Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш


Уй—жойлар: Маорилар қишлоқларда яшаганлар. Ўра ёки кўра билан ҳимояланган қишлоқлар па, ҳимояланмаганлари эса —каинга



Download 1,83 Mb.
bet46/86
Sana10.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#770380
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   86
Bog'liq
antropologiya

Уй—жойлар: Маорилар қишлоқларда яшаганлар. Ўра ёки кўра билан ҳимояланган қишлоқлар па, ҳимояланмаганлари эса —каинга деб номланган. Каингаларни XIV—XV асрда кўпроқ қуришган бўлишса, кейинчалик ўзаро урушларнинг кучайиши қишлоқларни ҳимоялаш эҳтиёжини туғдирган. Кишлоқлар бир нечта уйлардан 1 —2та ўйма нақшинкор устунли жамоа биноларидан ташкил топган. Уйларнинг ёнида чиройли ўймакор нақшлари билан омборлар қурилган. Омборларда кумарадан ташқари, қуритилган балиқ, асбоб — ускуналар, қуроллар, турлар, қайиқ эшкаклари сақланган.
Янги Зеландиянинг иқлими нисбатан совук бўлганидан маорилар уйлари қалин ёғоч устун, замда тусинлардан турри бурчақли қилиб қурилган. Кичик эшик ва бинонинг кириш томонида колдирилган дарча уйларни ёритишда хизмат қилган. Икки томонлама том полинезияликларники каби ўсимлик ва поҳоллар билан ёпилган. Жанубий оролда кишки бинолар иссиқроқ бўлиши учун ярмига қадар ерга кўмишган. Бундай ярим ертўлаларни совук пайтларда очиқ ўчоқларда гулхан қўйиб иситишган.
Кийимлар. Маориларнинг кийимлари ҳам бошқа полинезияликлардан фарқ қилган. Янги Зеландияликлар тапани билишмаган, унинг ўрнини оролда ўсадиган ёвойи зиғир поя толасидан тўқиладиган газмол эгаллаган. Пешбанд ёки белбоғчалардан ташқари, плаш ёки ёпинчиқлар кийишиб уларни тайёрлашда куш патлари ва ит териларидан ҳам фойдаланишган. Маориларда плашларнинг ундан ортиқ тури бўлган. Энг чиройлиси кахукиви —авраси зигирпоядан туқилиб устидан киви кушининг патларидан туқилган плаш бўлиб, унинг маълум жиҳатлари кавказликлар чакмонини эслатган.
Уруғчилик тузуми ва оила. Иви —қабила Янги Зеландиядаги асосий жамоа бирлиги ҳисобланган. Жами 50га яқин, қабиланинг з^ар бирида ўз ҳудудига эга бўлган. Улар орасида алмашинув яхши ривожланмаган, фақат европаликлар билан тукнашувлар бошланганидан сўнг маорилар қабила иттифоқларини тузадилар.
Қабила саркори ҳар бирининг ўз навбатида патриарҳал жамоаси бошлири ҳам эди. Қабила саркорлари ҳокимияти эса жамоа оқсоқоллари кенгаши хапу билан чекланган.
Ивидан йирикроқ жамоа бирлиги, қабила иттифоқи (вака) «қайиқ» маъносини англатиб, XIV асрда оролга бир кемада келганлиги белгисидир. Иттифоқ аъзолари орасида алоқалар яхши бўлмай, улар баъзида урушиб ҳам туришган.
Ивидан кичикроқ жамоа бирлиги хапу деб номланган. Хапу ўз хусусиятларига биноан урурга кўра патриарҳал жамоага ўхшашдир. Хапу аъзолари бир қишлоқда яшаганлар. Уларнинг жамоа уйлари ҳам бўлган. Хапу хақари —жамоа байрамларини ўтказиб турган. Унинг учун баландлиги 30 метрга қадар устун урнатишиб, устун остида (озиқ — овкатлар) таомлар тахлаб қўйилган. Байрамга қўшни хапулар ва ҳатто қўшни қабилалар ҳам мехмонга чакирилиб, катта хажмдаги таомлар истеъмол қилинган. 1844 йили шундай байрамлардан бирида 11 минг сават кумара, 100 та чўчқа гўшти истеъмол қилингани ҳақида маълумот сақланиб қолган.
Маорилар қариндошлик системаси, гавайяликларникига ўхшаш бўлиб: тоға ва ҳолалар, ота ва она, жиянлар эса фарзандлар билан бир хил номланган. Маорилар қишлоқларида қариндошлар уйларининг яқин жойлашиши кузатилади.
Мулкка эгалик қилишда жамоа мулкчилиги тури асосий ўринни эгаллайди. Мулкий табақаланиш кучайиб аҳоли икки табакага: эркин аҳоли ва қулларга бўлинган. Эркин аҳоли ўз навбатида яна учта каста: ариқлар — тўнғ ичлар, ранга-тира — кенжалар, варе — қарамлардан иборат эди. Маориларда мерос майорат удумига бундан катта ўғилга колдирилган.

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish