Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Суғурта ва унинг пул маблағлари ҳаракатидаги роли



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

 
4-§. Суғурта ва унинг пул маблағлари ҳаракатидаги роли 
Суғурта жамиятда моддий неъматлар ишлаб чиқаришнинг зару-
рий қисмидир. У ишлаб чиқаришда кўрилган моддий зарарни қоплаш 
билан боғлиқ. Маълумки, инсон ҳаѐтида ва фаолиятида кўзда тутил-
маган табиий офатлар, бахтсиз ҳодисалар ва бошқа кутилмаган 
воқеалар юз бериб туради. Айрим ҳолатларда ишлаб чиқариш жараѐ-
ни балансининг бузилиши ҳам рўй беради. Тадбиркор фаолияти та-
ваккалчиликка асосланган, шу сабабли у, албатта, ўз тасарруфидаги 
моддий бойлиги учун қайғуради. Ишлаб чиқаришнинг тўҳтовсиз 
амал қилиб туриши учун суғурталанади. Ижтимоий ишлаб чиқариш 
таркибига моддий маблағ, иш кучи киради. Шу сабабли суғурта иж-
тимоий мулк, аҳолининг мулки ва даромади, шахсий ҳаѐти каби 
суғурталарга бўлинади. 
Ижтимоий суғурта ишлаб чиқаришнинг бузилиш (номаъқул) 
ҳолати, инсон ва табиат (инсонларнинг табиатга келтирган зарарла-
ри), кишиларни огоҳлантириш, салбий воқеаларни бошдан кечириш 
пайтларида кўрилган зарарни қоплаш имкониятларини яратади. Ал-
батта, бу муносабатлар инсоннинг ижтимоий фаолиятда эришган да-
ражасини ифодалайди. Ҳозирги даврда фан-техника тараққиѐти, иж-
тимоий ишлаб чиқариш инсон фаолиятининг ҳамма соҳаларини ва 
йўналишларини ўз ичига олади. Булар бир томондан, табиат кучла-
рини бошқаришга ѐрдам берса, бошқа томондан, техника салбий 
ҳолатлар, бир қатор янги муаммолар, қийинчиликлар, зиддиятларни 
келтириб чиқаради. 
Қишлоқ хўжалиги, сув ва ҳаво орқали юк ташиш, кимѐ саноати, 
энергетика каби соҳаларда шундай ҳолатларга кўпроқ дуч келинади. 
Зеро, ўз капиталини шу соҳага сарфловчи тадбиркорлар таваккалчи-


лик билан иш кўради. Айниқса, саноат объектларининг зич, бир-
бирига яқин жойлаштирилганлиги сабабли хавф-хатар кўпроқ кути-
лади. Бир объектда юз берган ҳодиса, бошқа объектда ҳам юз бериши 
мумкин. 
Шундай қилиб, суғурталаш жисмоний ва юридик шахсларнинг 
муайян ҳодисалар (суғурта ҳолатлари) юз берган пайтдаги мулкий 
манфаатларни улар тўлаган суғурта бадалларидан шакллантирилган 
пул жамғармалари ҳисобидан муҳофазалаш борасидаги муносабат-
ларни ифодалайди. Суғурталаш – иқтисодий муносабат бўлиб, унда 
энг камида икки томон иштирок этади. Бир томон (субъект) – суғурта 
ташкилоти (давлат ҳиссадорлик жамоасига қарашли ѐки хусусий) бў-
либ, уни суғурта қилувчи деб аташади. Суғурта қилувчи суғурталаш 
шартларини ишлаб чиқади (жумладан, суғурта ҳолати юз берган тар-
зда суғурта қилдирувчига зарарни тўлаш мажбуриятини олади) ва бу 
шартларни мижозлар – ҳуқуқий шахслар (корхоналар, ташкилотлар
муассасалар) ва жисмоний шахслар (алоҳида фуқаролар)га таклиф 
қилади. Маъқул тушса шартнома имзоланади. 
Суғурта иқтисодий муносабатларининг иккинчи томони (субъ-
ектив) ѐки суғурта қилдирувчи-юридик ѐхуд жисмоний шахс ҳисоб-
ланиб, тўла фуқаролик лаѐқатига эга бўлади, ўз шахсий манфаатини 
ѐки учинчи томоннинг манфаатини суғурталайди. Унинг учун тўлов-
лар, бадалларни тўлайди, қонун ѐки суғурта шартномаси бўйича су-
ғурта ҳолати (табиий офат, киши йиқилиб майиб бўлганида ва бош-
қалар) юз берганда суғурта қилдирувчига зиѐн (иқтисодий ѐки унинг 
саломатлигига) етказилган пайтда суғурта қайтими (товон)ни олиш 
ҳуқуқига эга бўлади. Шундай қилиб, суғурта қилувчи ва суғурта 
қилдирувчи суғуртали иқтисодий муносабатларни махсус шартнома 
билан бириктирадилар. Жаҳон амалиѐтида “
полис
” деган ном олди. 
Полис суғурта шартномасининг тузилишини тасдиқлаб, суғурта 
қилувчининг суғурта қилдирувчига суғурта ҳолати юз берган 
тақдирда шартномада белгиланган пул қиймати (суғурта товони ѐки 
қайтариш)ни тўлаш мажбуриятини ифодайладиган ҳужжатдир. Унда 
суғурта қилдирувчининг ўз номи ѐки тақдим этувчининг номи қайд 
этилган бўлади. Суғурта компаниялари фуқаролар, уй ҳайвонлари, 
мол-мулк, транспорт хавф-хатари, тижорат операциялари, қарзнинг 
қайтарилмаслик хавфини суғурталаш ва хизмат кўрсатишнинг бошқа 
турларини амалга оширади. 


Кейинги йилларда давлат ва тижорат тизилмалари томонидан 
кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш давлат дастури доирасида 
ривожланишнинг ўз лойихаларини рўѐбга чиқариш учун хусусий 
корхона ва фирмаларга анчагина миқдорда қарзлар бериляпти. Дав-
лат суғурта идоралари ҳам, тижорат суғурта идоралари ҳам бу тар-
киблар учун кафиллик бераяпти.
Ҳозирги пайтда тижорат банклари томонидан объектни эмас, 
субъектни қарзга маблағ билан таъминлаш тажрибаси кенг қўллани-
лаѐтгани муносабати билан кредит хавф-хатари ортди. 
Қарз олувчининг молиявий аҳволи ѐмонлашганда, фаолиятида 
кутилмаган мураккабликлар юзага келганда, бозорда юзага келган 
номаъқул вазиятларда кредит хавф-хатари юзага келади. Чиқарилаѐт-
ган маҳсулотга талабнинг пасайиши, харидорларнинг тўловга қодир 
эмасликлари, иқтисодий танглик, корхона раҳбарларининг уқувсиз-
лиги, баъзан эса виждонсизлиги ҳам шундай хавф-хатарларнинг 
келиб чиқишига сабаб бўлади. 
Ҳар бир мамлакатнинг суғурта ишларини олиб борувчи ўз 
суғурта компаниялари мавжуд. Кўпчилик мамлакатларда ўзаро су-
ғурта ташкилотлари ҳам иш юритмоқда. Бу ташкилотларга фермер-
лар бирикиши мумкин. Ҳозирги даврда экология муаммоларининг 
юзага келиши ҳолати муҳим масалалар жумласидан бўлиб қолганли-
ги туфайли кўпчилик мамлакатларда ўзаро суғурта клублари ташкил 
этилган. Англия, Швеция, Норвегия, Япония, АҚШ да бундай клуб-
лар мавжуд бўлиб, улар биргалашиб юзага келган экологик муаммо-
ларнинг ечимини ҳал этишмоқда. 
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиѐти тизимига ўтишда бир неча 
суғурта компаниялар вужудга келди. Уларнинг энг йириги «Ўзбекин-
вест» суғурта компаниясидир. Ундан ташқарии, «Мадад» давлат 
суғурта агентлиги ҳам иш олиб бормоқда. 
«Мадад» суғурта агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг қарори билан хусусий тадбиркорлик ва кичик биз-
несларнинг суғурта ҳимоячиси сифатида тузилган. Агентлик бўлим-
лари республиканинг ҳамма ҳудудларида жойлашган бўлиб, юзага 
келган масалаларни дарҳол ҳал қилиб келмоқдалар. «Мадад» давлат 
суғурта агентлиги бизнес-фонд билан якка алоқада ишлайди. Кредит-
ларнинг бизнес-фонд томонидан ажратилиши «Ўзтадбиркорбанк» 
орқали амалга оширилади. 


«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси маҳаллий ва хори-
жий сармоядорларни сиѐсий, тижорий ва умумий хавф-хатарлардан 
ишончли ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 
расмий давлат суғурта агенти ваколатини олган. Компания фаолия-
тининг асосий мақсади Ўзбекистон экспортчиларининг чет мамла-
катлардаги суғурта манфаатларини мустаҳкам ҳимоя қилишдан ибо-
ратдир. Экспорт ўсишини рағбатлантириш, ўзбекистонлик экспорт 
қилувчиларни суғурталаш, ҳимоя қилишни таъминлаш, республикада 
ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг технология, товар ва хизматлар 
халқаро бозорига киришини таъминлаш мақсадида 1997 йилнинг 18 
февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони би-
лан «Ўзбекинвест» миллий суғурта агентлиги «Ўзбекинвест» экс-
порт-импорт миллий суғурта компаниясига айлантирилди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish