Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

АВ= ИВ + МВ 
Фирма томонидан сарфланган маблағларнинг ишлаб чиқариш 
жараѐнида бўлиш вақти, яъни ишлаб чиқариш воситаларини сотиб 
олгандан то тайѐр товар бўлган давргача ўтган вақт 
ишлаб чиқариш 
вақти
ни, муомала жараѐнида бўлиш вақти, яъни ишлаб чиқариш 
воситаларини сотиб олиш ва тайѐр товарларни сотиш учун кетган 
вақт 
муомала вақти
ни ташкил этади. 
Ишлаб чиқариш вақти уч қисмдан иборат: 
-
бевосита мехнат жараѐни ѐки иш даври (ИД), 
-
турли танаффуслар даври (ТД), 
-
ишлаб чиқариш воситаларининг ишлаб чиқариш захиралари-
да бўлиш даври (ЗД). Буни қуйидагича ифодалаш мумкин: 
ИВ + ИД + ТД =ЗД 


Иш даври ишлаб чиқариш вақтининг асосий таркибий қисми-
дир. Бу вақт давомида маҳсулот меҳнатнинг таъсири остида бўлади. 
Иш даврининг узунлиги ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг ху-
сусиятлари, қўлланиладиган меҳнатнинг миқдори, унумдорлик дара-
жасига боғлиқ. 
Айланиш вақтини ташкил этувчи дастлабки омил ишлаб чиқа-
риш вақтидир. У қуйидагилардан иборат: 
-
хом ашѐ, материаллар ва асбоб ускуналарнинг ишлаб чиқа-
риш захираларида бўлиш вақти; 
-
иш вақти, яъни меҳнат буюмлари кишилар томонидан бевоси-
та ўзгартириладиган вақт; 
-
кишиларнинг бевосита иштирокисиз юз берадиган табиий 
жараѐнларнинг меҳнат буюмига таъсир кўрсатиш вақти (кимѐ-саноа-
тида, деҳқончиликда ва бир қанча бошқа тармоқларда, айниқса, катта 
бўлади); 
-
корхоналарнинг иш режими (сменалар ўртасидаги узилишлар, 
дам олиш кунлари), шунингдек ҳар хил бекор туриб қолишлар 
туфайли меҳнат жараѐнида бўлиб турадиган узилишлар. 
Айланиш вақтини ташкил этувчи иккинчи омил муомала вақти 
бўлиб, у ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олишга ва ишлаб чиқа-
ришни иш кучи билан таъминлашга сарфланадиган вақтни, шунинг-
дек товарларни сотиш вақтини ўз ичига олади. 
Ишлаб чиқариш воситаларининг захира ва эҳтиѐжлар сифатида 
бўлиш вақти уларнинг ишлаб чиқариш жараѐни узлуксизлигини 
таъминлаш учун зарур бўлган даврдир. Тез қуритадиган, ачитадиган, 
умуман, технологик жараѐнларни тезлаштирадиган янги техника ва 
технологияларнинг қўлланилиши танаффус даврини ва ишлаб чиқа-
риш вақтини қисқартиради. Транспорт шахобчаларини ривожланти-
риш, хўжалик алоқаларининг самарали тизимини белгилаш, ишлаб 
чиқариш воситалари бозорни шакллантириш, эҳтиѐжлар миқдорини 
тўғри ҳисобга олиш каби ҳолатлар муомала вақтини қисқартириш 
учун муҳим аҳамият касб этади. 
Капиталнинг айланиш тезлиги улардан фойдаланиш самарадор-
лигига жиддий таъсир қилади. Айланиш тезлиги муайян давр ичида 
(А) содир бўлган айланишлар сони (П) ѐки бир айланишнинг узун-
қисқалиги (а) билан белгиланади, яъни: 
П = А/а;
а = А/П 


Агар капитал айланиш узунлиги уч ой (90 кун)ни ташкил қилса, 
у вақтда П = 12 : 3 = 4 ; а = 360 : 4 = 90 кун бўлади. 
Турли соҳаларда капиталнинг айланиш тезлиги кўпгина омил-
ларга боғлиқ. Шундай муҳим омиллардан бири доимий ва айланма 
капиталнинг бўлиниш нисбатдир. Асосий ва айланма капиталнинг 
иқтисодий мазмунига қараб қандай роль ўйнаши аҳамиятлидир. 
Чунки тадбиркорлик капитали таркиби муҳим аҳамият касб этиб, 
сифат жиҳатдан ўсиши, такомиллашиб бориши натижасида ишлаб 
чиқаришнинг юксак техника даражаси таъминланадики, бу ишлаб 
чиқаришнинг самарадорлигини оширишга олиб келади. 
Асосий капитал қийматининг кўчирилган, кейинчалик эса 
уларнинг ўз ўрнини тўлдиришга мўлжалланган суммаси амортизация 
фондини ташкил этади. Бу фонддан маблағларнинг маълум улушидан 
эскирган капитални таъмирлаш, уларнинг истеъмол хусусиятларини 
қисман тиклаш учун фойдаланиш мумкин. Бундай ҳолатда капитал-
нинг ўтказган қиймати ҳам қопланади. Асосий капиталнинг хизмат 
муддати тугагандан кейин ўзларининг натурал ашѐвий сифати бўйи-
ча яроқсиз ҳолга келиб қолганида ва истеъмол қийматини батамом 
йўқотгани (асосий капиталнинг жисмоний эскириши)да жамғарилган 
амортизация фондининг янги меҳнат воситаларини сотиб олиш ва 
эскирганларини алмаштириш имкони туғилади. Фан-техника тарақ-
қиѐти шароитида асосий капитал фақат жисмоний эскириб қолмас-
дан, балки маънавий жиҳатдан ҳам эскиради. 
Маънавий эскириш икки хил бўлади. Унинг биринчиси меҳнат 
воситаларининг муайян турини ишлаб чиқариш самарадорлиги оши-
ши натижасида улар арзонлашувининг юз бериши билан боғлиқдир. 
Чунки илгари ишлаб чиқарилганларига ўхшаш бўлган машиналар, 
асбоб-ускуналар ва қурилмалар арзонроқ бўлиб қолади. Бироқ бир 
хил техник воситаларнинг қиймати ҳар хил бўлиши мумкин эмас. 
Уларнинг реал ижтимоий қиймати дастлабки сарфлар (дастлабки 
қиймат) билан эмас, балки ушбу капитални такрор ишлаб чиқариш 
ҳозирги пайтда жамиятга канчага тушганлиги (тиклаш қиймати) 
билан белгиланади. Шунга мувофиқ, ишлаб турган асосий капитал 
тайѐрланаѐтган маҳсулотга олдингига қараганда камроқ қийматга 
кўча бошлайди. 
Маънавий эскиришнинг иккинчи тури яъни, сифат жиҳатдан 
янада мукаммалроқ ва самаралироқ меҳнат воситаларининг пайдо 
бўлиши билан боғлиқдир. Улардан фойдаланиш ишлаб чиқарилаѐт-


ган маҳсулотни арзонлаштиради ѐки умуман бозордан сиқиб чиқа-
ради. Натижада мавжуд капиталларнинг техник хоссалари ўзгармай-
ди, бироқ уларнинг жисмоний ҳолати яхши бўлиши мумкин, улар ўз 
истеъмол қийматини йўқотади. Шунга мувофиқ ҳолда аввалги 
капиталлар қадрсизланиб қолади. 
Таъкидлаш керакки, иккинчи турдаги маънавий эскиришнинг 
оқибатлари зиддиятлидир. Бир томондан, корхоналар ютқазади, ик-
кинчи томондан эса-жамият ютади, чунки эски капиталлар қийма-
тининг йўқотилиш ўрнини янги капиталлардан фойдаланишдан кела-
диган тежам ортиғи билан қоплаб юборади. 
Маълумки, фирмаларда ишлаб чиқариш жараѐнида асосий капи-
тал билан бирга, айланма капитал ҳам иштирок этади. Улар меҳнат 
буюмларининг захираларини ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқариш-
ни, шу жумладан, ярим фабрикатларни ўз ичига олади. 
Ҳар бир фирма айланма ишлаб чиқариш капиталлари билан бир 
қаторда муомала маблағларига ҳам эга. Улар жумласига ишлаб чиқа-
риш босқичидан чиқиб кетган тайѐр маҳсулот ва пул маблағлари 
киради. 
Доиравий айланиш жараѐнида айланма капитал билан муомала 
маблағлари ўртасида жуда яқин алоқа мавжуд бўлади, яъни бир-
бирига ўтиб туради ва ҳар бир доиравий айланишдан кейин тўла-
тўкис янгиланади. Уларнинг иккаласи бир бўлиб, фирманинг айланма 
маблағини ташкил этади. 
Айланма маблағларнинг фойдаланиш самарадорлиги айланиш-
нинг тезлиги билан белгиланади. Бундай тезлик маблағларнинг йил 
давомида айланган сони, яъни йил давомида маҳсулот сотиш ҳажми 
айланма маблағларининг ўртача йиллик қолдиғига нисбати билан 
ўлчанади. Айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги айлан-
ма капитал ўртасидаги нисбатга боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқаришда 
банд бўлган айланма капиталнинг миқдори қанчалик кўп бўлса, 
айланма маблағлардан фойдаланиш шунчалик самарали бўлади. 
Айланма маблағларини айланишини тезлаштирувчи асосий омиллар: 
ишлаб чиқариш вақтини қисқартириб бориш билан белгиланади.
 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish