7.3. Инфляциянинг моҳияти ва турлари ва ҳисоблаш усуллари
Инфляция нима? Инфляциянинг соддалаштирилган таърифи – бу баҳоларнинг умумий даражасининг ошиши. Инфляциянинг тўлиқ таърифи- бу товар айланмасига зарур бўлган пул массаси муомала воситаларининг ҳаддан ташқарари ошиб кетиши, натижада пул бирлиги қадрининг тушиши ва ўз навбатига товар баҳоларнинг ошиши Инфляция деб пул муомаласи қонунлари бузилиши билан боғлиқ ҳолда қоғоз пулларнинг қадрсизланишига айтилади.
Бу ерда қоғоз пул миқдорининг нисбатан ортиб кетиб, унинг қадрсизланишига пулнинг ортиқча эмиссия қилиниши, пул эмиссияси ўзгармасдан, унинг айланиш тезлигининг ошиши, муомаладаги пул миқдори ўзгармаса ҳам товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмининг камайиб кетиши, товарлар ва хизматлар ижтимоий қийматининг ва, бинобарин, нархининг пасайиши ва ниҳоят, пул қийматининг пасайиши каби омиллар таъсир қилади.
Қоғоз пуллар инфляцияга учраганда уч хил нарсага нисбатан қадрсизланади:
олтинга нисбатан – бу олтиннинг қоғоз пулларда бозор нархининг ошишида ўз ифодасини топади;
товарларга нисбатан – бу товарлар нархининг ошишида ўз ифодасини топади;
бардошли чет эл валюталарига нисбатан – бу чет эл валюталарига нисбатан миллий пул курсининг тушиб кетишида ўз ифодасини топади.
Инфляция нарх индекси ёрдамида базис даврга нисбатан ўлчанади. Нархлар индекси эса жорий даврдаги истеъмол нархларини базис даврдаги истеъмол нархларига нисбати орқали аниқланади.
TNj
Ni=-------x 100%
TNb
Нарх индексидан фойдаланган ҳолда инфляция суръатини қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин:
TNj-TNb
IS=-----------x100%
TNb
Инфляция турлари. Келиб чиқиш сабабларига қараб: Административ инфляция «административ» бошқариладиган баҳолар туфайли пайдо бўлади.
Талаб инфляцияси. Ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини тўла кондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада товарлар баҳоси ўсади. Кам миқдордаги товарларга кўп пул массаси тўғри келади.
Таклиф инфляцияси, бунда баҳоларнинг ўсишига сабаб сифатида гарчи ресурслардан тўлалигича фойдаланилмаган бўлсадаишлаб чиқариш харажатларини ошишини келтириш мумкин.
Харажатлар инфляцияси, бунда ишлаб, чиқариш омиллари баҳоси ошганда ишлаб чиқариш харажатлари ҳам ошади ва натижада ишлаб чиқаришлган маҳсулот нархи ҳам ошади.
Импорт инфляцияси, бунда ташқи омиллар таъсир қилиб, мамлакатга чет эл валютасининг ҳаддан ташқари оқиб келиши ва импорт товарларининг баҳоси ошиши туфайли юзага келади.
Кредит инфляцияси, ортиқча кредит экспансияси туфайли юзага келади.
Кўриниши жиҳатидан:
Очиқ инфляция, яъни товар ва хизматларнинг эркин бозордаги инфляцияси;
Яширинчи (босилган) инфляция, бунда давлатнинг баҳоларни бир даражада мажбурий ушлаб туришида пайдо бўлади. Товар дефицити бўлганда товарлар «қора бозор»га ўтиб, у ерда уларнинг баҳолари доимий равишда ўсиб боради.
Кўламига кўра: Маҳаллий инфляция, айрим мамлакатларда юз берадиган инфляция; Жаҳон инфляцияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |