Изланувчилар online илмий-амалий


МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИ



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИ
Дадақўзиев Музаффар Рахномоевич 
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси, ассистент 
 
Сўнгги 30-35 йил давомида Ўрта Осиёнинг трансчегаравий экологик 
муаммолари жуда ўткир тус олди ва у фақат глобал иқлим ўзгариши билан 
боғлиқ бўлиб қолмасдан, инсон фаолиятининг табиатга нисбатан салбий 
таъсири туфайли юзага келди. Ўрта Осиёнинг асосий сув оқимлари бўлмиш 
Амударё ва Сирдарёда йирик гидроиншоотлар қурилиши ҳамда сув 
ресурсларидан нооқилона фойдаланиш оқибатида табиий сув оқими 
режимининг бузилиши Орол денгизи ҳавзасида ўнглаб бўлмас даражадаги 
глобал экологик фожиага олиб келди. Собиқ иттифоқ даврида қурилган ва 
шу пайтга қадар модернизация қилинмаган ҳамда технологиянинг халқаро 
экологик талабларига жавоб бермайдиган, эскирган андозадаги саноат 
корхоналари минтақа атроф-муҳитига, аҳоли саломатлиги ва генофондига, 
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Орол фожиаси - инсоният тархидаги энг йирик экологик ва гуманитар 
фалокатлардан бири ҳисобланиб, Марказий Осиё мамлакатлари учун энг 
мураккаб, долзарб ва ечимини кутаётган муаммодир. 
Орол денгизи муаммосининг илдизи узоқ ўтмишга бориб тақалади. 
Аммо бу муаммонинг кўлами ХХ асрнинг 60-йилларида хавфли тус олди. 
Янги ерларни жадал ўзлаштириш, суғорма деҳқончиликни янада 
ривожлантириш, бунинг учун бутун Марказий Осиё ҳудуди бўйлаб 
ирригация тизимларини қуриш, сувдан маиший ва саноат кўламида 
фойдаланиш эҳтиёжининг давомий ўсиб бориши, шунингдек, сув тақчил 
бўлган йилларнинг мунтазам такрорланиб туриши энг янги тарихдаги глобал 
экологик ҳалокатлардан бири содир бўлишига - бир вақтлар сайёр амиздаги 
энг чиройли сув ҳавзаларидан бирининг қуриб боришига шароит яратди. 
Сўнгги қирқ йил ичида Орол денгизи акваторияси майдони 7 мартага, сув 
сатҳи 4 баравардан кўпроқ қисқарди, сув ҳажми 13 мартага камайди, худди 
шу миқдорда унинг минераллашуви ошиб, организмлар учун яшаш
муҳитини яроқсиз ҳолатга келтириб, флора ва фаунанинг бутунл ай йўқ 
бўлиши ва деградациясига олиб келди. 


313 
Оролнинг қуриб бориши давом этаётган ва гуманитар ҳалокат рўй 
бераётган ҳозирги даврдаги асосий вазифа – Оролбўйи табиий биологик 
фондини сақлаш, орол фалокатининг атроф-муҳитга бўлган ва энг муҳими 
шу ерда истиқомат қилаётган миллионлаб ва юз минглаб одамларнинг ҳаёт 
фаолиятига бўлган салбий таъсирини қисқартиришдан иборатдир. 
Бу ҳозирги кунда сув ресурсларидан, биринчи галда, тр ансчегаравий 
хусусиятга эга дарё оқимларидан мазкур минтақадаги барча мамлакат ва 
халқлар манфаатлари йўлида фойдаланишда ҳар томонлама пухта ўйланган 
ёндашув ва қарорларни амалга оширишни тақозо этувчи минтақанинг 6 
давлатида яшаётган 50 миллиондан ортиқ кишининг ҳаётий муҳим 
манфаатлари ҳисобланади. Акс ҳолда бу Амударё ва Сирдарёнинг қу йи 
қисмларида сув таъминотини янада қийинлаштириши, қуриб бораётган 
Оролнинг экологик ҳалокатини жадаллаштириб юбориши ҳамда Қозоғистон, 
Туркманистон ва Ўзбекистоннинг ўн миллионлаб аҳолисининг барқарор 
ривожланиши ва амалда умуман бу ерда яшаши истиқболларини шубҳа 
остида қолдириши мумкин.
Айни пайтда, Орол инқирози оқибатлари билан боғлиқ масалаларни 
ҳар томонлама муҳокама қилиш ва Марказий Осиё давлатларига, бир инчи 
навбатда бевосита инқироз ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолига яшаш 
шароитлари ёмонлашувининг олдини олиш, мазкур минтақанинг бетакр ор 
флораси ва фаунаси нозик экологик мутаносиблигини сақлашда халқаро 
ҳамжамият томонидан кўмак берилиши лозим. Халқаро тузилмаларнинг 
ресурс, имконият ва инвестицияларини жалб этиш-энг муҳим масаладир. Бу 
эса Орол муаммосига халқаро ҳамжамиятнинг янгича назар билан қараши ва 
англаб етишини шакллантиришга ёрдам бериши ҳамда Марказий Осиё 
минтақасининг аҳоли генофонди, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя 
қилиш мақсадида янада самарали ҳамкорлик учун асос бўладиган ваз иятни 
яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини беради. 
Ўрта Осиёнинг трансчегаравий экологик муаммоларни ҳал этишда 
ҳалқаро ҳуқуқ механизмларини қўллаш ҳамда экологик хавфсизликка бир
давлат миқёсида эришиб бўлмаслигини, экологик хавфсизлик сайёрамизнинг 
барча минтақаларида барқарорлик, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг 
асосий омили бўлиб, атроф-муҳитга транчегаравий таҳдидларни 
боболаримиз айтганларидек етти ўлчаб бир кесган ҳолда, оқиллик ва донолик 
билан ҳал этиш лозимдир. 


314 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish