Иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси


Ишсизликнинг келиб чиқиш сабаблари, турлари, асосий мезонлари ва кўрсаткичлари



Download 7,84 Mb.
bet27/122
Sana26.04.2022
Hajmi7,84 Mb.
#584726
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   122
Bog'liq
2 5323294148697004182

7.2. Ишсизликнинг келиб чиқиш сабаблари, турлари, асосий мезонлари ва кўрсаткичлари
Иқтисодчи олимлар ўртасида оммавий ишсизликнинг ҳақиқий сабаблари қандайлиги тўғрисида турлича қарашлар мавжуд.
Маълумки, Ж.М.Кейнс «ишсизликнинг давоси сифатида иш ҳақини пасайтириш ғоясини қатъий инкор этиб, ўзига инвестициялар, давлат харажатлари ва соф экспортдан ташқари истеъмол харажатларини – бунда ҳам сўнгги – умумий талабнинг асосий қисмини ҳам қамраб оладиган умумий талабдан келиб чиқади».
Фикримизча, Ўзбекистонда ишсизликнинг пайдо бўлиши ва ўсиш тарихи айнан Кейнс қарашларининг тўғрилигини исботлайди. Ишсизлар расмий рўйхатга олингандан бошлаб, ишсизлик даражаси маълум даражада мунтазам ортиб боради, ишга жойлаштириш қанчалик юқори бўлса, ишсизлик даражаси шунчалик паст бўлади.
Иш билан бандликнинг кескин камайиши иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар (давлат секторининг камайиши), инфляция ҳамда хўжалик юритишнинг муқобил шакллари (хусусий корхоналар, ҳиссадорлик жамиятлари) етарлича тез ўсмаганлиги туфайли кўпгина корхоналарда молиявий аҳвол ёмонлашуви натижасида юзага келади. Буларнинг ҳаммаси, табиийки, умумий талаб ҳажмида салбий акс этади: давлат таъсири қисқаради, инвестиция фаолияти сустлашади, истеъмол харажатлари эса инфляция таъсирида турмуш даражасининг ёмонлашуви туфайли бирмунча камаяди. Демак, Ўзбекистонда ишсизлик ўсишининг асосий сабаби – энг аввало ишлаб чиқаришнинг қисқаришидир. Иқтисодий ўсиш динамикаси билан ишсизлик ўртасидаги алоқа узвий боғлиқ кўрсаткичлардир.
Қоидага кўра, ғарб иқтисодчилари иқтисодий ўсиш суръатларини аҳоли иш билан бандлигининг ўсиш суръатлари билан, таназзулни эса ишсизлик даражасининг ўсиши билан боғлайдилар. Ҳақиқатдан ҳам, индустриал турдаги нормал ишлаётган бозир иқтисодиётида иқтисодий ўсиш доимо тармоқларнинг ривожланиши ва кенгайишини, демак, иш билан бандликнинг ортишини англатади.
Ишсизлакнинг қуйидаги сабаблари бор:
-иш ҳақининг пастлиги;
-меҳнат шароитлари қониқарли эмаслиги;
-иш жойининг етишмаслиги;
-таркибий ўзгаришлар туфайли ишлаб чиқаришнинг қисқариши;
-иш қидирувчи аҳолининг малака даражаси пастлиги;
-иш қидирувчиларни рақобатга бардош бера олмаслиги.
Ишсизликни салбий оқибатлари қуйидагилар:
-аҳолини иш билан бандлик даражаси пасаяди;
-мамлакатга ишсизлик даражаси ошади;
-аҳоли турмуш даражаси ошади.
Республикамизда ишсизликнинг қуйидаги асосий турлари кўпроқ учрайди:
-яширин, ишлаб чиқариш жараёнида банд, лекин амалда ишлаб чиқаришда ортиқча бўлган ишчилар сони;
-мавсумий, маълум бир мавсумда иш билан бандликни таъминловчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш ва тайёрлаш муддати билан асосланган. Уни нормал ишсизлик жумласига киритиш мумкин. Мавсумий ишсизликнинг ҳажми ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф мавсумий омилларнинг баравар таъсир қилиши сифатида намоён бўлади;
-технологик ўзгарувчан, бу шакли масалан, фан-техника ютуқлари натижасида қўл меҳнати ўрнини машина эгаллаши натижасида юзага келади;
-таркибий, иқтисодиётнинг янги тармоқлари пайдо бўлиши билан юзага келади.
Шундай бўлсада, ривожланаётган мамлакатларда бундай боғлиқлик кўзга очиқ ташланмайди. Масалан, кўпгина ривожланаётган мамлакатларда саноатнинг тез ўсиши иш билан бандликнинг мувофиқ кенгайишини келтириб чиқармади. Иқтисодчилар бу ҳодисани саноатдаги ўсиш суръатларидан анча юқори бўлган урбанизация суръатлари ҳамда қишлоқдан шаҳарга кўчиб келаётган аҳоли малакасининг пастлигида деб изоҳлайдилар.
Аҳолининг иш билан бандлик динамикаси, ЯИМ билан ишсизлик ўртасидаги бевосита алоқанинг тасдиқланмаслиги дастлабки қарашда мантиқан зид ҳодисадир. Иккита далил кишини ҳайратга солади: биринчидан, ишсизликни ЯИМнинг ўсишига қиёсан илгариловчи қисқариши; иккинчидан, иш билан бандликнинг камайиши билан бирга ишсизликнинг қисқариши.



Download 7,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish