3
I.ЎҚУВ ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ОЛИЙ КАСБИЙ
ТАЪЛИМДАГИ ЎРНИ
Ушбу фан талабаларда иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларида маркетинг
фаолиятининг ўрни ҳақида ижтимоий-иқтисодий қарашларни қамраб олади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини модернизация қилиш бўйича амалга
оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланишини таъминлашда устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.
Талабаларга ушбу фанни чуқур ўргатишда “Маркетинг”
фанида
ўрганиладиган мавзулар ва назарий-амалий масалалар муҳим аҳамият касб
этади. “Маркетинг” фани маркетинг коммуникацияси комплексини яратиш ва
бошқариш, маркетингни режалаштириш, маркетинг самарадорлигининг илмий-
назарий, услубий ва амалий томонларини ўргатади.
Ушбу “Маркетинг” фани “Менежмент” (хизматлар соҳаси бўйича) таълим
йўналиши ўқув режаси таркибида модулли тизим асосида комплекс равишда
ўрганилишини назарда тутади.
“Маркетинг” фани корхоналарнинг маркетингни илмий-назарий, услубий
ва амалий томонларини ўрганиш
билан бирга, коммуникация воситалари ва
усулларини қўллашда амалиётда вужудга келадиган муаммоларни таҳлил
қилишда ва уларнинг ечимини топишда,
шунингдек, сабабий боғлиқликда
хулосалар ясашда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу фан фундаментал
фанлардан ҳисобланиб, бошқа иқтисодий фанларни чуқур ўрганишда асос
бўлиб хизмат қилади.
II. ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга маркетинг фаолиятларини
ривожланишининг ҳам назарий, ҳам амалий томонларини ўргатиш бўйича
йўналиш ихтисослигига
мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Фаннинг вазифалари – талабаларга маркетинг сиёсатининг моҳияти,
мазмуни ва мақсадлари, коммуникация жараёни. коммуникация жараёни
элементлари, самарали коммуникацияларни ишлаб чиқиш, алоқа каналларини
танлаш, силжитишга ажратилган умумий бюджетни аниқлаш, силжитишнинг
аралаш воситалари тўғрисида қарорларни қабул қилиш,
силжитиш
натижаларини бахолаш, стратегик
маркетинг, маркетинг коммуникациялари
комплексини амалга оширишни бошқариш ва бу жараённи мувофиқлаштириш,
интеграциялашган маркетинг, маркетинг буйича стратегик қарорлар қабул
қилишни ўргатишдан иборат.
Фанни чуқур ўзлаштиришда,
талаба:
-маркетинг фаолияти ва уни йўлга қўйишни билиши;
-талабни шакллантириш ва сотувни рағбатлантириш услубларидан
фойдалана олиш;
-харидорга таъсир этиш услубларидан,
яъни товар ассортиментини
такомиллаштириш, сотувни ташкил этиш, нарх сиёсати, реклама товар ҳақида
ижтимоий фикр яратиш “паблисити” ва бошқалардан фойдалана олиш;
4
-сотувчиларга таъсир этиш услубларидан, яъни кўриклар, мукофотлар,
чегирмалар ва х.к. лардан фойдалана олиш;
-самарали коммуникацияларни ишлаб чиқа олиш;
-мақсадли контакт аудиториясини аниқлай олиши,
коммуникация
мақсадларини аниқлай олиши, мурожаатномани аниқлай олиши, коммуникация
каналларини танлай олиш;
-силжитишга ажратилган умумий бюджетни аниқлай олиш, силжитиш
натижаларини баҳолай олиши, мақсадли контак аудиториясини аниқлай олиш,
коммуникация каналларини танлай олиш