Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
126
ўғриларнинг аламини сендан оламан”, – дебди. Одам бошидан 
ўтганларини айтиб берибди. “Кўрдингми, мен ўғри эмасман. 
Хазина илинжида Мисрга келган ғариб бир бечораман”, – дебди. 
Миршаб ишонибди ва кулиб, “Сенга ишондим, сен ўғри эмас-
сан, аммо ғирт аҳмоқсан. Мен анча йиллардан бери “Боғдодда 
фалон маҳалладаги фалон уйда хазина кўмилган”лиги ҳақида 
туш кўраман, лекин сендай аҳмоқлик қилмадим”, – дебди. 
Одам ҳайрон қолибди. Миршабнинг тушида кўрган манзили 
ўзининг манзилига тўғри келар экан. У ўз-ўзига: “Демак, мен 
хазина устида ўтирган ҳолда фақирликдан нолиб йиғлар экан-
ман”, – деб Аллоҳга шукр қилибди
333
.
Ҳикоятда инсондаги моҳият ўз-ўзида бўла туриб, уни ан-
гламаслиги тасвирланган. Хазина кўчма маънода инсоннинг 
ўзлиги, ўз-ўзини англашидир. Хазина қидираётган инсон, 
охир-оқибат, хазина ўз уйида эканини ва хазина ўз уйида 
бўла туриб, уни англамаганини тушунади. Румий наздида ўз-
ликни англаш ўз моҳиятини тушуниш билан ифода этилади. 
“Маснавий”да келтирилган яна бир байтда шундай дейилади:
Ҳақни топдинг, ўзгалардин не самар,
Ҳақ дилингда, нега изларсен башар?
334
Яна бир “Маснавий”нинг таржимасида: “Ани излашга ҳожат 
йўқ, илоҳий сен илоҳий сен”, – деб келтирилади. Яъни инсон 
ниманидир қидиради, ўзаро талашади, ўзида бўлса ўзгалар-
га раво кўрмайди, ўзгаларда бўлса кўролмайди. Румий инсон 
азалдан тақдир ҳақиқатидан бохабар бўлса ҳамки, нимага 
бир-бирига озор беради. Инсон, сен буюк қудрат, буюк хислат 
эгасисан, уни фақат тўғри амалларинг орқали намоён эти-
шинг мумкин, дейди. 
Асардаги туя, ҳўкиз ва қўчқор ҳикоятида маъно борасида 
баҳс юритиб, моҳиятдан бебаҳра қолганлар ҳақида фикр юри-
тилади. Туя, ҳўкиз ва қўчқор йўлда бир чимдим кўкатга дуч ке-
лишибди. Қўчқор: “Кўкатни учга бўлиб есак, ҳеч ким тўймайди. 
Келинглар, яхшиси, ҳар киши ўз тарихини сўйласин, кимнинг 
ёши улуғ бўлса, ўша ўтни есин”, – дебди ва “Ёшим анчайин 
улуғ, Исмоил пайғамбарга бориб тақалади”, – дебди. Ҳўкиз 
бўлса: “Менинг ёшим улуғроқ. Мен туфайли қўш қўшиб, қўш 
ҳайдаган Одам Ато”, – дебди. Туя қўчқор ва ҳўкиз ҳикоятини 
333
Ўша жойда. –Б. 766.
334
Ўша жойда. –Б. 302.


2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни
127
тинглаб, бош эгиб кўкатни узиб олиб, бир икки чайнаб ямлаб 
ютибди. Туя: “Тарихни айтиш шартми. Эсли-ҳушли одам жус-
самга қараб ёшим сиздан кам эмаслигимни сезади”, – дебди
335
.
Ҳикоятда тасвирланган воқеада инсон моҳияти унинг мар-
табаси билан баҳоланмайди, инсон моҳияти оддий ҳақиқат – 
унинг ўзлиги билан баҳоланади. Инсон ўз моҳиятини англа-
ши учун, далил-исбот керак эмас, уни фақат қалб билан ҳис 
қилиб бўлади, дейилмоқда. Румий ўз моҳиятини англаган ин-
сон:
– ҳаётга тўғри қадам қўядиган;
– ёмон сўзлардан тилини тиядиган;
– ёмон ишдан йироқ юрадиган шахсдир, дейди
336

Шоир “Маснавий”да келтирган чумоли ҳикоятида ҳам, чу-
молилар қоғоз устидан ўтиб кетишар экан, биттаси қоғоз 
устидаги қаламни мақтабди: “Қаламни кўринг, қоғозга чирой-
ли нақшлар солибди”. Кўзи ўткир чумоли эса: “Бармоқларга 
қаранг, ҳамма ишни у бажаряпти”, – дебди. Учинчи чумоли эса: 
“Бу ҳунарнинг барчаси моҳир қўллардадир”, – дебди. Улар су-
ратга маҳлиё бўлиб, моҳиятдан четда қолишган экан. Чумоли-
лар Ҳақ амрисиз ҳеч нима яратилмаслигини унутишган кўри-
нади
337
.
Ўзлигини англаган инсон Оллоҳни англайди. “Инсон руҳи 
Оллоҳдан ажралиб, “Оллоҳга қайтар экан” (Қуръон ояти), 
у албатта юксалиб, ирфон нуридан баҳраманд бўлиб бори-
ши лозим. Бўлмаса, моҳиятлар моҳияти, жамики ҳақиқатлар 
ҳақиқати – Ҳақ таолони англамай, ҳодисалар, аразлар, суратлар 
ичида ўралашиб қолади. Албатта, Румий сурат ва ҳодисалар 
оламини инкор этувчи эмас. У тажаллиёт фалсафасининг му-
тафаккири сифатида Оллоҳ нурининг бутун мавжудот бўйлаб 
тарқалиши ҳар бир нафислик оҳанглар, ҳаракатларда бу нур 
зуҳур этишини ғазалларида тараннум этган. Аммо у ҳодиса 
ва сурат билан чекланишга қарши. Киши оламнинг ўзини, 
ҳодисаларини идрок этиш билан чегараланмасдан, ҳодисадан 
моҳиятга қараб бориши даркор... камолот сари интилганлар 
йўлда тўхтаб қолиши мумкин эмас”
338

335
Ўша жойда. –Б. 713.
336
Ўша жойда. –Б. 234.
337
Ўша жойда. –Б. 498.
338
Жалолиддин Румий. Маънавий маснавий: Куллиёт. Ж.1. К.1. (Таржима 
шарҳи билан) / Таржимон Асқар Маҳкам. –Т.: “Шарқ”, 1999. –Б. 10.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish