Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Агробизнес
– тадбиркорлик фаолиятининг қишлоқ хўжалиги ва 
у билан боғлиқ соҳаларда намоѐн бўлиш шакли. 
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар 
1. Ер рентасининг асл мазмунини тушунтиринг. 
2. Дифференциал рента I ва II, абсолют рентанинг ҳосил бўлиш 
шарт-шароитлари, манбалари ва тақсимланишини тушунтириб 
беринг. Монопол рента қаерда вужудга келади? 
3. “Ижара ҳақи” ва “Ер рентаси”нинг фарқларини изоҳланг. 


XIV БОБ. ЦИКЛИК ТЕБРАНИШЛАР ВА ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ 
 
1-§. Иқтисодиѐтда цикллар ва фазалар. 
Иқтисодий кризислар ва таркибий силжишлар 
Иқтисодиѐт назарияси фанининг таҳлилида муҳим муаммолар-
дан бири иқтисодиѐтда юзага келадиган циклик тебранишларнинг 
юзага келиш сабабларини аниқлашдан иборат. Иқтисодий ривожла-
ниш тарихидан маълумки, иқтисод бир маромда ривожланмайди, ун-
да нотекис тараққиѐт ҳам рўй беради. Ҳар доим иқтисодий ўсиш 
ўрнини турғунлик, ҳатто тушкунлик эгаллаган, сўнгра яна иқтисодий 
ўсиш юзага келган. Ундаги бундай циклик ҳаракат маълум даврларда 
такрорланиб турган. Иқтисодиѐтдаги шундай динамик кўтарилиш 
ѐки пасайиш ҳодисаларини ўз ичига оладиган, иқтисодий тебраниб 
туриши билан характерланадиган давр иқтисодий ўсиш цикли деб 
аталади.
Ҳозирги замон иқтисодий фанида иқтисодий циклларнинг мав-
жудлиги тан олинади, циклни иқтисодий ўсишга хос тебранма 
ҳаракат деб талқин этилади, лекин унинг сабаб-оқибатларини ҳар хил 
шарҳлайдилар. Шу сабабли, ҳамма мамлакатларда иқтисодий ўсишга 
ҳамда ишга яроқли аҳолининг тўлиқ бандлиги ва нархларнинг бар-
қарор даражасига эришилишига ҳаракат қилинади. Иқтисодиѐтнинг 
тарихий тараққиѐтидан маълумки, узоқ муддатли иқтисодий ўсиш 
бир текис ва узлуксиз кечмайди, у иқтисодий беқарорлик даврлари 
билан узилиб туради. Иқтисодий ўсиш кетидан доимо иқтисодий та-
наззул келиб туради. Такрор ишлаб чиқариш циклли хусусият касб 
этади, яъни вақти-вақти билан объектив қонунларнинг таъсири нати-
жасида ишлаб чиқаришда узилишлар пайдо бўлади ва бу узилиш 
иқтисодиѐтнинг номутаносиблигига олиб келади. 
Иқтисодий цикл нималарда намоѐн бўлади? 
Иқтисодий цикл назарияси ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг тўртта 
асосий фазаси, яъни: кризис, турғунлик, жонланиш ва юксалишни 
фарқлайди. Бу фазаларнинг ҳар бири ўз ривожланиш жараѐнида ке-
йинги фазага ўтиш учун шароитни юзага келтиради. 
Кризис ишлаб чиқаришнинг пасайишида ифодаланади ва цикл-
нинг яна такрорланишини қайд этувчи кўрсаткич ҳисобланади. Бу 
ҳолатда у бир циклни ниҳоясига етказиб, муқаррар равишда яна ян-
гисининг бошланиши учун шароит яратади. 


Такрор ишлаб чиқаришда ғоят хилма-хил номутаносибликлар 
юзага келади ва кейинги даврда, озми-кўпми, ишлаб чиқаришнинг 
кенгайиб бориш жараѐни вужудга келади. Такрор ишлаб чиқариш-
нинг биринчи ва иккинчи бўлимларида маҳсулот ишлаб чиқариш 
кўпаяди. Вақтнинг ўтиши билан ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртаси-
даги умумий ортиқча капиталнинг жамғарилиши рўй беради. Капи-
талнинг ортиқча жамғарилиши унинг ҳамма функционал шаклларида 
намоѐн бўлади. Турғунлик кризисдан кейинги депсиниш сифатида 
характерланади ва унинг давом этишида жонланиш учун шарт-
шароит вужудга келади. 
Жонланиш фазасида маҳсулот ишлаб чиқариш барқарор тарзда 
кенгайиб боради, яъни юксалишнинг энг юқори нуқтасигача ўсади. 
Юксалиш фазасида у аввалги циклдаги энг кризисолди кўтарили-
шидан ўсиб кетади. 
Бундай ҳолат қуйидагича тасвирий кўринишда ифодаланади: 
1-чизма. Иқтисодий цикл 
Чизмадан кўриниб турибдики, иқтисодий цикл иқтисодий ри-
вожланишнинг бир ҳолатидан бошланиб, бирин-кетин кейинги фаза-
110,2 
цикл
кризис
102,5 
100
жонланиш 
юксалиш 
юксалиш кризис 
91,3
91,8 турғунлик


ларни босиб ўтиб, ўзининг дастлабки ҳолатига қайтиб келгунга қадар 
ўтган давридир. Демак, иқтисодий ривожланиш бир цикл билан 
тўхтамайди, у доимо тўлқинсимон тўхтовсиз ҳаракатда бўлади. 
Циклнинг ҳар бир фазаси ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, 
уларни қуйидаги ҳолида яққол тасаввур қилиш мумкин: 
Кризис

Нархларнинг пасайиб кетиши; 
Ишлаб чиқариш ҳажмларининг қисқариши; 
Оммавий банкротлик; 
Ишсизликнинг ўсиши, иш ҳақининг пасайиб кетиш; 
Асосий капиталнинг қадрсизланиш; 
Процент даражасининг ўсиш; 
Акциялар курсининг пасайиб кетиши. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish