Келиб тушадиган номоддий активларнинг қиймати корхона балансига киритилиши Дебет 0410-0490 Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар
Кредит 0830 Номоддий активларни харид қилиш
Номоддий активлардан қанча муддатда фойдаланиш ва уларга эскириш ҳисоблаш зарурати ҳақидаги масалага кўпчилик давлатларнинг анча эҳтиёткорлик билан ёндошиши бу соҳадаги мавжуд халқаро стандартларга мувофиқ келади. Чунки, ҳисобнинг халқаро стандарталари комитети ёхуд ишбилармонлик алоқалари қиймати капиталлаштиришни, ёхуд бирданига корхонанинг хусусий капитали ҳисобига ҳисобдан чиқаришга рухсат беради.
12.3. молиявий инвестициялар аудитинингхусусиятлари ва амаллари Маблағларни молиявий инвестициларга йўналтириш ўз тавсифига кўра юқори таваккалчилик фаолияти билан боғлиқ бўлиб, таваккалчилик даражасини имкони борича пасайтириш мақсадида эмитентнинг (қимматли қоғозлар ишлаб чиқарувчи АЖ) молиявий ҳолатини ва бозор конъюнктурасини билиш фонд биржаси маълумотларини мунтазам равишда мониторинг қилиб туришни тақозо этади.
Молиявий инвестициялар аудитини ўтказиш жараёнида «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозори ва фонд биржаси тўғрисида» ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 12-сон «Молиявий инвестициялар ҳисоби» номли БҲМС ва аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига риоя қилиш лозимдир.
Молиявий инвестициялар аудитини ўтказганда учрайдиган асосий атамаларни «Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосланиб аниқлаб оламиз.
Молиявий инвестициялар аудитининг асосий мақсади - улар бўйича муомалалар қонуний амалга оширилганлиги, тўғри баҳоланганлиги ва бухгалтерия ҳисобида тўғри юритилаётганлигини тасдиқлаш ҳамда бошқа активлар текширувидаги каби қуйидагиларни таъминлашдан иборат:
тўлиқлиги - барча молиявий инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида тўлиқ акс эттирилиши, ҳисобга олинмай қолган молиявий инвестициялар йўқлиги;
корхона томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар ва берилган қарзларнинг барчаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида тўлиқ акс эттирилиши;
молиявий инвестициялар ҳисобга олинадиган синтетик счётлар қолдиғи ва оборотларининг тегишли аналитик ҳисоб счётлари қолдиқ ва оборотларига мос келиши;
счётлар бўйича қолдиқ ва оборотларнинг бухгалтерия ҳисоби регистрларидан Бош дафтарга ва бухгалтерия ҳисоботларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши;
молиявий инвестициялар кирими ва ҳисобдан чиқарилиш фактларининг барчаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилиши;
молиявий инвестициялар ҳаракатига доир барча муомалаларнинг бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши;
мавжудлиги - барча молиявий инвестициялар корхона учун аҳамиятли бўлиб, баланс тузиш санасига мавжуд ва келажакда даромад келтиради;
молиявий инвестициялар мавжудлиги белгиланган тартибда ўтказилган инвентаризация ва зарур дастлабки ҳужжатлар билан тасдиқланган;
ҳуқуқ ва мажбуриятлар- корхона молиявий инвестициялар учун тегишли ҳуқуқларга эга ва ушбу ҳуқуқлар билан боғлиқ хавф-хатар учун масъулдир:
бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий инвестициялар (қимматли қоғозлар ва берилган қарзлар) корхонага қонун асосида тегишлидир;
бухгалтерия балансида акс эттирилган қимматли қоғозлар корхонага мулкий ҳуқуқ асосида тегишли бўлиб, тегишли ҳуқуқ талабларига мос шартномани амалга ошириш натижасида олган ҳамда корхона қимматли қоғозлар олинганлигини тасдиқловчи барча зарур гувоҳликларга эга;
бухгалтерия ҳисоби счётларидаги барча ёзувлар амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ расмийлаштирилган. Исботловчи ва дастлабки ҳужжатлар билан расмийлаштирилган;
молиявий инвестицияларга доир барча муомалалар амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган муносабатлар шароитидан келиб чиқади.
Молиявий инвестициялар аудитининг якунловчи босқичи улар самарадорлигини таҳлил қилиш бўлиб, қуйидаги коэффициентлар динамикасини аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат.