининг гуллаб яшнашини,ғазал мулкининг султони ҳазрат
Алишер Навоийсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Алишер Навоий қўлга киритган ижодий ютуқларнинг бош сабаби
унинг тил санъаткори сифатида ўзбек тилининг гўзаллиги ва ифода
имкониятларини очишда беҳад илгарилаб кетганлигидир.
Ўзбек тили ривожида дилбар шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг
ҳам алоҳида хизматлари бор. У ўз шеъриятини халқ жонли тилига янада
яқинлаштирди.
XVII-XIX асрда яшаб ижод этган Машраб, Ҳувайдо, Амирий, Нодира,
Увайсий, Гулҳаний, Махмур, Мунис, Огаҳий, Аваз, Муқимий, Завқий,
Фурқат каби шоирлар ўзбек тилининг бой имкониятларини ўз асарларида
тўла намоён эта билган эдилар.
513
XX аср бошларида Абдурауф Фитрат афсус билан: “Бугунги кунда
дунёнинг энг бой ва бахт-сиз тили туркий тилидир”, деб ёзган эди “Тилимиз”
мақоласида. Ўша кезлари у “Чиғатой гурунги”ни ташкил этиб, ўзбек
тилининг софлиги учун курашган эди.
Чўлпон, Беҳбудий, Қодирий, Ҳамза, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом,
Саид Аҳмад, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов, Абдулла
Орипов, Эркин Воҳидов, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Ҳуршид Даврон,
Муҳаммад Юсуф каби ижодкорлар ҳам ўзбек тилининг софлигини сақлашда,
бор гўзаллигини танитишда самарали меҳнат қилдилар.
Миллатни миллат, давлатни давлат мақомига кўтарадиган асос ва
омиллар кўп, албатта. Тил, дин, илм-фан, маданият ва маънавият уларнинг
энг асосийларидан саналади. Демак, тилнинг софлиги миллатнинг
софлигидир.
Салкам 100 йиллик мустамлака сиёсати она тилимиз бўлган ўзбек
тилининг ҳам софлигига путур етказди. Ўзбек тилининг мавқеи тобора
пастлаб борди. Халқ ичида тил тарбияси ва таълими олиб борилмаганлиги
учун тилга фақат “муомала воситаси” деб қаралди ва унинг қандай бўлиши
эътибордан соқит қилинди
.
Собиқ шўролар тузуми хукмрон бўлиб турган 1989-йили Ўзбек
тилига давлат тили мақоми берилиши Истиқлолга эришиш йўлидаги энг
мухим қадам бўлганди. Ватанимиз мустақилликка эришгач она тилимиз
ўзининг хақиқий ўрни ва мавқеига эга бўлди,Ўзбекистон Республикаси
Конституциясида давлат тилининг мақоми хуқуқий жихатдан мустахкамлаб
қўйилди. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги
қонунининг қабул қилиниши она тилимизнинг тараққиёти, ривожланиши
ҳамда ўзига хос ва бой бисотини намойиш этишга кенг имконият яратди.Шу
тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадхияси,
Конституцияси қаторида турадиган,қонун йўли билан химоя қилинадиган
муқаддас тимсолларидан бирига айланди.
Мана, 28 йилдирки, Ўзбекистон халқи 21 октябрь санасини катта қувонч
билан кутади ва миллатнинг гўзал байрамларидан бири сифатида нишонлаб
келади.
Истиқлол шарофати билан тилимизга, унинг сайқал топишига
эътибор янада ортди. Тил - инсон қиёфаси ва ички гўзаллигини намоён
этадиган энг гўзал туйғудир. Ўз тилига меҳр -муҳуббатли инсон халқини,
Ватанини, миллий қадриятларини, маданий меросини ҳам эъзозлайди.
Бежизга бундан беш аср илгари Алишер Навоий бобомиз "Тилга эътиборсиз -
элга эътиборсиз" дея ёзмаган.
514
Ўз она тилимизга бўлган муҳаббатни халқимизнинг, одамларнинг
самимий суҳбатларида, юксак ахлоқий фазилатларида кўриб, беихтиёр
шундай эл фарзанди эканлигимиздан фахрланамиз.
Тил маданият кўзгуси ва руҳимизнинг қаноти. Биз она тилимиз
орқали халқлар, миллат ва элатлар орасида ҳамиша азиз-у мукаррам
эканлигимизни асло унутмаслигимиз керак. Ўзбекона лутф, муомала, миллий
қадриятлар, одоб-ахлоқ эса она тилимиз маданиятининг калитидир.
Донишманд ота-боболаримиз азалдан нутқ маданиятига катта
эътибор беришган. Улар қолдирган асарларни ўқир эканмиз, ҳар бир сўз ўз
ўрнида қўлланганига гувоҳ бўламиз. Сўз ҳиссини доимо билиб яшашимиз
керак. Шундай экан, она тилимизни асраб-авайлаш, уни эъзозлаш ҳар
биримизнинг зиммамизга катта масъулият юклайди
Do'stlaringiz bilan baham: |