Таянч сўз ва иборалар Тўлов баланси моҳияти. Тўлов баланси ҳисобларини тузишнинг асосий мақсадлари. Тўлов баланси тузулмаси. Жорий оперциялар ҳисоби. Капитал операциялар ҳисоби. Заҳира ҳисоби. Маълумотларнинг асосий манбалари. Икки тарафлама ёзув тизими. Ялпи инвестициялар. Соф инвестициялар. Тўғри инвестициялар. Портфел инвестициялар. Капитал оқими. Қисқа муддатли капитал оқими. Ташқи ҳолатни ўлчаш. Иқтисодий сиёсат қарорлари. Маълумотларининг асосий манбалари. Натурал кўринишдаги давлат импорти. Бартер битимлари. Жаҳон иқтисодиётидаги тенденциялар. Ички иқтисодий фаоллик ва иқтисодий сиёсатни прогнозлаштириш услубияти. Дезагрегация даражаси. Дефицитининг маъқулланган миқдори. Савдо баланси таҳлили. Ички иқтисодий фаоллик. Тўлов баланси. Асосий концепциялар.
5-боб.БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ
Режа: 5.1. Давлат бошқарув органлари тушунчасига изоҳ 5.2. Давлат бошқарув органлари (ДБО)нинг операциялар ҳисоби 5.3. Давлат бошқарув органлари операцияларининг тавсифланиши
5.1. “Давлат бошқарув органлари” тушунчасига изоҳ Давлат бошқарув органлари (ДБО) бўйича қўлланмани‖нинг бошидаёқ давлат бошқарув органлари функцияларига изоҳ берилади: имтиёзли бозор хизматларни таклиф қилиш йўли билан давлат сиёсатини олиб бориш ва даромадларни, асосан, бошқа секторга солинган солиқ ҳисобидан қайта тақсимлаш.
Давлат сектори, функциялари ушбу изоҳга мос келувчи тузилмавий бирликларни ўз ичига олади. Давлат бошқарув секторлари қуйидагилардан иборат:
ҳуқуқий жиҳатдан бутун давлат ҳудудида кучга эга бўлган марказий ҳукумат;
давлат ҳудудининг бир бўлагида марказий ҳукуматга боғлиқ бўлмаган ҳолда ваколатга эга бўлган штатлар, вилоятлар, регионлар ҳокимияти;
турли кичик маъмурий бирликлар ҳудудида мустақил ваколатга эга бўлган маҳаллий бошқарув органи;
фақат давлат ҳудудида солиққа тортиш ва давлат харажатлари соҳасидаги баъзи функцияларни бажарувчи ҳар қандай миллий бошқармалар.
Ижтимоий таъминот фондлари, юқорида изоҳланган кўринишда давлат секторига тегишли бўлади. Давлат ташкилотлари давлат секторидан алоҳида қаралади.
Давлатниг асосий вазифаларидан бири иқтисодиётни барқарорлаштириш ҳисобланади. Бундай барқарорлаштиришга монетар сиёсат воситалари қатори фискал сиёсат орқали ҳам эришилади. Фискал сиёсат, шунингдек, бюджет-солиқ сиёсати деб ҳам айтилади.
Бюджет-солиқ сисати деганда ноинфляцион ЯИМ ишлаб чиқариш шароитида иқтисодиётда тўлиқ бандликни, тўлов балансининг мувозанатини ва иқтисодий ўсишини таъминлашга қаратилган давлат харажатлари ва солиқларини ўзгартиришни ўз ичига олган чора-тадбирлар тушунилади.
Иқтисодиёт турғунлик ёки пасайиши даврида бўлган вазиятларда давлат томонидан рағбатлантирувчи фискал сиёсат – фискал экспансия (рағбат) олиб борилади. Яъни давлат қисқа муддатда иқтисодиётнинг пасайиши муаммосини давлат харажатларини ошириш ёки солиқларни камайтириш, ёхуд иккаласини бир вақтнинг ўзида олиб бориш эвазига ҳал этади. Узоқ муддатда давлат харажатларининг юқори бўлиши ва солиқларни камайтириш ишлаб чиқариш омилларининг ўсишига ва натижада иқтисодий салоҳиятнинг кўтарилишига олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетини молиялаштириш давлат молияси (лотинча финанс-пул тўлови, даромад) орқали амалга оширилади. Давлат молияси ўз навбатида давлат бюджети, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар, давлат мажбуриятларига йўналтирилади (хориждан маблағ жалб қилиш, ички давлат қарзлари).
Мамлакат бюджет тизими Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, Тошкент шаҳар бюджети, 12 та вилоятлар бюджети, 199 та туман ва шаҳар бюджети ва қарийб 47000 та бюджет ташкилотларини ўзида мужассамлаштиради.
Бюджет шаклланиши ва фойдаланишига кўра маҳаллий ва давлат бюджетига бўлинади. Маҳаллий бюджетлар вилоятлар миқёсида бўлиб улар маҳаллий йиғимлар ва солиқлардан шакллантирилади. Маҳаллий бюджет маблағлари шу вилоят эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланилади. Давлат бюджети эса республика миқёсида, давлат солиқ йиғимлар, божхона тўловлари ва бошқа йиғимлар орқали шакллантирилади.
Бюджет икки қисмдан иборат бўлиб, булар даромад ва харажат қисмларидир. Даромад қисмида бюджетни тўлдирувчи манбалар келтирилса, харажатлар қисмида уни тақсимланиши келтирилади. Агар йил охирида давлат бюджетида даромадлар харажатларга тенг бўлса, унда мамлакат бюджети баланслашган бўлиб мамлакат барча маблағлардан самарали фойдаланган ҳисобланади. Агар даромад харажатга нисбатан камайса, унда бюджет тақчиллиги ёки дефицити юзага келади. Ушбу тақчилликни бартараф этиш учун давлат муомалага қимматли қоғозларни чиқариб тақчилликни бартараф этади. Агар даромадлар харажатлардан ортса, бюджет профицити юзага келади ва мамлакат ортиқча пулларни қарзларни тўлашга йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда самарали солиқ бюджет сиёсати натижасида давлат бюджети профицит билан якунланмоқда.
Давлат бюджети даромадлари қуйидагилардан иборат:
Бевосита солиқлар:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
-ягона солиқ тўлови;
-жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
-қатъий белгиланган солиқ;
-ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
-ер солиғи;
-мол мулк солиғи;
-ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
-сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Билвосита солиқлар:
-қўшилган қиймат солиғи;
-акциз солиғи;
-божхона божлари;
-давлат божлари;
-жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган (сиқилган) газ ишлатганлик учун солиқ.
Мамлакатимизда олиб борилаётган самарали солиқ сиёсати натижасида йилдан йилга солиқ ставкаларининг тушиши солиқ тушумининг умумий миқдорига таъсир кўрсатмай, балки уларнинг миқдорини ошишига солиқ ставкасининг тушиши солиққа тортилувчилар сонининг ошишига олиб келмоқда.
Давлат бюджети харажатлари қуйидагилардан иборат:
Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш харажатлари:
-маориф;
-соғлиқни сақлаш;
-маданият;
-фан;
-ижтимоий таъминот;
-оилаларга ижтимоий нафақалар;
-иқтисодиётга харажатлар;
-марказлашган инвестицияларни молиялаштириш;
-давлат органлари ва бошқарув органлари, суд органлари харажатлари;
-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
-вазирлар маҳкамасининг заҳира жамғармаси;
-бошқа харажатлар.
Шаклланган бюджетни тақсимлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади. Бюджетнинг асосий қисми қайси соҳада йўналтирилганлиги мамлакат келажакдаги иқтисодий ривожланишини белгилаб беради.
Мамлакатимизда бюджет харажатлари йилдан йилга ижтимоий соҳага бўлган харажатлари ошиб бормоқда, бу мамлакат иқтисодиётини истиқболда барқарор иқтисодий ўсишга замин яратилаётганлигидан далолат беради.