Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


Мукаммал рақобатчининг ишлаб чиқариш ҳажмини опти-



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Мукаммал рақобатчининг ишлаб чиқариш ҳажмини опти-
маллаштириш.
Энди чиқарилаѐтган маҳсулот ҳажмини оптимал-
лаштириш муаммосини кўриб чиқамиз. Даставвал, мукаммал рақобат 
шароитида ишлаѐтган корхонани олиб кўрамиз. Фараз қилайлик, иш-
лаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши у чиқараѐтган товар нархини 
ўзгартира олмайди.


Иккинчи жадвалдан, бир томондан, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсу-
лот миқдори билан, иккинчи томондан, корхона харажатлари ва фой-
даси ўртасидаги нисбат, нархлар қайд этилган (ушбу мисолга нарх-
ларнинг учта вариантидан фойдаланилади)лиги кўриниб турибди. 
Ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот ҳажмининг 11та вариантини кўриб 
чиқамиз: маҳсулотнинг 0, 100, 200, ...1000 бирликлар, 200 долларга 
тенг доимий харажатлар шароитида ўзгарувчи харажатлар ишлаб 
чиқариш миқѐслари ўсиб борган сайин кўпая боради.
Маҳсулот ҳажми ўсади, улар билан бирга ялпи харажатлар ҳам 
ортади.
Харажатларнинг охирги чегараси билан қиѐслаб кўрилганда 
ўзгарувчи омил қўшимча бирлигини сарфлаш (бошқа омиллар миқ-
дори ўзгармай қолган ҳолда)да олинган маҳсулот ўсишининг динами-
касини кўриш мумкин. Ҳар 100 та қўшимча ишлаб чиқарилган маҳсу-
лотга тўғри келадиган доимий харажатлари (доимий омиллари) қайд 
этилган миқдори шароитида ўзгарувчи харажатлар (ўзгарувчи омил) 
ўсишининг динамикаси кўрсатилган. Иккала омил, гарчи, тўғридан-
тўғри бир-бирига зид шаклда бўлса-да, аслида бир нарсани ишлаб 
чиқариш ўзгарувчи омили унумдорлигининг ўзгариши (биринчи 
ҳолатда ерга солинган ўғит бирлигини, иккинчи ҳолатда қўшимча 
100 та маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ўзгарувчи хара-
жатлар)ни кўрсатади. Энди унумдорликнинг пасайиши қонунига тая-
ниб, ялпи харажатлар ўзгаришининг характерини тушунтириб бериш 
мумкин. Ишлаб чиқариш 300 та маҳсулотгача кўпайтирилган ҳолда 
уларнинг ўсиши жадал суратларига боғлиқ. Уларга ўзгаувчи харажат-
ларнинг етарли бўлмаган миқдори қарама-қарши турибди. Ишлаб 
чиқариш 500 та маҳсулотгача кўпайтирилганда харажатларнинг 
охирги чегараси жуда минимал даражага келади. Аммо маҳсулот 
ҳажмлари янада ошириб борилганда ўзгарувчи ва доимий омиллар 
ўртасидаги мувозанат доимий омилларнинг етишмаслиги оқибатида 
яна бузилади. Бунинг натижасида харажатлар ўсишнинг суратлари-
дан ўзиб кетади. Ялпи харажатлар эгри чизиғи кескин тарзда юқорига 
кўтарилади. 
Ялпи харажатлар миқдори маҳсулот миқдорига бўлинганда, якка 
(ўртача) харажатлар қандай бўлиши мумкинлигини кўриб чиқамиз. 
Якка харажатларнинг чиқарилаѐтган маҳсулотга яраша ўзгари-
ши таҳлил қилинганда, товар бирлигига сарфланадиган харажатлар 


минималлаштирилганда, яъни 600-700 донага етганда ишлаб чиқа-
ришнинг ҳажми ғоят оптимал бўлиши мумкинлиги аѐнлашади. 
Монополист ишлаб чиқарган маҳсулот ҳажми қанчалик катта 
бўлса, нархлар шунчалик пастлашади, демак, рақибларининг даро-
мадлари ҳам камаяди. Айни чоқда монополистнинг ўзи ҳам зарар 
кўради, албатта. Аммо унинг иқтисодий қуввати монополлаштирил-
ган сектор корхоналари билан нархлар рақобатида унга, шубҳасиз, 
устунлик беради. 
Монопол юқори ва паст нархлар билан ишлаб чиқариш ва ис-
теъмол соҳаларидаги реал ўзгаришлар ҳақидаги ахборотларни буза-
ди. Зеро, монопол нарх талаб билан таклифнинг реал нисбатига қараб 
эмас, балки номукаммал рақобатчининг бозор сиѐсатига мувофиқ 
тарзда иш юритиши билан белгиланади. Натижада ишлаб чиқариш 
омилларининг бир тармоқдан бошқасига оқиб ўтишидан иборат сти-
хияли механизм бузилади. Чунки у бозор нархига таянадиган ахборот 
негизида амалга оширилади. Айни чоқда ишлаб чиқариш ресурс-
ларидан оптимал фойдаланишни таъминлайдиган механизм ҳам 
бузилади. Негаки, монополистлик тартибга солиб туриш товар нархи 
билан уни ишлаб чиқариш харажатлари ўртасидаги алоқани бузади. 
Истеъмолчи эса маҳсулот сотиб олар экан, уни ишлаб чиқариш 
жамиятга қанчага тушишига қараб эмас, балки унга тўлаши керак 
бўлган пул миқдорига қараб иш тутади. Ниҳоят, монополиялар 
тартибга солиб турадиган нархларга оид усуллардан бажонидил 
фойдалансалар (монополистлар паст нархлар белгилайдилар ва бу 
билан рақибларини хонавайрон қиладилар) вақтдаги ўзаро курашда 
монополистлар нархларга оид бўлмаган рақобатни афзал кўрадилар. 
Чунки кучли рақибларнинг нархларни пасайтириш йўли билан бир-
бирига қарши кураши уларга жуда қимматга тушади.
Йирик корпорациялар учун бозорни қўлга киритишнинг восита-
ларидан бири рекламадир. Ҳозирги кунда АҚШ ва Япония йирик 
фирмаларининг рекламага ажратаѐтган маблағлари улар савдо оборо-
тининг 7-15 фоизига етиб қолгани бежиз эмас. Номукаммал рақобат 
шароитда рақибларнинг хом ашѐ, иш кучи сотиш бозори, ахборот, 
кредитлар ва ҳоказоларга эга бўлиш имкониятларини чеклаш каби 
кураш усулларидан ҳам фойдаланишади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish