Ызбекистон республикаси олий ва


-савол бўйича дарснинг мақсади



Download 2,03 Mb.
bet48/120
Sana28.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#475041
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   120
Bog'liq
ЯНГИ ТАРИХ УУМ 2017-18

1-савол бўйича дарснинг мақсади: Шимолий Америкада инглиз колонияларининг ривожланиши уларнинг Англия қироли зулмига қарши мустақиллик урушини олиб бориши ва мустақил АҚШ давлатининг ташкил топиш жараёнини тушунтириш.


Идентив ўқув мақсади:
1.1. Шимолий Америка колониялари тараққиёти ҳақида тушунча ҳосил қилади.
1.2. Англия ва колониялар ўртасидаги зиддиятлар негизини билади.
1.3. Мустақил АҚШ давлати ташкил топишининг тарихий аҳамиятини эътироф этади.


1-асосий саволнинг баёни:
1607 йилда Шимолий Америкада биринчи инглиз колонияси Виргинияга асос солинди. Бундай колониялар сони бироз вақт ўтиб 13 тага етди. Европаликлар ўз таржрибалари ва табиий шароитидан келиб чиқиб, плантацион қулчилик, фермерчилик ва илк капиталистик муносабатларга асос солди. Янги ерларни ўзлаштириш индеецларни қувғин қилиш билан уйғунлашиб кетди. Колониялар ишлаб чиқариш соҳаларига ихтисослашди.
Плантацион қулчилик Жанубий Каролина ва Жоржияда, ерга эгалик қилиш, фермерлик Пенсильвания, Нью-Йорк, Ньюжерсида, мануфактура ва савдо, Нью – Гемпшир, Массачусетс, Род Айленда ривожланди.
Колонияларни инглиз қироли ўзи тайинлаган губернаторлар орқали бошқарди. Қиролнинг Колониялар манфаатига зид сиёсати, уларни мустамлакага айлантириш сиёсати, Англия ва колониялар ўртасидаги нотенг сиёсий, иқтисодий, молиявий муносабатлар маҳаллий либерал кучлар, ўрта ва қуйи синфларнинг жиддий норозилигига сабаб бўлиб, мустақил давлат тузиш учун курашга ундади.
Колониялар ўртасидаги алоқалар ва бирдамликнинг кучайиши, Европа маърифатпарварлари ғояларини таъсири Шимолий Америкадаги мустақиллик учун курашга йўл очиб берди. Калонияларнинг мустақил бўлиши ва ривожланишига Англия халақит бериб қолди. Инглиз қиролидан либерал ислоҳотлар ўтказиш талаб қилинди. Бироқ бу талаблар барчаси рад этилди.
1705 йил Нью-йоркда колониялар вакиллари конгрессида инглиз товарларини байкот қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мустақиллик учун уруш арафасида консерватор кучлар метрополияни сақлаш тарафдори бўлсалар, либерал кучлар ўрта ва қуйи синфлар мустақил республика тарафдори сифатида икки қарама-қарши лагерга бўлинди.
Инқилобий урушда колонияларни бирлаштириш учун Корреспондент қўмитаси ташкил этилди. Мустақиллик учун урушга ҳалқни тайёрлашда Т.Жефферсон, Патрик Генри, Самуэль Адамс, Бенжамин Франклин, Жорж Вашингтон каби атоқли арбоблар «озодлик ўғлонлари» каби маърифий клубларнинг хизмати катта бўлди.
1775 йил 19 апрелда Инглиз армиясининг Бостон орқали Конкордга ҳужуми икки томон ўртасидаги урушнинг бошланишига туртки бўлди. Ватанпарварлар армиясига Ж.Вашингтон бош қўмондон сифатида бошқарди.Колонияларнинг минтақавий конгресслари ватанпарварлик уришида ғалабани мустаҳкамлаш учун зарур чора тадбирларни амалга оширди.
Шимолий Каролина ва Виргиниянинг биринчилардан бўлиб Англиядан ажралиб чиққанлигини эълон қилиши, мустақил давлатнинг ҳуқуқий кафолатини яратишни тақозо этди.
1776 йил4 июлда Конгресс Т.Жефферсон ишлаб чиққан Мустақиллик декларациясини қабул қилди. 1777 йил 17 октябрда Нью-Йорк яқинидаги тўқнашувда генерал Бургон раҳбарлигидаги инглиз армияси мағлуб этилди.
Конгресс Англияни заифлаштириш учун унинг душманлари Испания, Франция, Россия билан дипломатик алоқалар ўрнатди.
Бу Англиянинг аҳволини янада оғирлаштирди. Натижада 1781 йил 19 октябрда Йорктаунда генерал Корнвалис раҳбарлигидаги инглиз армияси Вашингтон ва франсуз генерали Рошанбо раҳбарлигидаги иттифоқчилар армиясидан мағлубиятга учраб таслим бўлди. Бу ҳал қилувчи жанг эди. 1783 йил 3 сентябр Версальдаги тинчлик шартномасига кўра Англия АҚШ мустақиллигини тан олди. Аллегандан Миссисипигача бўлган ҳудудлар янги давлат таркибига кирди.
Мустақил АҚШнинг давлат бошқаруви босқичма-босқич ривожланди. 1781 йил конгресс «Конфедерация мақоми» тўғрисидаги қонунни қабул қилди.
Бу дастлабки хомаки Конститутция бўлиб штатларга катта ҳуқуқлар берди. Турли миллатлар йиғиндиси бўлган, табиий ижтимоий иқтисодий шароити турлича бўлган ва эркинликка мойиллик кучли бўлган АҚШда федерализм бошқарув тамоийли энг маъқул йўл ҳисобланарди.
Янги давлатнинг асосий муаммоси 13 та штатни сиёсати,бозор муносабатлари,валюта системаси,мафкураси турлича бўлиб,буларни ягона қолипга солиш: ягона тил,ягона валюта,ягона мафкурани шакллантирмасдан туриб,мустақил АҚШ давлатини тасаввур қилиб бўлмасди. 1787йил сентябрдаги конститутция мамлакатнинг барча жабҳаларини бирлаштиришнинг ҳуқуқий асоси бўлди. Федератив президентлик республикаси тасдиқланди. Ж.Вашингтон биринчи президент сифатида тарихдан жой олди. 1791 йил конститутцияга жиддий тузатишлар киритилди. Тузатишлар «Ҳуқуқлар тўғрисидаги билл» декрети бўлиб, сиёсий ҳуқуқлар ва хусусий мулкнинг дахлсизлигини тасдиқлади. Мустақил АҚШ давлати республика федерализм, либерализм тамойилларининг энг йирик маркази бўлиб, амалда капитализмнинг яна бир катта ғалабасини тасдиқлади.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish