Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

табиий 
монополиялар
дейилади. Табиий монополияларга электр, газ ва сув 
таъминоти, кабелли телевидение, алоқа корхоналари кабилар мисол 
бўла олади. Бу тармоқларга, одатда, давлат томонидан чексиз имтиѐз-
лар берилади. Шу сабабли давлат бундай монополиялар фаолиятини 
тартибга солишда ўз ҳуқуқини сақлаб қолади. Агар тармоқлар давлат 
мулкчилигига асосланган бўлса, бунда ижтимоий фойдаланишдаги 
корхоналар тартибга солинадиган ѐки 
давлат томонидан тузилган 
монополиялар
дейилади. 
В) 
Патент ва лицензиялар каби қонуний тўсиқлар.
Давлат тар-
моққа кириш учун патент ва лицензиялар бериш йўли билан қонуний 
тўсиқлар ҳам яратади. Патентлар тадқиқотчининг ўз маҳсулотини 
тўлиқ назорат қилиш ҳуқуқини беради. Улар, албатта, тадқиқотчи 
учун амал қилиб турган даврдагина монопол ҳолатни таъминлайди. 
Давлат томонидан лицензия бериш йўли билан ҳам тармоққа кириш 


ѐки фаолият тури билан шуғулланиш чекланиши мумкин. Масалан, 
давлат миқѐсида радио эшиттириш ва телевизион кўрсатувларга 
тегишли вазирлик (маҳкама) лицензия беради. Йирик шаҳарларда 
шахсий автомобилидан такси сифатида фойдаланиш учун маҳаллий 
ҳокимиятдан лицензия олиш зарур. Шу орқали такси таклифининг 
чекланиши такси эгалари ва шофѐрлар учун монопол даромадни 
таъминлайди. 
Г) Хом ашѐнинг муҳим турларига, хусусий мулкчилик монопо-
лиялари томонидан потенциал рақобатчилар учун самарали тўсиқ 
яратиш воситаси сифатида фойдаланиши мумкин. Ишлаб чиқариш 
жараѐни учун зарур ҳисобланган хом ашѐга эга ѐки уни назорат 
қилувчи фирма рақобатлашувчи фирмаларнинг пайдо бўлишига 
тўсқинлик қилиши мумкин. 
Ғирром рақобат
. Фирмалар ўз рақибларининг тармоққа кириб 
келишини тажовузкорона ва шафқатсиз бартараф қилиши мумкин. 
Банк ва ресурсларни етказиб берувчиларни материал ва кредит бе-
ришдан воз кечтириш, етакчи мутахассисларни оғдириб олиш, 
баҳони кескин тушириш каби хатти-ҳаракатлар ғирром рақобатнинг 
оддий ва кенг тарқалган усулларидир. 
Реал ҳаѐтда фақат эркин рақобат бўлмагани каби унинг қарама-
қаршиси, яъни фақат эркин монополия ҳам мавжуд бўлмайди. Эркин 
рақобат ва эркин монополия бозор вазиятининг икки қутбини ифода-
ловчи назарий абстракт тушунчалардир. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish