Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

кўнгил кўзи
тарбиялангандир. Комил инсоннинг моҳияти, аввало, жамият-
ни баркамол қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларда намоён бўла-
ди. Шоир: “Камолотга эришган ақилли инсон ошкор ёки гизли 
равишда жафоларга шукур қилган зотдир”, – дейди. Комил ин-
сон ва жамият муносабатларида ўзаро боғлиқ бўлган икки жа-
раённи кўриш мумкин. Биринчиси комил инсоннинг жамият 
тараққиётига ижобий таъсир қилиши. Комил инсон ғоясининг 
мавжудлиги ва у билан боғлиқ амалиёт жамият ривожланиш 
323
Ўша жойда. –Б. 620.
324
Ўша жойда. –Б. 733.


Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
122
даражасини белгилайдиган мезон сифатида намоён бўлади. 
Чунки, биз ҳар қандай жамиятни унда яшаётган кишиларнинг 
хатти-ҳаракатига қараб баҳолаймиз. Иккинчиси, жамиятнинг 
характери, унинг комил инсонни тарбиялаш борасидаги им-
кониятларида, унга бўлган муносабатида намоён бўлади. Яъни 
эркинлик, мустақиллик комил инсон ғоясини амалга ошириш 
учун тегишли шарт-шароит яратади. Румий дейди:
Одамий гар шу жаҳоннинг наслидир,
Лек сифот ичра жаҳоннинг аслидир
325
.
Инсон бу жаҳонда сифатлари билан баҳоланар экан, унда, 
энг аввало, салбий сифатлар ўрнини ижобий сифатлар эгал-
лаши керакки, жамият равнақи, унинг келажаги, авлодлар 
тинчлиги шунга боғлиқдир. Ҳар бир ўзини комил инсон са-
найдиган шахс ҳам ўзини тарбиялаб борадики, комилликка 
эришиш чегараси белгиланмаган. Чунки тасаввуфда тариқат 
аҳллари чин комилликка эришиш бу – ҳақиқатга эришиш, Ҳақ 
васлига эришиш деб тушунадилар. Педагогик жиҳатдан ко-
мил инсон ижобий сифатлар эгаси, халқ ғами билан ҳамнафас, 
жамият тараққиётига улкан ҳиссасини қўшувчи ва уларни 
амалга оширувчи шахс сифатида таърифланади. Комил ин-
сон зоҳирий, яъни ташқи сифатлари билан эмас, балки бо-
тиний, яъни ички дунёси билан инсонларга таъсир кўрсата 
олиши билан фарқланади. Румий комил инсон борасидаги 
қарашлари орқали комиллик, оқиллик юкини кўтариш осон 
эмаслигини, комил кишининг ўйламасдан қилган ёки айтган 
биргина хатоси халқнинг ундан ишончи пасайишига олиб ке-
лишини билдиради. Румий комил инсон сифатларини санаб 
ўтар экан, воизлик, хушсуханлик, хушкаломлиликни ҳам ко-
миллик кўринишининг асосий сифатларидан деб билади ва 
шундай маснавий келтиради:
Сўзла сўзким, оқсин ул тўлқин уриб,
Сўнг асрлар қўйнига борсин кириб
326
.
Демак, комил инсоннинг сўзлаган сўзи хуш, фойдали ва 
албатта, маъноли бўлиши керакки, унинг сўзи асрлар оша ке-
лажак авлодга тарбия мактабини ўтасин. Юксак маънавиятли 
шахс ўзлигини, ўз моҳиятини англаган, яшашдан мақсади ва 
ўз ўрнини биладиган шахсдир. Бундай шахслар юрт тинчлиги, 
325
Ўша жойда. –Б. 499.
326
Ўша жойда. –Б. 318.


2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни
123
Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигини таминлашга қодир 
ҳисобланади. “Маснавий”да Румий моҳият борасида фикр бил-
дирар экан шундай дейди:
Лекин, ошнам, моҳият асли нима?
Бул жиҳатни барча ҳам билмас, дема.
Моҳият ул гарчи денгиз ичра дур,
Аҳли комил наздида равшан эрур
327
.
Муллиф моҳиятни дегиз ичидаги дурга ўхшатиб, у ўз ас-
лига қараб ўзлигина англаб боради, уни комил кишиларгина 
англайди ва тушунади, – дейди. Моҳият арабча – ҳақиқат, ҳар 
нарсанинг асли, туб негизи маъноларидан келиб чиқиб, би-
рор нарсанинг замиридаги туб, энг муҳим маъно, ички маз-
мун, мағз сифатида тушунилади. Ҳар бир нарсанинг мазмуни 
очилган сари моҳияти ҳам аёнлашади. Фалсафий нуқтаи на-
зардан моҳият нарсаларнинг ички мазмуни бўлиб, уларнинг 
турли - туман хоссаларини ва муносабатларини яхлит акс эт-
тиради. Психологик нуқтаи назардан эса моҳиятга, инсоннинг 
ўзи билан курашиши, ўзини енгиши аффирмация-медитация 
ҳолатлари орқали эришилади.
Педагогик нуқтаи назардан моҳият нарса ва ҳодисаларнинг 
мазмуни, уларнинг аҳамияти ва истиқболини кўзлаш, ёшлар 
тарбиясидаги ўрнини белгилаш билан баҳоланади. Инсон 
нарса–ҳодисаларнинг моҳиятини англагани сари ўзини, ўз-
лигини англай бошлайди. Буюк файласуф Фалесдан (милод-
дан аввалги 625-547 йиллар) “Энг қийин нарса нима?” – деб 
сўраганларида у: “Ўзни англаш”, деб жавоб берган экан
328
. Ин-
сон ўз-ўзини таниши, англаши, энг аввало, инсон зотининг 
моҳиятини билишидир. “Бу инсон маънавияти, шаъни, қадр-
қиммати, обрў-эътибори, ор-номуси орқали намоён бўлади. Ўз-
ўзини англаш инсонга ҳаётининг маъно-мазмуни, мақсадини 
тушунишга ёрдам беради. Инсон, энг аввало, “Мен кимман?”, 
“Бу ёруғ дунёга нима учун келдим?”, “Менга ато этилган буюк 
неъмат – ҳаётимни нималарга сафарбар этмоғим лозим?” де-
ган саволларга жавоб излаб, ўз-ўзини англаши ва жамиятда ўз 
ўрнини топиши лозим”
329
.
327
Ўша жойда. –Б. 351.
328
Ҳақиқат манзаралари. 96 мумтоз файласуф / Тақдирлар, ҳикматлар, 
афоризмлар. –Т.: Янги аср авлоди, 2013. –Б. 10.
329
Наврўзова Г.Н., Раҳматова Ҳ.Х. Нақшбандия тушунчалари генезиси. –Бу
-
хоро: “Бухоро” нашриёти, 2010. –Б. 14.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish