Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш



Download 1,83 Mb.
bet42/86
Sana10.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#770380
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   86
Bog'liq
antropologiya

Оила ва никоҳ. Л.Морган томонидан — пуналуа: никоҳ муносабатларини англатувчи атама сифатида тасвирланади. Гавайя тилида пуналуа «яқин дуст, урток» маъносини англатади. Л.Морган уни гуруҳий никоҳ босқичи сифатида баҳолаган эди. Кейинги тадқиқотлар пуналуани кенг тарқалган никоҳ тури эмас, зодагонлар тоифасида сақланиб колган гуруҳий никоҳ сарқити эканлиги аниқланган. Никоҳнинг асосий тури эса Полинезиянинг бошқа жойларидаги каби жуфт оилаларнинг шаклланиши, моногам оилага ўтилиши бўлган.
Гавайяда ҳам ака — сингиллар орасидаги никоҳ таъқиқланган. Лекин генеологик ва диний тасаввурлар билан боғлиқ; хукмдорлар, зодагонлар оилаларида бундай никоҳ тури ҳам мавжуд бўлган.
Гавайя оролларини мустамлака қилиш учун XIX аср давомида йирик давлатлар орасида қатор урунишлар бўлади. Уларда АКШ голиб чиқиб 1898 йили Испания билан урушда муваффакиятидан сўнг Гавайя оролларини аннекция қилади. 1900 йилда Гавайяга «АКШ ерлари» статуси берилса, 1951 йилдан у АКШнинг штати ҳисобланади.
Пасха (Рапануи) ороли аҳолиси хўжалиги ижтимоий тузуми. Тошдан ҳайкаллар. Ёзув.
Пасха (Рапануи) ороли полинезияликлар яшайдиган шарқий ҳудудларнинг энг узоқ чеккасида жойлашган. Бугунги кунда унда
30 минг. полинезияликлар ва бир неча ўн чилиликлар яшайди. Пойтахти — Ханга Роа. Оролни 1722 йили голланд адмирали Роггевен христианларнинг байрами пасханинг биринчи кунида кашф қилган. Учбурчак кўринишидаги орол майдони—118 км2, бўлиб Ж.Кукнинг таъбири билан айтганда европаликларга шу арзимаган бир парча ерни «ким кашф қилганини аниқлаш учун талашиш ярашмайди...». Пасхада оқар сув йўқ, қадимда ёмғир сувларини тўплаш учун аҳоли қазиган сунъий сув хавзалари сақланиб колган. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси унчалик бой эмас.
Кўпчилик олимларнинг фикрича Пасхага аҳоли VIII —IX асрларда Маркиз оролларидан келиб колган. Роггевен биринчи бўлиб «Тинч океани сири», бахайбат тош ҳайкаллар ҳақида маълумот қолдирган: унинг ёзишича аҳоли бу бахайбат ҳайкалларга эътиқод қилган. Пасхага иккинчи саёҳат испаниялик Ф.Гонсалес томонидан 1770 йили, сўнг инглиз Ж.Кук томонидан 1774 йили қилинади. Кукнинг ёзишича оролда ўрмонлар бўлмаганидан ёғоч жуда кадрланган. У аҳоли ишлов берган ер майдонларида батат, қовоқ, банан, шакар — камишлар ўсиб тўрганини ёзади. Кукнинг ҳамрохи Г.Фостер орол аҳолисини 900 киши атрофида бўлган деб ёзган. Аслида пасҳаликлар уша пайтда 3 — 4 минг киши бўлишган.
Оролликлар ўт—ўланлардан ясалган чайлаларда яшаганлар. Кукнинг маълумотича Пасхада тош бинолар ҳам бўлиб у бундай иншоотлар кирмаганини ёзади.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Пасха ороли аҳолиси қириб юборилади. Перулик қароқчилар юзлаб кишиларни ишлатиш учун жанубий Америка қонларига олиб кетишади. Юртига қайиқда кайтишида улардан юзга яқини чечак касаллигига мубтало бўлиб, 85 таси вафот этади, колганлари келтирган юкумли касаллик оролга тарқалиб туб аҳолининг деярли барчаси қирилиб битади.
1888 йили Пасха Чилига қўшиб олинади. XIX асрнинг ўрталарида оролда 150га яқин туб аҳоли вакиллари яшаган. Лекин маҳаллий аҳоли анъанавий маданияти бўтунлай йўқолиб битган. Пасхага шухрат келтирган нарса эса унда улкан тошлардан ясалган ҳайкаллардир. Океаниядаги ягона ҳозирга қадар уқилмаган ёзув намуналари ҳам Пасхадан чиқкан. XX аср давомида Пасха ҳар томонлама ўрганилиб у ҳақида кўплаб асарлар битилган. Жумладан: Альфред, Метро «Пасха антропологияси» асарида кўплаб афсонавий фикрлардан четлаб, орол аҳолиси маданиятини синчиқлаб ўрганиб, унинг Полинезия аҳолиси маданиятининг бир қисми эканлигини тасдиқлаб беради. Метронинг қарашларини Те Ранги Хироа ҳам тасдиқлайди. Пасҳаликларда хўжалик асоси дехқончилик ва балиқчилик эди. Дехқончиликдаги асосий меҳнат қуроли, залворли учли таёқ акауе ёрдамида ерни юмшатиб; иккинчи хили —ока ёрдамида уруғ кадашган. Пасҳаликлар хўжалик ҳаётида балиқчилик ва сув ўтларини йиғиш ҳам ўз ўрнига эта. Эркаклар балиқни суяк, тошдан ясалган санчки ва турлар ёрдамида, аёллар ҳамда болалар эса қирғоқларда чиғаноқлар, кискичбакалар, лангустлар, сув ўтларини теришган.
Янги Зеландия аҳолисиники каби пасхаликлар таомлари асосини батат (кумара) ташкил қилади. Тупроқ унумли бўлмаганидан ямс ва таро кам экилган. Пасхада какое пальмаси, нон дарахти ва бошқа мевали дарахтлар эса ўсмайди. Ҳайвонот олами вакилларидан фақат товуқ бўлган холос. Маҳаллий аҳолининг гўштга талабини қисман каламушлар тўлдирган. Аҳоли ёввойи қушлар тухумини териш билан ҳам шуғулланган. Полинезияликлар каби пасҳаликлар таомларини ер ўчоқларида тайёрлашган.
Қадимда аҳоли ярим ертўлаларда, ғорларда яшаган. Лекин кўпинча тунтарилган қайиқка ўхшаш кўринишдаги узун уйлар (узунлиги 110м.) қадар қуриб, уларда яшашган. Уйнинг томини паҳол ёки япроқлар билан ёпишган. Уй олдидаги майдонга баъзида тош ётқизилган. Ўрмонлар бўлмаганидан қайиқлари калта тахталардан ясалиб, ҳатто эшкакни йиғма икки бўлак тахтадан қилишган. Уларнинг қайиқларида ҳам полинезияликларники каби балансири бўлган.
Оролликлар тапа тайёрлаш санъатини ўзлаштириб кийимлари пешбанд, аёлларда, баъзида эркаклар ҳам плаш, (ёпинчиқ) кийишган. Эркакларнинг бошида диадема шаклидаги патлар билан безатилган боғич, аёллар поҳолдан тўқилган учи чункирли шляпа (қалпоқ) кийишган.
Қулоқларининг остини тешиб,баъзида кесиб турли зеб — зийнатлар, чиғаноқлар ,оқ патлар.ёғоч ёки чиғаноқдан ясалган зирақларни такиштан. Эркақлар тулик, аёллар эса қисман татуировка қилишган, таналарини қизил ва оқ бўёқлар билан бўяб безанишган.
Океанияликларники каби қуроллари найза, турли узунликдаги гурзилар (палица), энг кўп қўлланиладигани эса оддий тошлар бўлган. Тош улоқтиришда пасҳаликлар юксак маҳоратга эришганлар.
Европаликлар Пасха оролига келганда унда уруғчилик тузуми инқирозга юз тўтган пайт эди. Рапануиликлар хўжалик ижтимоий тузуми асоси йирик оила (иви) ёки паенга деб номланган. Йирик оилалар умумий уйда яшаб, ерга биргаликда эгалик қилишган ва унда ямс ,таро, банан, шакаркамиш, батат етиштирган. Уларнинг уруш хавфи бўлганда яширинадиган горлари, балиқ ушлаш учун участкалари ҳам бор эди.
Фольклор ёдгорликларининг гувоҳлик беришича рапануиликлар никоҳ жуфтликлари маълум даражада мустақил бўлиб: экин майдони, товуқхона, қайиқ ва х.к.ларга эга бўлган. Жамоа меҳнатидан эса катга кемалар байрам ўтказиш учун тош пойдеворли катта уйлар —ҳаре паенга, моаи йирик тош ҳайкалларни ўрнатишда фойдаланишган. Ўзаро яқин жойлашган бир неча йирик оилалар махани ташкил этган.
Пасхада ўнта қабила (маталар) яшаб улар ўзининг ижтимоий аҳамияти жиҳатдан тенг бўлмаган. Афсонавий Хоту Матуа авлоди ҳисобланган мата миру айниқса катта ҳуқуқка ва алоҳида аҳамиятга эга эди.
Оролнинг олий хукмдори арики хенуа ёки арики мау деб номланиб у мирулардан бўлган. Мулкий табакаланиш натижасида мата доирасида 3 ижтимоий гуруҳ: арики —зодагонлар, эркин жамоачилар — хуруману ва қарам жамоачилар (хизматчи ва қуллар) кио шаклланган.
Уруғчилик жамоасининг инқирози эса Полинезиянинг бошқа ороллари каби Пасхада ҳам мулкий табақаланиш ва илк давлатчилик асосларини вужудга келишига замин тайёрлади.
Уруғчилик ташкилотининг инқирози Пасхада уруғ ва уруғ экзогамияси йўқолиб, ўрнида қон — қардошлик экзогамиясини вужудга келтирди. С.Энглертнинг ёзишича йирик оилалар бирлашиб тумуни ташкил этган, никоҳ муносабатлари эса оилалар орасида таъқиқланиб тумулар орасида руҳсат берилган.
Қиёсий маълумотлар рапануйлар қариндошлик атамаларини Марказий Полинезиядаги (Кук, Таити, Туамоту ороллари) аҳолисиникига ўхшашлигини тасдиқлайди. Рапануйликларда: бобо, буви, уларнинг сингиллари, укалари, авлодлари тўпуна деб номланади. Атаманинг ўзаги тўпу —полинезияликлар тилида «усиш» ва «пуни» —бўлок маъносини англатади.
Хусусан бу атама тонгаликларда «тўпуанга» (аждодлар); Ниуэликларда «тўпуна» (бобо, буви, аждодлар); тикопианликларда «тўпуна тангата» (бобо); Гавайяликларда «рупуна» (аждодлар) ва ҳ.к.сифатида ишлатилади.



Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish