Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Янгиликларни бошқариш
. Иқтисодиѐт фанида янгилик ѐки инно-
вацияларнинг аниқ бир бутун таърифи мавжуд эмас. Бироқ қуйидаги 
таъриф тез-тез учраб туради: янгилик янги ресурсларни барпо этиш 
ѐки аллақачон мавжуд бўлганларидан янгича, ноанъанвий усуллар 
воситасида фойдаланишдир. Янгиликлар илмий-техник, бошқарувга 
доир, ижтимоий ва иқтисодий характерда бўлади. 
Инновация жараѐнининг тузилиши оддий. Янгиликнинг мав-
жудлиги ҳақидаги дастлабки ахборотни олиш, ундан фойдаланиш-
нинг мақсадга мувофиқлигига тегишли баҳо бериш, экспериментнинг 
тижоратда фойда келтиришини текшириш ва жорий қилиш (янги 
маҳсулот, янги ташкилий тузилма ва янги ижтимоий муносабатларни 
оммавий тарзда қўллашга жорий этиш). 
Аввало, «янги билимлар», яъни ҳам илмий-техник, ҳам ижтимо-
ий, иқтисодий соҳалардаги ихтиролар, кашфиѐтлар, анъанавий 
бўлмаган ғоялар янгиликларнинг манбалари бўлиб хизмат қилади. 
Ихтиро ѐки кашфиѐтларнинг пайдо бўлиши билан уни кенг миқѐсда 
қўллаш ўртасида тахминан 25-30 йил вақт ўтади. Янгиликни жорий 
этиш йўллари ғоятда мураккаб ва қалтисдир. 
Янгилик ҳақидаги ахборотни ташқи иқтисодий муҳитдан – 
рақобатчиларнинг янгиликни жорий этишдаги муваффақиятли ури-
нишлари ҳақидаги маълумотлардан ҳам олиш мумкин. Кутилмаганда 
муваффақият қозониш ѐки ишдаги муваффақиятсизлик компания 
раҳбариятининг ҳеч қандай янгиликларни кўзда тутмаганлигини, 
уларни жорий этишга тайѐр эмаслигини кўрсатади. Бу хилдаги мо-
нанд эмаслик фирманинг хўжалик юритиши иқтисодий тангликка 
мувофиқ келмаслигининг белгисидир. Натижада фирма синмаслиги 
учун шошилинч равишда ўз сиѐсатини тубдан ўзгартириш билан 
шуғулланиши керак бўлади. 
Нуфузга оид жараѐнлар, мисол учун, аҳоли таркибида ѐшлар-
нинг кўпайиши, истеъмол талабининг тузилишини ўзгартиради. 
Қадриятлар ва идрок этишлардаги маданий ўзгаришлар ҳам иннова-
циянинг манбаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Маданий ўзгариш-
лар (мода, дидлар, миллий анъаналар), айниқса, бозор конъюктураси-
га кучли таъсир кўрсатади
Тез ўзгариб турувчи бозор талаби ортидан «қувиш» учун ишлаб 
чиқаришда доимий ўзгаришлар рўй бериб туриши зарур. Лекин бу 


нарса унчалик осонлик билан амалга ошавермайди. Янгиликлар му-
аммоси Америка, Европа, Жанубий, Шарқий Осиѐнинг етакчи ком-
панияларини жуда ҳам безовта қилаѐтгани бежиз эмас. Ривожланган 
бозор механизми доимий янгиланиш, модернизация ва қайта қуриш-
нинг етарлича кафолати эмас. Яхши ғоялар ўз ҳолича ҳеч нарсани 
ўзгартирмайди. Зеро, ташаббускор жонкуярлар – уларни амалда рўѐб-
га чиқариш учун масъулият ва таваккалчиликни ўз зиммасига олади-
ган кишилар бўлмаса, ғоялар фирма бўйлаб йиллар давомида «сайр 
қилиши» ва рўѐбга чиқарилмаслиги мумкин. Шу сабабли фирмалар 
янги ғояларни қўллаб-қувватлашнинг турли дастурларини, масалан, 
мақсадли гуруҳлар, мўъжаз корхоналарни барпо этмоқдалар. 
Янгиликларни самарали бошқаришнинг асосий қоидаларини 
кўрсатиб ўтишга уриниб кўрамиз. Биринчидан, янгиликларнинг чек-
ланган дастлабки миқѐси бир жойга жамланган бўлади. Янгиликлар-
ни самарали жорий этиш аввалига арзимас маблағ сарфини ва озгина 
кишиларни талаб қилади ва кичик бозорга йўналган бўлади. Иккин-
чидан, янгиликларни жорий қилиш доимий экспериментдир. Инно-
вацион жараѐн зиддиятли ҳодиса, бинобарин, уни олдиндан башорат 
қилиб бўлмайди, шу сабабли илдам бошлаб юборилган ташаббуслар-
гина яхши натижа келтириши мумкин. Учинчидан, янгиликларнинг 
муваффақиятли-эҳтимоллик масаласи мавжуд. Шу сабабли янгилик-
лардан кўпроқ фойдаланишга уриниб кўрилади. Исталган урушнинг 
муваффақият қозониши учун умидворлик қанчалик оз таъсир кўрсат-
масин, бирор ғоядан фойда чиқиши эҳтимоли, агар бир вақтнинг 
ўзида кўп йўналишларда ҳаракат қилинадиган бўлса, шунчалик юқо-
ри даражага олиб келади. Зеро, «нишонга тегиш» кўпроқ бўлишини 
таъминлашнинг ишончли усули – ўқ узишлар сонини кўпайтиришдан 
иборатдир. Тўртинчидан, янгиликлардан фойдаланиш ташаббускор 
жонкуярларни қўллаб-қувватлаш, уларга нисбатан юқори раҳбарият-
нинг сабр-тоқатли бўлишга боғлиқдир. Хатоларни лозимича қабул 
қилиш ва ундан сабоқлар чиқариб олиш зарур, токи кейинги қадамни 
янада пухта ўйлаб босиш мумкин бўлсин. Бешинчидан, мазкур жа-
раѐн ташкилот ичида ҳам, рақобатчилар билан ҳам самарадор муно-
сабатни рағбатлантириш, норасмий муносабатлар ва ишбилармон-
ларнинг ички «муҳит»ини ривожлантириш, инновацион маданиятни 
шакллантириш, ташаббускорлик, хатти-ҳаракатлар эркинлиги, нова-
торлик, ишончнинг пайдо бўлишига имкон яратувчи қадриятларни 
қарор топтириш билан узвий боғлиқдир. 


Сифатни бошқариш
. Сифат буюмнинг белгиланган стандарт-
ларга мос келиш даражасидир. Бироқ сифатнинг юқори даражасини 
таъминлаш, шунчаки, мезонларга риоя қилиш устидан назорат ўрна-
тишдангина иборат эмас, балки у бошқарувнинг барча даражаларида 
устувор вазифага айланади. Яхши сифат фойдали ва даромадлидир. 
Японларнинг автомобиль, телевизор, видеомагнитофон, маиший 
электрасбоблари, баъзи классларга мансуб ЭҲМлар ишлаб чиқариш 
сингари соҳаларда эришган ютуқлари бунинг яққол исботидир. 
Бошқа мамлакатларнинг шу сингари товарларидан усутунликка, 
рақобат курашидаги ютуқ ва жаҳон бозорларини кенг миқѐсда эгал-
лашга сифат орқали эришилади. 
Сифатни бошқаришнинг ташкилий шаклларида сифат тўгарак-
лари «йўлчи юлдуз» бўлиб қолади. Япон компанияларида тахминин 
бир миллионта ана шундай тўгарак ишламоқда. Улар салкам ўн мил-
лион кишини бирлаштирган. Одатда, бундай тўгарак цех, участка-
нинг 6-8 ходимидан иборат бўлади. Машғулотлар, кўпинча, дарсдан 
ташқари соатларда мажлислар шаклида ўтказилади. Уларда тўгарак 
қатнашчилари меҳнат унумдорлигига ва сифат захираларини излаш, 
рационализаторлик, янгиликлар, техник хавфсизлик қоидаларига 
амал қилиш масалалари билан шуғулланадилар. Биргаликдаги таҳлил 
умумлаштирилади ва кўриб чиқиш учун фирма раҳбариятига топши-
рилади. Сифат тўгараклари ишидан олинадиган иқтисодий самара, 
ўртача олганда, уларга қараш учун кетган харажатлардан беш баро-
бар ортади. Бу нарса нафақат фирмага, балки тўгарак қатнашчил-
арига ҳам фойдали, чунки улар қўшимча тўловлар, мукофотлар ола-
дилар, маънавий тақдирланиш сифатида эса жамоат олдида фахрий 
нишонлар, ѐрлиқлар билан мукофотланадилар. 
Сифат тўгараклари АҚШдаги энг йирик корпарацияларининг 90 
фоизида ҳам ишлаб турибди. Лекин уларнинг ютуқлари анча камта-
рона. Унинг сабаби япон ва Америка фирмалари умумий бошқаруви-
даги жиддий тафовутларга, уларнинг, умуман, менежментга нисбатан 
концептуал ѐндашувларига бориб тақалади. Асосий тавофутлардан 
бири шундан иборатки, япон корхоналаридаги ходимлар «жамоа-
лик»ни гуруҳнинг мақсадлари устуворлигини ошириш ва жамоа 
масъулиятини мўлжаллаб иш тутадилар. Ҳолбуки, Ғарбда «индиви-
дуализм» – шахсан масъулиятлилик, индивидуал ваколатларни чек-
лаш устун туради. Бундан сифат муаммоси қандайдир ташкилий 
ўрин алмаштиришлар воситасидагина эмас, балки бошқарув муаммо-


лари бутун мажмуининг таркибий муаммоси сифатида ҳам ҳал 
қилинади, деган хулоса чиқариш мумкин.

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish