Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


XI БОБ. БОЗОР ТИЗИМИДА КОРХОНАНИНГ ИҚТИСОДИЙ



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

XI БОБ. БОЗОР ТИЗИМИДА КОРХОНАНИНГ ИҚТИСОДИЙ 
ФАОЛИЯТИ 
 
1-§. Фирма ва унинг ташкилий тузилиши
Мустақил корхона (фирма) тегишли тарзда ташкил этилган ва 
муайян неъматларни ишлаб чиқариш мақсадида мувофиқлаштирил-
ган моддий ҳамда киши ресурсларининг бирлашмасидир. Бундай 
бироз мавҳум таъриф мўъжаз ҳатто жуда кичик (5-10 киши ишлай-
диган) корхоналар учун ҳам, оборотлари Австрия, Дания ва Норве-
гиянинг биргаликда олинган ялпи миллий маҳсулотидан ошиб кета-
диган «Женерал моторс» (салкам 900 минг киши ишлайди) туридаги 
ниҳоятда катта корхоналар учун ҳам қўлланилиши мумкин. 
Фирмани ишлаб чиқариш жиҳатидан ташкил этиш ўз ичига 
қуйидаги ҳолатларларни қамраб олади: 
а) умумий вазифаларни белгилаш (фирма нималарни, қайси 
мақсадда ишлаб чиқаради); 
б) ишнинг конкрет турлари учун вазифаларни аниқлаш (ишлаб 
чиқариш, молия операциялари, тижорат ва ҳоказолар учун); 
в) бўлинмалар бажарадиган вазифаларни конкретлаштириш (1-
цех учун, 2-цех учун вазифалар ва ҳоказо); 
г) тегишли ваколатлар бериш (ким нима ва қандай ҳажмда иш 
қилиши, муҳими бажарилган иш учун ким олдида ҳисоб бериши 
керак); 
д) бирор қарорга келишнинг самарадор эканлигини, иш-ҳаракат-
ларнинг амалга оширилишини назорат қилиш ва уларни мувофиқ-
лаштиришни таъминлайдиган коммуникациялар тизимини йўлга 
солиш; 
е) ташқи муҳитга нисбатан ўта сезгирликни таъминлаш (корхона 
бозор талабининг ўзгаришига мослашувчан бўла олиши керак). 
Фирманинг ташкилий қурилишига қатор объектив омиллар 
катта таъсир кўрсатади: илмий-техник (техника, технология, илмий 
тадқиқотлар); ташкилий (ихтисослаштириш, кооперациялаш, бирга 
қўшиш, ишлаб чиқариш миқѐси ва ҳоказо); иқтисодий конъюктура ва 
хўжалик фаолияти, меҳнат харажатлари ва ҳоказолар ўзаро нисбати-
нинг ўзгариши, ижтимоий-сиѐсий омиллар (давлатнинг роли ва 
таъсири, миллий демографик муҳит, халқаро вазият). 
Компания ўз мақсадларига эришгандагина фирманинг ташкилий 
тузилиши самарадор бўлиб чиқади. Одатда, ҳар бир фирма миқѐси ва 


фаолияти қандай кечишидан қатъи назар, бир талай мақсадларни ҳал 
этишни кўзда тутади. Мазкур мақсад қанчалик аниқ ва равшан бўлса, 
унга эришиш учун тегишли истиқбол йўлини танлаш шунчалик осон 
ўтади. Фирманинг истиқболи дейилганда мақсадларга жуда маъқул 
тарзда эришиш учун ресурслардан қандай фойдаланиш борасидаги 
кенг миқѐсли концепция тушунилади. 
Ташкилий тузилмаларнинг турлари хилма-хил бўлиб, уларнинг 
асосийлари бештадир. 
1. Чизиқли (поғонали) тузилма (1-расм) юқори ва тобе бўғинлар 
(бўлинмалар, ходимлар) ўртасидаги тўғри бўйлама бўйича алоқа-
ларни ифодалайди. У кўп босқичли тавсифга эга бўлади (масалан, 
бирлашма директори – касаба бошлиғи – уста-ишчи). Бу жуда оддий 
тузилма. Ундан осонгина фойдаланиш мумкин. Бу тузилмада алоқа-
лар тизими коммуникациянинг қисқа каналларига эга бўлиб, унда ҳар 
бир ходимнинг ҳуқуқ ва бурчлари равшан белгилаб қўйилган бўлади. 
Натижада топширилган ишнинг аниқ ва пухта бажарилишига 
эришилади.
1-расм 
Б
иро
қ бу 
туз
илм
ада 
бир 
тала
й 
кам
чиликлар ҳам мавжуд. Жум-ладан, унда мослашувчанлик юқори 
савияда 
амалга 
ошмайди. 
Бу 
эса 
буйруқбозлик 
ҳамда 
расмиятчиликнинг пайдо бўлиши учун озиқ бе-рувчи манбаи бўлиб 
хизмат қилади. 
2. Чизиқли – штаб тузилмаси. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши, тех-
нологияларнинг мураккаблашуви, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот 
номенклатурасининг кенгайиши каби омиллар таъсирида раҳбарлар-
нинг мунтазам равишда ахборотларнинг катта оқимидан бохабар 
бўлиб туришлари, барча жараѐнларни кузатиб боришлари борган 
Мунтазам раҳбар 
Ижрочилар 
Мунтазам раҳбар 
Ижрочилар 
Директор 


Директор 
ишлаб 
чиқаришни 
бошқариш 
ИТТКни 
бошқариш 
молиявий 
бошқариш 
сотишни 
бошқариш 
сари қийинлашиб боради. Шу сабабли марказий раҳбарият ҳамда 
мунтазам раҳбарлар қошида маслаҳатчилардан иборат кенгашлар 
ташкил этилади. Бу тузилманинг вазифаси тегишли қарорлар қабул 
қилишда раҳбарларга ѐрдам беришдан иборат. Шундай бўлса-да, 
муайян афзалликларга эга бўлишига қарамай, унда буйруқбозликка 
мойиллик сақланиб қолаверади. 
3. Чизиқли вазифавий тузилма. Уни барпо этишнинг асосий 
йўли ҳокимият ва масъулиятни бошқарувнинг алоҳида вазифалари 
мавжудлигидадир. Бунга ишларни режалаштириш, ишлаб чиқариш, 
молия, сотиш, таъминлаш ва ҳоказо бўйича гуруҳлаштириш кабилар 
киради.
2-расм 
Тегишли шароитларда бундай тузилма етарлича самарадор ва 
қулайдир. Лекин бозор конъюктураси кескин ўзгарган тақдирда таш-
кил этишнинг бундай вазифавий тури зарур мослашувчанликни 
таъминлай олмайди. Шунга қарамай, мазкур тузилма, айниқса, АҚШ 
ва Ғарбий Европа мамлакатларида жуда кенг тарқалган. 
4. Марказлаштирилмаган вазифавий тузилма. У бутун ишлаб 
чиқариш тузилмасини маҳсулот турлари бўйича тақсимлашга асос-
ланган. Масалан, Американинг «Боинг» корпрорацияси таркибида 
моторсозлик, гражданлик самолѐтлари, ҳарбий авиация техникаси 
бўлинмалари мавжуд. Бўлинма бошқарувчиси муайян маҳсулотларни 
ишлаб чиқариш учун ғояни ишлаб чиқаришга жорий этишдан бош-
лаб, сотишга қадар жавобгар ҳисобланади. Олий раҳбарлик эса уму-
мий, хусусан, фақат ташқи иқтисодий масалалар билан шуғулланади 
ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш соҳасидаги сиѐсатни бел-
гилайди (масалан, янги бўлинмани барпо этиш ѐки, аксинча, мавжуд-
ларидан бирортасини тугатиш масаласини ҳал этади). Бундай тузил-
ма, айниқса, бўлинмалар ҳудудий жиҳатдан тарқоқ бўлган ҳолда са-


Директор 
ИТТК 
бўлими 
Режалаш 
бўлими 
Сотиш 
бўлими 
Молия 
бўлими 
А 
В 
С 
марали ҳисобланади. Лекин бу тузилма ҳам маҳсулот, технологияни 
доимо янгилаб туриш каби муаммоларни ҳал этишига тўғри келади. 
Бўлинмалар ўсиб борган сайин марказлаштирилган вазифавий 
тузилмага хос камчиликлар ҳам намоѐн бўлиб боради. 
5. Матрицавий тузилма. У маҳсулоти нисбатан қисқа «умр» 
кўрадиган ва тез-тез ўзгариб турадиган фирмалар томонидан қўлла-
нади. Ушбу тузилмани «Тўр» кўринишида тасаввур этиш ҳам мум-
кин (3-расм). 
3-расм 
Бўйламасига қараб тузилган вазифавий тузилмалар ишлаб чиқа-
риш, савдо, режалаштириш, ИТТК кабилар, энига эса технология ва 
бошқарув соҳасида янгиликларни жорий этиш билан шуғулланувчи 
махсус тузилган гуруҳлар жойлашади. Бундай гуруҳлар вақтинчалик 
негизида шакллантирилади. Бунда дастурни (А.В.С) бошқарувчининг 
лойиҳани рўѐбга чиқаришининг бутун даври учун вазифавий бўлим-
лар (бўйламасига), ходимлар ва ресурслар ажратилади. Бошқарувчи 
умумий раҳбарлик ва ишларнинг бажарилиши бўйича назоратни 
амалга оширади. Навбатдаги дастур вазифалари (энига) бажарилгач, 
ходимлар ва фондлар ўзларининг функционал бўлимларига қайта-
рилади. 
Бундай тузилма бозорда талабнинг ўзгаришига тезкорлик билан 
муносабат билдиришга қодир. Бироқ фирманинг ўса бориши билан 


мазкур тузилма ҳам бошқарувни бюрократлаштиришга ва иннова-
цион қобилиятларнинг пасайишига мойил бўлади. 
Шундай қилиб, бошқарувнинг қараб чиқилган ташкилий тузил-
маларидан бирортасини ҳам расмий деб бўлмайди. Шунинг учун ҳар 
бир фирма ишлаб чиқариш ва иқтисодий муҳитнинг ўзига хос 
хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг талабаларини энг кўп даражада 
қондирадиган ташкилий тузилма турини танлаши керак. Борди-ю, у 
ѐки бу чизиқни соф кўринишда қўллаш мумкин бўлмаса, уларни 
бирга қўшиш воситасида зарур тузилмага эга бўлиш мумкин. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish