г) мамлакат валюта ресурсларининг қисқариши ва шунинг
орқасида валютанинг қадрсизланишини келтириб чиқарувчи тўлов
баланси тенглигининг бирданига бузилиши.
Давлат иқтисодий жиҳатдан орқага кетиш вақтида талабни
рағбатлантиришга имкон берувчи кризисга қарши
тадбирлар ва юк-
салиш чораларини қўллайди. Давлатнинг циклга қарши сиѐсати
иқтисодий циклни силлиқлаш ва ялпи ижтимоий талаб (яъни давлат
истеъмол харажатлари ва инвестициялар ҳажми)ни тартибга солиш
йўли билан конъюктурани барқарорлаштиришга қаратилади. Кризис
даврида асосий капитални янгилашга имкон берувчи циклга қарши
сиѐсат шахсий истеъмол даражасининг пасайишини тўхтатиш учун
шароит яратади. Шу билан бирга, давлат нархларни ҳам тартибга со-
лишни қўллайди ва нархлар ўсишининг чегараларини белгилайди.
Шундай йўл билан тартибга солиш «даромадлар сиѐсати» деб номла-
нади.
Охирги вақтларда даромадлар сиѐсатининг кенг тарқалган вари-
антларидан бири «ижтимоий битим» бўлиб, бунда давлат корхона
маъмурияти ва касаба уюшмалари вакиллари ўртасида нархлар ҳамда
иш ҳақи масалалари бўйича келишувга эришиш мақсадида музокара-
лар ташкил этади. Лекин иш ҳақи устидан назорат ўрнатишга нисба-
тан нархларни назорат қилиш анчагина оғир бўлганлиги учун «муз-
латиб қўйиш» принципи амалда реал иш ҳақининг пасайишига олиб
келади. Бинобарин, нархлар ва иш ҳақини шундай тарзда тутиш иж-
тимоий қарама-қаршиликларнинг чуқурлашувига сабаб бўлади. Бун-
дай тадбирлар жиддий валюта-молиявий кризислар даврларидагина
қўлланилади.
Иқтисодиѐтда «аграр кризислар» тушунчаси ҳам мавжуд. Аграр
кризисларнинг қуйидаги шакллари маълум:
-қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш
нисбий
ортиқчалигининг тобора кучайиб бориши, маҳсулотларнинг сотил-
май қолган катта захираларининг тўпланиб қолиши;
-қишлоқ хўжалик маҳсулотларига
нархларнинг пасайиб кетиши
натижасида даромад ва фойда олишнинг пасайиб кетиши;
-фермер хўжалиги, кичик ва ўрта фермерларнинг хонавайрон
бўлиб, банклардан катта миқдорда қарздор бўлиб қолиши;
-иш билан бандлик қисқариб, ишсизликнинг пайдо бўлиши ва
ҳоказо.
Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқариш жараѐни мавсумий
хусусиятга эгадир. Аграр кризис анча узоқ муддатга чўзилиши мум-
кин. Иқтисодиѐт тарихидан маълумки,
XIX асрдаги биринчи аграр
кризис 70-йиллардан бошланиб, 90-йилларгача, иккинчиси ХХ аср-
нинг 20-йилларидан бошланиб 40-йилларгача, учинчиси 1948 йилдан
бошланиб, 80-йилларгача давом этди. Аграр кризисларда циклли ху-
сусият бўлмайди. Чунки қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
ишлаб
чиқариш мутлақ эмас, аксинча, нисбий хусусиятга эгадир.
Ривожланган давлатларда қишлоқ хўжалигида туб иқтисодий ва
ижтимоий ўзгаришларларни амалга оширишга катта эътибор берила-
ди. Қишлоқ хўжалигини ҳозирги замон техникаси билан қуроллан-
тириб индустриал товар ишлаб чиқариш тармоғига айлантириш
муҳимдир. Қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш воситалари етказиб
берувчи ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта
ишловчи саноат
тармоқларини, шунингдек савдо бўғинларини бирлаштирувчи янги
агробизнес, агросаноат комплекси системасини бирлаштирувчи ва
самарали натижалар келтирувчи интеграцияни вужудга келтириш за-
рурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: