I.ЎҚУв фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни



Download 236,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/21
Sana23.06.2022
Hajmi236,95 Kb.
#697089
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
2. Маркетинг







 



I.ЎҚУВ ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ОЛИЙ КАСБИЙ
ТАЪЛИМДАГИ ЎРНИ 
 
Ушбу фан талабаларда иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларида маркетинг 
фаолиятининг ўрни ҳақида ижтимоий-иқтисодий қарашларни қамраб олади. 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини модернизация қилиш бўйича амалга 
оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишини таъминлашда устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. 
Талабаларга ушбу фанни чуқур ўргатишда “Маркетинг” фанида 
ўрганиладиган мавзулар ва назарий-амалий масалалар муҳим аҳамият касб 
этади. “Маркетинг” фани маркетинг коммуникацияси комплексини яратиш ва 
бошқариш, маркетингни режалаштириш, маркетинг самарадорлигининг илмий-
назарий, услубий ва амалий томонларини ўргатади.
Ушбу “Маркетинг” фани “Менежмент” (хизматлар соҳаси бўйича) таълим 
йўналиши ўқув режаси таркибида модулли тизим асосида комплекс равишда 
ўрганилишини назарда тутади. 
“Маркетинг” фани корхоналарнинг маркетингни илмий-назарий, услубий 
ва амалий томонларини ўрганиш билан бирга, коммуникация воситалари ва 
усулларини қўллашда амалиётда вужудга келадиган муаммоларни таҳлил 
қилишда ва уларнинг ечимини топишда, шунингдек, сабабий боғлиқликда 
хулосалар ясашда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу фан фундаментал 
фанлардан ҳисобланиб, бошқа иқтисодий фанларни чуқур ўрганишда асос 
бўлиб хизмат қилади.
II. ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ 
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга маркетинг фаолиятларини 
ривожланишининг ҳам назарий, ҳам амалий томонларини ўргатиш бўйича 
йўналиш ихтисослигига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир. 
Фаннинг вазифалари – талабаларга маркетинг сиёсатининг моҳияти, 
мазмуни ва мақсадлари, коммуникация жараёни. коммуникация жараёни 
элементлари, самарали коммуникацияларни ишлаб чиқиш, алоқа каналларини 
танлаш, силжитишга ажратилган умумий бюджетни аниқлаш, силжитишнинг 
аралаш воситалари тўғрисида қарорларни қабул қилиш, силжитиш 
натижаларини бахолаш, стратегик маркетинг, маркетинг коммуникациялари 
комплексини амалга оширишни бошқариш ва бу жараённи мувофиқлаштириш, 
интеграциялашган маркетинг, маркетинг буйича стратегик қарорлар қабул 
қилишни ўргатишдан иборат. 
Фанни чуқур ўзлаштиришда, 
талаба: 
-маркетинг фаолияти ва уни йўлга қўйишни билиши;
-талабни шакллантириш ва сотувни рағбатлантириш услубларидан 
фойдалана олиш;
-харидорга таъсир этиш услубларидан, яъни товар ассортиментини 
такомиллаштириш, сотувни ташкил этиш, нарх сиёсати, реклама товар ҳақида 
ижтимоий фикр яратиш “паблисити” ва бошқалардан фойдалана олиш; 



-сотувчиларга таъсир этиш услубларидан, яъни кўриклар, мукофотлар, 
чегирмалар ва х.к. лардан фойдалана олиш; 
-самарали коммуникацияларни ишлаб чиқа олиш; 
-мақсадли контакт аудиториясини аниқлай олиши, коммуникация 
мақсадларини аниқлай олиши, мурожаатномани аниқлай олиши, коммуникация 
каналларини танлай олиш; 
-силжитишга ажратилган умумий бюджетни аниқлай олиш, силжитиш 
натижаларини баҳолай олиши, мақсадли контак аудиториясини аниқлай олиш, 
коммуникация каналларини танлай олиш

Download 236,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish