Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

табақалашган олигополия
ҳисобланади. 


3.
Олигополия қандай усул билан ривожланишидан қатъи назар, 
кам сонли фирмалар ўртасидаги рақобат ўзаро боғлиқ бўлади. Оли-
гополистик тармоқда ҳеч қайси фирма ўзининг баҳо сиѐсатини мус-
тақил ўзгартиришга ботина олмайди. Харажат ва талаблар ҳақидаги 
маълумотлар олигополистнинг нарх ўрнатиши учун мавжудлиги 
муҳим ҳисобланади. 
4.
Унча кўп бўлмаган фирмаларнинг умумий ўзаро боғлиқликда 
жойлашиши яширинча келишиш учун қулайлик туғдиради. Яширин-
ча келишиш баҳоларни қайд қилиш бозорни бўлиш ѐки тақсимлаш ва 
бошқача йўллар билан ўзлари ўртасидаги рақобатни чеклашдан ибо-
рат. Яширинча келишиш бир қатор шаклларда рўй бериши мумкин. 
Картел битими
унинг энг оддий шакли ҳисобланади. Картел бити-
мига кирган фирмалар нархлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини ўзаро 
келишиб олади. Келишилган нархни ушлаб туриш мумкин бўлиши 
учун ишлаб чиқариш ҳажми тартибга солиниши, яъни бозорга бўлин-
ган бўлиши зарур. 
5.
Яширинча келишишда баҳога раҳнамолик қилиш ҳам ўз ўрни-
га эга бўлган норасмий восита ҳисобланади. Бунда тармоқдаги катта 
ѐки анча самарали фирма нархни ўзгартириши, бошқа фирмалар эса 
ундан ўрнак олиши мумкин. 
6.
Олигополистик тармоқда бозор улуши, одатда, нархсиз рақо-
бат асосида аниқланади. Олигополистлар асосий эътиборни нархсиз 
рақобатга қаратадилар. Чунки, биринчидан, рақобатчиларнинг рекла-
ма ва маҳсулотни ўзгартириши анча мураккаблашади, иккинчидан, 
олигополистлар камдан-кам ҳолда нархсиз рақобатни молиялашти-
риш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлади. 
Олигополия рақобати ҳукмрон бўлган тармоқларда ҳам стан-
дартлашган, ҳам табақалашган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Рух, 
мис, алюминий, қалай, цемент, техник спирт кабилар, стандартлаш-
ган турли истеъмол буюмлари, яъни ҳар хил маркали автомобиллар, 
кир ювиш машиналари, сигаретлар, электрон асбоблари кабилар эса 
табақалаштирилган товарлар жумласига киради. Олигополия тармоқ-
ларида бир нечта фирма товар ишлаб чиқаришнинг асосий қисмини 
эгаллаб олади. АҚШ автомобиль саноатида мамлакатда сотиладиган 
автомобилларнинг 90 фоизи «Дженерал моторс», «Форд» ва «Крайс-
лер» ҳиссасига тўғри келади. 
Японияда автомобиллар ишлаб чиқариш ва сотиш соҳаларини 
«Тойота», «Хонда», «Ниссан» компаниялари тўлиқ эгаллаб олган. 


Олигополия шароитида рақобат чекланган бўлади, чунки унга, янги 
фирмаларнинг кириб келиши жуда ҳам қийин кечади. Беллашув учун 
ҳажми жуда катта капиталга эга бўлиш керак. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish