12.1. узоқ муддатли активлар аудитини ташкил этиш ва ўтказиш
Турли мулкчиликка асосланган корхона ва ташкилотларнинг фаолиятлари мавжуд маблағлар ва улардан самарали фойдаланишга бевосита боғликдир. Корхоналардаги маблағларнинг турлари ва таркиби ҳар хил бўлади. Узок вақт хизмат қиладиган ва ишлаш даврида ўзининг шаклини сақлаб қоладиган маблағлар узоқ муддатли маблағлар ёки активлар дейилади. Бундай активларга асосий воситалар, номоддий активлар, узоқ муддатли капитал қўйилмалари ва бошқа активлар киради.
Асосий воситалар ва бошка узоқ муддатли активлар ўзларининг натурал кўринишларини узоқ муддатда, яъни камида бир йилдан ортиқсақлаб қолади. Узоқ муддатли активлар ўз қийматларини янги махсулотга аста-секинлик билан ўтказиб боради.
Асосий воситаларнинг турларига бинолар, иншоотлар, узатувчи мосламалар, жиҳозлар, транспорт воситалари, ўлчов асбоблари, ишчи ва махсулдор хдйвонлар, кўп йиллик дарахтлар ва бошка воситалар киради.
Номоддий активларга табиий ресурслардан фойдаланиш хукуклари, муаллифлик хукукдари, янги товарларнинг намуналари, нуфузли фирмаларнинг рамзи, савдо белгилари, патентлар, «Ноу-хау»нинг бошка турлари киради. Номоддий активлардан фойдаланиш корхонага фақат даромад келтиради.
Бошқа турдаги молиявий активлар узоқ муддатли молиявий кўйилмалардан иборат бўлиб, корхона фаолиятига бошкахўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўйилган молиявий маблағларни ташкил қилади. Ушбу кўйилмалар пул-валюта, асосий воситалар, қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа маблағлар шаклида бўлиши мумкин. Шундай килиб узоқ муддатли активлар корхона маблағларининг кўпайишига хизмат қилади ва аудитнинг муҳим объектлари ҳисобланади. Узоқ муддатли активлар аудитининг мақсади ушбу ресурслардан самарали фойдаланиш, содир бўлаётган операцияларнинг қонун-қоидаларга монандлигини аниқлашдан иборат. Аудитнинг вазифалари қуйидагиларга қаратилган:
- корхона маблағларининг узоқ муддатли активлар таркибига тўғри киритилганлигини текшириш;
-асосий воситаларнинг тўғри туркумланиши ва баҳоланишини назорат қилиш;
- номоддий активларнинг мақсадли сотиб олинганлиги ва фойдаланганлигини текшириш;
- узок, муддатли молиявий кўйилмаларнинг таркибини ўрганиш;
-асосий воситалар, номоддий активлар ҳаракатини тўғри расмийлаштирилиши ва бухгалтерия ҳисобида аниқ ифодаланганлигини текшириш;
-асосий воситалар, номоддий активлар эскиришининг тўғри аниқланиши ва бухгалтерия ҳисоби счётларида ўз вақгида акс эттирилишини назорат қилиш;
-асосий воситалардан самарали фойдаланишни текшириш;
-узоқ муддатли активларнинг жорий ҳисоб регистрлари ҳамда молиявий ҳисоботда тўғри ифодаланганлигини ва уларнинг ўзаро мувофиклигини назорат қилишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |