Ызбекистон республикаси олий ва



Download 2,03 Mb.
bet49/120
Sana28.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#475041
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   120
Bog'liq
ЯНГИ ТАРИХ УУМ 2017-18

Муҳокама учун саволлар:
1. Инглиз калониялари иқтисодий тараққиётнинг бир-биридан фарқли жиҳатларини аниқланг.
2. Шимолий Америкадаги мустақиллик учун уруши халқаро муносабатларга қандай таъсир қилди?
3. Нима учун АҚШ федератив давлат бўлиб қолди?


2-савол бўйича дарснинг мақсади:
XIX-аср биринчи ярмида АҚШнинг ижтимоий –иқтисодий, сиёсий тараққиёти ва зидиятли жиҳатлари, ҳукмрон доираларнинг ички ва ташқи сиёсатини батафсил тушунтириш.


Индетив ўқув мақсади:

    1. XIX-аср биринчи ярмида АҚШ иқтисодий тараққиётга сабаб бўлган омилларни билади.

    2. Ҳукмрон доиралар ички сиёсати моҳиятига баҳо беради.

    3. АҚШ ташқи сиёсатини “Панамериканизм” йўналишини англайди.



2-саволнинг баёни:
XIX-асрининг I-ярмида АҚШда саноат ишлаб чиқариши ривожланди.Фабрика ва заводлар кўпайди. Капиталистик фермер хўжаликлари ҳам ривожланди. Ғарбда фермерчлик, жанубда плантация хўжалиги анъанавий хўжалик шаклига айланб қолди.
Луизиана, Мексикада индеецлар ерларини эгаллаш ҳисобига АҚШ ерлари 1790 йил 1715,9 минг кв мильдан 1853 йил 3027,8 минг кв мильга етди. АҚШда Европадаги каби йирик урушлар бўлмаганлиги туфайли катта маблағлар захираси тўпланди. Ўзаро зиддиятлар домига тортилган Европа давлатлари АҚШнинг ички ишларига аралаша олмаганлиги туфайи минтақада гегомонлик учун қулай имконият пайдо бўлди.
Европадан кўчиб келганлар ҳисобига аҳоли 1800 йилда 9,6 млн.дан 1850 йил 23,2 млн.га етди. Европадан айниқса инглиз техникаларини жорий этилиши натижасида енгил ва оғир саноат ривожланиб борди. 1850 йилда мамлакат темир йўллари узунлиги 9 минг мильни ташкил этди.
Ишлаб чиқаришнинг ўсиши ишчиларни аёвсиз ишлатиш жараёни билан уйғунлашиб борди. XIX-асрнинг 20-30 йилларида ишчилар ҳуқуқларини ва манфаатлрини ҳимоя қилувчи касаба уюшмалари пайдо бўлди. Ҳукумат ишчилар ҳаракатини заифлаштириш учун 1842 йилда Олий Суд билан келишган ҳолда касаба уюшмаларининг фаолиятини тақиқлади. АҚШ сиёсий ҳаётида,конгрессда Жануб вакилларининг таъсири кучлилиги туфайли қулчилик кучайди. Қулдорлар, молия саноат доиралари дастлаб, яхлид ҳудудий бирликни таъминлаш учун ўз давлатларини колониал бюрократия асосида кенгайтириб бордилар.
1812-1814 йилда АҚШ Англияга қарши ғолибона мудофаа урушини олиб бориб, ғарбдаги ўзлаштирилмаган ерларда эркин ҳаракатланиш имконинга эга бўлди.Индеецлар қувғин қилинди. 1822 йилда Испаниядан Флорида сотиб олинди. Маҳаллий қабилаларни қирғин қилиш кучайди.
1820-30 йилларда Жоржиядаги Чироклар қириб ташланди. 1835-1842 йилларда Флоридада Оцело раҳбарлигидаги семиноллар қўзғолони бостирилди. Иқтисодий, ҳарбий жиҳатдан қудратли АҚШ Жанубий Америкага алоҳида эътибор қаратди. Испаниянинг заифлашуви бу ҳолатни янада ривожлантирди. Лотин Америкаси давлатларини ўзига қаратиш учун Европага қарши АҚШ қўл остида муқаддас иттифоқ тузиш– «Панамериканизм» ғоясидан унумли фойдаланди. 1823 йил 2 декбрда президент Монро ташқи сиёсатни белгиловчи доктринани ишлаб чиқди. Монро доктринасига кўра «Америка америкаликларники бўлиши керак. АҚШ янги дунёга ҳоким бўлиши керак».
1829 йилги сайловларда плантаторлар, фермерлар, ҳунармандлар ишчилар қўллаб қувватлаган, иқтисодий инқирознинг олдини олишга ваъда берган генерал Эндрю Жексон ғолиб чиқиб президент бўлди. У қулдорлар, консерватив фермерларга таяниб шимол буржуазиясига қарши чиқди. Мазкур синфлар 1828 йилда демократлар партиясига асос солдилар.Э.Жексоннинг кўзга кўринган сиёсати бу Англия билан боғлиқ бўлган саноат-банк идораларини зифлаштиришда намоён бўлди. Э.Жексон ижтимоий таянчни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ижтимоий тангликларни бартараф этиш учун зарур чора тадбирларни амалга оширди. Биринчи навбатда Англиянинг иқтисодий молиявий таъсир ўтказувчи банклари саноат корхоналари миллийлаштирлди. Божхона таърифи туширилди. Қарздорлар авф этилди. Давлат идораларида 10 соатлик иш куни белгиланди. Бепул таълимнинг жорий этилиши натижасида саводхонлик ўсди. Ценз асосидаги сайлов тизимининг бекор қилииши натижасида сайловчилар сони 350 мингдан 1,5 млн.га етди. Жексоннинг демократик ислоҳотлари қулдорлар ва юқори доиралар ҳукмронлиги шароитида якунинга етмади.
Арзон хомашё, ишчи кучи, янги ерлар ва бозорларга бўлган эҳтиёж фаол экпансия олиб боришни тақозо этди. Экпансия Марказий Америка ва Узоқ Шарқ йўналишида олиб борилди.
1845 йил Мексиканинг Техас штати қўшиб олинди. 1847-1848 йилларда Мексикага қарши ғолибона уруш олиб борилиб Рио-Гранаданинг шимоли, янги Мексика, шимолий Калифорния қўшиб олинди.
АҚШинг Тинч окнинга чиқиши Шарқий Осиёга экпансияни амалга ошириш имкониятини яратди.
1844 йил Афюн урушида холдан тойган Хитойга нотенг шартнома имзолатирилди. Худди шундай шартнома 1854 йил Японияга ҳам қабул қилдирилди. Саноат инқилоби ва фаол экпансия АҚШни ёш империя сифатида халқаро майдондаги ўзгаришларга фаол таъсир қилувчи давлатга айлантирилди.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish