Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Соф монополия
дейилганда, маҳсулот ишлаб чиқарувчи тар-
моқда ягона бир фирманинг фаолияти тушунилади. Якка ўзи ҳукмрон 
фирма ишлаб чиқарган товарлар ноѐб ҳисобланиб, унинг ўрнини бо-
садиган товарлар бўлмайди. Соф монополияда фирмалар ўз товарла-
рини монопол нархда сотади. Соф монополия рақобатида товарлар ва 
кўрсатилган хизматларнинг аҳамияти қарам рекламаларга боғлиқдир. 
Баъзан рекламалардан фойдаланилмайди ҳам. 
Бошқа фирмаларнинг соф монополия ҳукмрон бўлган тармоқ-
ларга кириб келиши қийин кечади, чунки барча йўллар тўсилган бў-
лади. Бунда катта капитал қийматига эга бўлган фирмаларгина ишти-
рок этиши мумкин. Соф монополияли фирмалар миллий ва халқаро 
бозорда ўзига ўхшаш кучли фирмалар билан рақобатга дуч келиши 
мумкин. 
Жаҳон бозорида АҚШнинг «Форд» автомобиль компанияси, 
Япониянинг «Тойота», Германиянинг «Мерседес бенц», Франция-
нинг «Пежо» фирмалари рақобати кучли ўтади. 
Нарх воситасида амалга оширилувчи рақобат усуллари ўрнини 
нарх билан боғлиқ бўлмаган усуллар эгаллай бошлайди. Рақобат 
курашида товарларнинг сифатини ошириш, уларни сотиш шарт-ша-
роитларини яхшилаш муҳим аҳамият касб этади. Товарларни сотиш-
да рекламанинг аҳамияти ортади. Кўпчилик фирмалар ўз товарлари-
ни рақобатчилариникидан яхшиланганлигини ўзларининг товар бел-
гилари ва фирма муҳрлари орқали кўз-кўз қилишга ҳаракат қилади. 
Ресурсларнинг бир тармоқдан бошқасига эркин оқиб ўтишини 
ҳамда ҳар бир хоҳловчи кишининг ўз ишини бошлаш имкониятини 
тақозо этувчи ривожланган бозор иқтисодиѐти шароитида монополия 
узоқ вақтга чўзилиши мумкин эмас. Фақат нархни ошириш ҳисобига 
фойдани кўпайтиришга интилувчи номукаммал рақобатчи, аслини 
олганда, мағлубиятга маҳкумдир. Зеро, бозорда ҳар бир дамда анча 
паст нарх, ўрнини босувчи товар (бир-бирининг ўрнини босувчи неъ-
матлар)ларни таклиф этувчи рақобатчи пайдо бўлиши турган гап. 
Ниҳоят, «бизнинг» номукаммал рақобатчимизнинг товарларини 
сотиб олишини камайтирилиши, ҳатто тўхтатиб қўйилиши мумкин. 
Монополиялар, кўриб турибмизки, рақобат курашини йўқотмайди ва 


ишлаб чиқарувчининг ҳамиша гуллаб-яшнаши учун кафолат бер-
майди. 
Рақобат кураши усуллари номукаммал бозор учун ҳам характер-
лидир. Аммо бунда ўзига хос жиҳатлар ҳам бор. Борди-ю, монополи-
ялар монополиялаштирилмаган сектор корхоналари билан курашда 
рақобатнинг нархларга алоқаси бўлмаган рақобатини афзал кўраса, 
кучли рақибларнинг нархларни пасайтириш воситаси билан бир-
бирига қарши кураш олиб бориш улар учун жуда қимматга тушади. 
Йирик корпорациялар учун бозорни қўлга киритишнинг восита-
ларидан бири рекламадир. Хозирги кунда АҚШ ва Япония йирик 
фирмаларининг рекламага ажратаѐтган маблағлари савдо обороти-
нинг 7-15 фоизига етиб қолгани бежиз эмас. Номукаммал рақобат 
шароитида рақибларнинг хом ашѐ, ишчи кучи сотиш бозори, ахбо-
рот, кредитлар ва ҳоказоларга эга бўлиш имкониятларини чеклаш 
каби кураш усулларидан ҳам фойдаланилади. 
Жадвал ва графикдан кўриниб турибдики, қолган омиллар 
миқдори ўзгармаган ҳолда ишлаб чиқариш омилларидан бирининг 
миқдори ўзгариши маҳсулот ҳажмининг муайян пайтга қадар кўпа-
йишига олиб келиши мумкин. Шу жараѐндан кейин ишлаб чиқариш 
ўзгарувчи омилининг унумдорлиги пасая бошлайди. Гап шундаки, 
бундай омил миқдори ўса борган сари тобора кам миқдордаги дои-
мий омиллар билан қўшилиб туради. Шу туфайли эса харажатлар-
нинг турли хил улушлари ўртасидаги мувозанат бузилади ва ишлаб 
чиқариш самарадорлиги пасаяди. 
Барча омиллар миқдори мутаносиб равишда кўпайгани ҳолда, 
улар ўртасидаги мувозанат бузилмайди ва унумдорликнинг пасайи-
ши қонуни «ишламайди». Ишлаб чиқариш жараѐни ва унинг айрим 
элементлари такомиллаштирилган шароитда ҳам «ишлаб кетмасли-
ги» мумкин. Чунончи, ишлаб чиқаришнинг техник базаси ривожла-
ниб борган сайин ишчи кучининг битта бирлигига ашѐвий омилнинг 
тобора катта бирлиги тўғри келадики, бу техник тараққиѐтининг энг 
муҳим қонуниятидир. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish